Document

MARKETING BO’LIMI

Jasur   Ergashaliyevich   Zokirov

Lavozimi:   Bo’lim  boshlig’i

Qabul kunlari: Seshanba Shanba   15.00 -17.00

Tel: + 998 (90) 190-83-00

E-mail: z_ zokirov@list.ru

К.Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг буюртмалар портфелини шакллаштириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг   бўлими

НИЗОМ

 

  1. Умумий қоидалар

1.1.  Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 1998 йил 28 январдаги “Таълим бозорини шакллантириш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида маркетингни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 48-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги “2006/2007 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2005 йил 14 октябрдаги “Давлат грантлари асосида таҳсил олган олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга тақсимлашни таъминлаш чоралари тўғрисида”ги 225-сонли, 2005 йил 30 ноябрдаги “Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш, қабул ва битирувчиларга Республика муассасаларидаги эҳтиёж ва буюртмалар асосида тегишли ахборот базасини яратиш бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 258-сонли қарори асосида ишлаб чиқилган.

1.2. Мазкур Низом К.Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг буюртмалар портфелини шакллаштириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг   бўлимифаолиятида асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.

1.3.К.Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг буюртмалар портфелини шакллаштириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг   бўлимиЎзбекистон Республикаси Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт тармоқларини малакали кадрлар билан таъминлаш борасидаги қарор ва фармонлари, амалдаги Меҳнат Кодекси, қонунчилик ҳамда таълим соҳасидаги тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиб иш кўради.

 

 

  1. Буюртмалар портфелини шакллаштириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлимимақсади.

Таълим хизматлари бозорида К.Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолият кўрсатишининг аниқ стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш учун бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш ва уларни ишга тақсимлаш жараёнини исътемолчилар (иш берувчилар) томонидан бўлғуси мутахассис шахсига қўйилган талабларни бажаришга йўналтириш ҳамда бу жараёнга рахбарлик қилиш, реклама-ахборотни режалаштириш ва уни олға силжитиш рағбатини таъминлаш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва жойлаштиришни амалга ошириш.

 

  1. Буюртмалар портфелини шакллаштириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлимивазифалари

3.1. Таълим хизматлари бозорида тадқиқотларни узлуксиз амалга ошириб, таълим хизматларига қўйилган, яъни бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича битирувчиларнинг касбий маҳоратини (малакавий сифатларини) ўрганиш ҳамда уларнинг иш берувчилар (исътемолчилар) талабларига мувофиқлигини аниқлаш.

3.2. Республика иқтисодиёти ва ижтимоий соҳа тармоқларида бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича рақобатли таълим хизматларининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин бўлган хизматлар бозори конъюктурасининг ўзгаришини таҳлил қилиш ҳамда янгича ривожланиш йўналишларини белгилаш.

3.3.Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича таълим хизматлари бозори ва конъюктурасига таъсир кўрсатувчи турли хил омиллар (сегментлар) ўртасидаги ўзаро алоқаларни таҳлил қилиш асосида битирувчиларни олдиндан ишга тақсимлаш тизимини ташкил қилиш ва амалга ошириш.

3.4.Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича битирувчиларга талаб ва таклифлар нисбатини ўз ичига олган холда ишга тақсимлаш объектлари-таълим хизматлари исътемолчилари (иш берувчи корхоналар, турли мулкчилик шаклига эга бўлган ташкилотлар-давлат ва маҳаллий бошқарув органлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари ва ҳ.к.) тузилмасини баҳолаш, географик жойлашишини аниқлаш ва гурухлаш, потенциал имкониятларини ташхис қилиш орқали тўлиқ маълумотлар банкини яратиш.

3.5. Жорий йил битирувчилари хақида (таълим йўналишлари ва мутахассисликлар кесимида давлат гранти ва тўлов-шартнома асосида кундузги таълим шакли бўйича фамиляси, исми-шарифи кўрсатилган холда) маълумотлар банкини яратиш.

3.6. Республика ва тегишли худудлар (вилоятлар) иқтисодиёти ҳамда ижтимоий соҳа тармоқларининг хизматлари бозори талабларига жавоб бермайдиганларини тўхтатиш бўйича таклифлар тайёрлаш, етарлича иш берувчига эга бўлмаган бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича таклифлар тайёрлаш, етарлича иш берувчига эга бўлмаган бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхатини аниқлаш.

3.7.  Талабалар қабули кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида иш берувчилар корхона ва ташкилотлар)нинг мавжуд таълим (тайёрлов) йўналишлари ёки мутахассисликларга бўлган талаблари (буюртмалари)ни хисобга олган ҳолда давлат грантлари ва тўлов-контракт бўйича жорий ва истиқболли “буюртмалар портфели”ни шакллантириш.

