Document

ILMIY BO‘LIM

Bo’lim boshlig’i: Umarxodjaeva Ma’mura Karimbaevna

 

Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn instituti ilmiy-tadqiqotlar, innovatsiyalar va ilmiy pedagogik kadrlar tayyorlash sektori mudiri.

Telefon: (71) 255-98-39, (90) 908-22-84

E-mail:ilmiy_mrdi@.uz

 

Илмий ва илмий –педагогик кадрлар тайёрлаш сектори  мудирининг лавозим вазифалари:

  • Секторнинг барча фаолияти ва ходимларини умумий бошқариш;
  • Секторнинг иш режаларини тузиш ва уларнинг ижросини таъминлаш;
  • Сектор мақсадидан келиб чиқиб таълим муассасасида мутасадди бўлган бўғинлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • Ўзбекистон Республикасининг таълимга оид Қонунлари, Президент Фармонлари, Фармойишлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, йўриқ хат, модемограмма ва телефонограммаларини, шунингдек, ректор буйруқларининг секторда бажарилишини таъминлаш ва мониторингини олиб бориш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар мазмунини талабаларга етказиб бориш;
  • Институтда илмий ишларнинг ҳолати ва салоҳияти, унинг ривожланиши йўналишларини тавсифловчи маълумотлар мониторингини ташкил қилиш. Ҳар бир илмий иш бўйича илмий-тадқиқот ва ишланмаларни рўйхатга олиб бориш;
  • Институт, кафедра ва деканатларнинг илмий-техник ишланмалари кўргазмасини, экспозицияларини доимий равишда ташкиллаштириб бориш.
  • Илмий семинарлар, конференция ва симпозиумлар ўтказиш режаларини тузиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш;
  • Ҳар бир кафедра ва ҳар бир илмий иш бўйича илмий-тадқиқотлар самарасини рейтинг усулида аниқлаб бориш;
  • Илмий ходимларнинг илмий-техник ҳамда ўқув-услубий имкониятлардан тўла ва самарали фойдаланиш мақсадида уларга зарур бўлган иқтисодий, ижтимоий ва техник шароитларни яратиш;
  • Кафедра ва деканатлардан илмий-тадқиқот ишлари ҳақидаги ҳисоботларни талаб қилиш;
  • Илмий-тадқиқот масалалари муҳокамаси бўйича кафедра мажлисларида ва факультет илмий кенгашларида иштирок этиш.
  • Илмий-тадқиқот ишлари юзасидан ўрнатилган шаклларда жорий ва йиллик хисоботларни олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, фан ва технологиялар маркази ва шаҳар статистика бошқармасига белгиланган муддатда тақдим этиш;
  • Илмий-тадқиқот ишлари бўйича бўлинмалар ҳисоботлари асосида йилда бир марта институт илмий кенгашида ҳисобот бериш.
  • Бўлим фаолияти бўйича институт раҳбариятига оператив тезкор ахборот ва маълумотларни тақдим этиб бориш.
  • Фундаментал ва амалий-илмий тадқиқотлар олиб бориш дастурлари ва жорий режаларни кафедра ва деканат жамоалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш;
  • Таянч докторант (PhD), докторант (DSc) ва мустақил изланувчилар институтига Янги қабул қилинган Таянч докторант (PhD), докторант (DSc) билан ишлашни юқори савияда уюштириш, илмий иш лавозимларини танлаш ва номзодлик диссертациясини ёзиш услублари бўйича семинарларни ташкил қилиш;
  • Институт илмий кенгашида илмий мавзулари ва докторант ҳамда аспирантларга бириктирилган илмий раҳбарларни тасдиқлаб боришни таъминлаш;
  • Ҳар бир Стажёр-тадқиқотчи-изланувчиларнинг ўз мавзуси бўйича тақдимномасини ташкил қилиб бориш;
  • Таянч докторант (PhD), докторант (DSc) ва мустақил изланувчиларнинг шахсий иш режаларининг бажарилишини назорат қилиш, ҳар ойда бажарилган ишлари тўғрисидаги ёзма маълумотларини текшириб бориш;
  • Барча аспирантлар, хусусан битирувчи курс аспирантлари билан жиддий шуғулланиш, муддатида ҳимояга чиқмаслик сабабларини тахлил қилиш, зарурий ёрдамни кўрсатиш;
  • Номзодлик имтихонларининг дастурлар асосида ўтказишни назорат қилиб бориш;
  • Номзодлик ва докторлик диссертациялари мавзуларини ОАК блютенида чоп эттириш юзасидан ОАК билан мунтазам алоқада бўлиш;
  • Таянч докторант (PhD), докторантга (DSc) қабул бўйича эълонларни газеталарида чоп этиб бориш;
  • Фан докторлари ва номзодларини тайёрлаш бўйича тегишли кафедра ва факультетлар билан иш олиб бориш;
  • Таянч докторант (PhD), докторантлар (DSc) институтига хужжатларни қабул қилиш, имтихонларни ташкил этиш, танлов ўтказиш ва буйруқлар лойиҳаларини ташкил этиш.

Билиши керак: Бўлим фаолиятига тегишли қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Вазирликнинг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, Институт ректори буйруқларининг моҳиятини билиши.