3.8.К.Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти битирувчиларини ишга тақсимлаш бўйича комиссиясини ташкил этиш, тақсимот комисияси томонидан иш берувчи муассаса, корхона ва ташкилотларнинг кадрларга бўлган реал эҳтиёжларига мувофиқ битирувчиларни ишга тақсимлаш режаларини (дастлабки, аниқлашган) ишлаб чиқиш ва якуний тақсимотни ўтказиб, унинг натижалари бўйича битирувчилар шахсий тақсимот қайдномасини тузиш ҳамда умумлаштириш.

3.9.К.Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти битирувчиларини ишга тақсимлаш бўйича комиссияси фаолияти учун зарур бўлган бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича хар бир битирувчининг рейтингги ва малакавий сифатлари тўғрисида тавсифнома, битирувчиларнинг қайси муассаса ташкилот ёки корхонада ишлашини хохлашига оид анкета сўровлари натижалари ва иш берувчилар (истеъмолчилар)дан корхона ёки ташкилотдаги мавжуд хамда маиший–маъданий шарт шароитлар, иш хақи миқдорлари хақидаги маълумотлар тайёрлаш.

3.10.  Битирувчиларни ишга тақсимлаш ва уларнинг ишга жойлашишга оид барча зарурий хужжатларни (дипломдан кўчирма, ишга юборилганлик хақида йўлланма, тақсимот комиссияси қарори, шахсий тақсимот қайдномаси) тайёрлаш, расмийлаштириш ва битирувчиларга топшириш.

3.11. Тақсимот комиссияси томонидан ишга тақсимланган ёш мутахассислардан тушган аризаларни кўриб чиқиш ва ечим қабул қилиш, зарур ва асосланган қайта тақсимлаш ёки мустақил ишга жойлашиш жараёнини амалга ошириш учун К.Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти комиссиясига мурожаат этиш.

3.12. Ишга тақсимланган ва жойлашган битирувчилардан ишга юборилганлик тўғрисидаги йўлланмаларнинг бўлагини тўлиқ қабул қилиб олиш ва уларнинг тақсимот ёки қайта тақсимот (шу жумладан, мустақил ишга жойлашиш) хамда мутахассислиги бўйича корхоналар ва ташкилотлар кесимида ишга жойлашуви хақида тўлиқ якуний маълумотлар банкини яратиш.

3.13. Битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларига рахбарлик ҳамда ДАК таркибига иш берувчи (буюртмачи) корхона ва ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларни жалб этиш.

3.14.  Иш берувчи корхона ва ташкилотлар билан кадрлар тайёрлаш, уларни ишга жойлаштириш, ўқув-илмийишлаб чиқариш марказлари (полигонлар, амалиёт базалари) ташкил этиш бўйича асоснома ва таклифлар тайёрлаш хамда моддий техник хамкорликка оид шартномалар тузиш, шунингдек улар билан қайта алоқаларни ўрнатиш.

3.15. Жорий йилда ва ўтган йиллар давомида ишга жойлашган ёш мутахассислар билан қайтар алоқалар ўрнатиш, зарурий холларда уларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш, маслахатлар бериш хамда мехнат фаолиятини натижаларини умумлаштириш.

3.16. Янги ўқув йили қабул режасининг бажарилиши (давлат гранти ва тўлов-контракт бўйича қабул режаси, тушган аризалар конкурс, қабул қилинган талабалар сони уларнинг курслари таълим йўналишлари (мутахассисликлар) бўйича тақсимланиши, ўқитиш тиллари ва х .к) хақида маълумотлар банкини яратиш.

3.17.  Янги ўқув йилида давлат грантлари асосида қабул қилинган талабалар билан К.Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ўртасида ўқишни тугатгандан сўнг ишга тақсимланган жойида 3 йил ишлаб бериш тўғрисида          2 томонлама шартномалар тузиш.

3.18. Талабаларнинг ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиёти базаларини аниқлаш мақсадида корхоналар, ташкилотлар ва хусусий хўжаликлар билан алоқалар ўрнатиш хамда шартномалар тузиш иш берувчилар (истеъмолчилар) нинг битирувчилар хақидаги фикрлари (этирозлари, ёш мутахассиснинг камчиликлари, рад қилиш сабаблари) ва таълим сифатини оширишга оид таклифлари асосида амалдаги таълим мазмунига муайян ўзгаришлар киритиш бўйича тавсиялар тайёрлаш.

3.19.Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича талабаларнинг касбий маҳоратини ошириш ва битирувчиларни ишга тақсимлаш борасида К.Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг тегишли бўлимларида (турли илмий услубий кенгашлар, илмий, ўқув услубий бўлинмалар, факультетлар, кафедралар ва х.к.) билан хамкорлик қилиш, улар томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолашда иштирок этиш, умумий маркетинг сиёсатини амалга оширишда барча тегишли бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш.

3.20. Таълим хизматлари ҳалқаро бозори бўйича изланишларини олиб бориш ва таҳлилий хулосалар тайёрлаш.

3.21. Иш берувчилар (истеъмолчилар)га ахборотлар воситасида таъсир кўрсатиш йўлларини танлаш, оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, радио-телевидения, электрон алоқа, веб-сайт) орқали битирувчилар тўғрисида (вилоятлар бўйича таълим йўналишлари, мутахассисликлар кесимида) маълумотлар эълон қилиниши, К.Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти веб сайтида жойлаштирилишини, маълумотномалар нашр қилиш ва уларнинг истеъмолчилар (иш берувчилар)га етказилишини таъминлаш, рекламалар мазмуни, реклама модулларининг хомаки нусхалари, мақолалар матнлари, видео-аудиотасмалар сценарийларини тайёрлашда иштирок этиш.

3.22. Юқори (битирувчи) курслар талабаларида касбий маҳорат сифатларининг бакалавр (магистр) маълумот даражасига ва иш берувчилар (истеъмолчилар) талабларига мувофиқ шаклланиши жараёнини ўрганиш, таҳлил қилиш хамда изланишлар натижалари таҳлилидан келиб чиққан холда рақобатбардош битирувчи шахсини шакллантириш мақсадида факултетлар, тегишли кафедралар ва илмий, ўқув-методик бўлимларга буюртмачилар (истеъмолчилар) тавсияларини тақдим этиш.

3.23. Турдош олий таълим муассасаларида бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича тайёрланаётган рақобатли битирувчиларнинг касбий маҳорати даражаси, уларнинг устунлиги ва камчилигини баҳолаш ҳамда ўз битирувчилари билан таққослаш.

3.24.К.Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти магистр даражали илмий-педагогик  кадрларга бўлган эхтиёжни аниқлаш ва Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг битирувчиларни ишга тақсимлаш ва ёш мутахассислар фаолиятининг мониторингини олиб бориш ишларини мувофиқлаштирувчи махсус комиссиясига тақдим этиш.

3.25. Кадрларга бўлган реал эҳтиёжлар ва битирувчиларни якуний ишга тақсимлаш натижалари ҳақидаги маълумотларни тааллуқли вазирлик (идора)нинг махсус комиссияси хамда иш берувчи муассаса, корхона ва ташкилотларга даврий равишда тақдим этиш, ишга тақсимлаш жараёни назорат режасининг бажарилиши бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ахборотлар тақдим этиш.

3.26. Фан-техника ютуқларини хисобга олган холда хамда бакалавр ва магистр битирувчиларнинг касбий махорати (малакавий сифатлари)ни яхшилаш мақсадида рақобатбардош бўлғуси мутахасси шахсини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

3.27. Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича битирувчиларни ишга тақсимлашда ёрдамчи-воситачилик тузилмаларини танлаш (хокимиятлар, меҳнат ва ахолини ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармалари (бўлимлари), савдо-саноатр палатаси, агентликлар, ишончли вакиллар ва ҳ.к.) ва уларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш.

3.28. Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича битирувчиларнинг имкониятлари ва устунликларини намойиш қилиш мақсадида К.Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти республика, минтақавий ва халқаро кўргазмалар, ярмаркаларда иштирок этишини таъминлаш, муассаса ҳудудида кўргазма ва витринали экспозициялар ташкил этиш.

3.29. Имзоланган шартномаларга мувофиқ иш берувчиларни белгиланган муддатларда битирувчилар билан таъминлаш мақсадида К.Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг барча тегишли бўлимлари билан талабалар қабули ва битирувчиларни ишга тақсимлаш режаларини мувофиқлаштириш.

3.30.К.Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг тегишли бўлимлари (кенгашлар, факулътетлар, кафедралар ва х.к.) билан хамкорликда бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари давлат гранти асосида битирувчиларнинг 3 йил кафолатли ишлашлари шунингдек уч йиллик мажбурий ишлаб бериш шартини ўтаётган ёш мутахассисларининг касбий фаолияти, савиясини ошириш борасидаги ишлар ва уларнинг хизмат поғоналаридан кўтарилишига кўмаклашиш юзасидан чора тадбирлар ишлаб чиқариш ва амалга ошириш.

3.31. Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича битирувчиларни ишга тақсимлаш ва жайлаштириш, ёш мутахассисларнинг мехнат фаолияти натижалари бўйича К.Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг ички ҳисоботини юритиш ва ташкил этиш, буюртмалар портфелини шакллаштириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг   бўлими хизмати бўлимининг йиллик ҳисоботини тайёрлаш.

 

  1. Буюртмалар портфелини шакллаштириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлими ҳуқуқлари.

К.Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтини буюртмалар портфелини шакллаштириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг   бўлимифаолиятига масъул бўлган проректор хамда маркетинг хизмати бўлими бошлиғи қуйидаги  ҳуқуқларга эга:

–  Бўлим ваколатларига кирган зарурий ишларни амалга ошириш учун К.Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтинининг тегишли бўлимларидан (илмий ва услубий кенгашлар, ўқув ва услубий бўлинмалар, факультетлар, кафедралар ва ҳ.к) ахборотлар тақдим қилишни талаб қилиш;

– К.Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтинининг профессор-ўқитувчилари ва иш берувчи (истеъмолчи) муассаса, корхона ва ташкилотларнинг етакчи мутахассисларини (келишув асосида) ўрнатилган тартибда маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ҳамда улар ҳақидаги ахборотларни тарқатиш тизимини лойиҳалаш ва ташкил қилишга жалб этиш;

– Иш берувчи (истеъмолчи)нинг ёш мутахассислар ҳақидаги фикрлари: эътирозлари, камчиликлари ва рад қилиниши сабаблари ва таълим сифатини оширишга оид таклифларини тахлил қилиш ҳамда таълим хизматлари бозори талабларига жавоб берувчи янги авлод битирувчиларини шакллантириш бўйича, жумладан таянч олий таълим муассасаларига тавсиялар бериш;

– Иш берувчи (истеъмолчи)нинг таклифлари асосида мавжуд таълим методикаси (технологиялари)даги камчиликларни бартараф қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

– Битирувчиларни ишга тақсимлаш ва жойлаштириш бўйича тегишли муассаса, корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш;

– Амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосланиб, битирувчиларни ишга тақсимлашнинг мавжуд тизимига тегишли ўзгартиришлар киритиш ёки уни такомиллаштириш бўйича илмий кенгашга таклифлар киритиш;

– Битирувчилар тўғрисида рекламалар мазмуни ва оммавий ахборот воситалари, босма нашрлар орқали маълумотлар эълон қилиниши ҳамда истеъмолчиларга етказилиши бўйича факультетлар, тааллуқли кафедралар, қабул комиссияси фаолиятини назоратга олиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш;

– Бўлим фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, ходимлар мажбуриятида тааллуқли масалалар мажмуини аниқлаш, уларнинг лавозим вазифаларини тасдиқлаш;

– Бўлим ходимларини иш-фаолияти натижаларига кўра ўрнатилган тартибда рағбатлантириш ёки чоралар кўриш бўйича таклифлар киритиш.

 

  1. Буюртмалар портфелини шакллаштириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлимининг масъулияти

5.1. Мазкур Низомга мувофиқ юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун тўлиқ жавобгарлик К.Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтинининг ректори ҳамда маркетинг хизмати бўлими бошлиғи зиммасига юклатилади.

5.2.  Бошқа ходимлар ва бўлинмалар (проректорлар, факультет деканлари, тааллуқли кафедралар мудирлари, тегишли бўлималар бошлиқлари)нинг масъулият даражаси лавозим вазифаларига мувофиқ белгиланади.

 

Буюртмалар портфелини шакллаштириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлимининг

тузилиши ва молиявий таъминланиши.

6.1. Бўлим К.Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтинининг мустақил тузилмаси ҳисобланади ва бевосита ректорга бўйсунади.

6.2. Бўлимга раҳбарликни бошлиқ амалга оширади ва у К.Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти буюртмалар портфелини шакллаштириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлимига тааллуқли барча бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштиради.

6.3. Бўлим ходимиларининг сони К.Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтинининг намунавий штат бирлиги асосида шакллантирилиб, штатлар жадвали ректор томонидан тасдиқланади.

 

Буюртмалар портфелини шакллаштириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлимининг

фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва назоратга олиш

7.1 Бўлим фаолияти институт ректори тасарруфида бўлади.

7.2. Бўлим ўз фаолияти натижалари бўйича институт Илмий кенгашида ҳар йилда камида бир марта ҳисобот беради.

7.3. Бўлим ўзига юклатилган вазифалар ижроси бўйича тегишли маълумотларни белгиланган шакл ва муддатларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий Академиясига тақдим этади.

7.4. Бўлим фаолияти Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий Академияси томонидан мувофиқлаштирилади ва ўрнатилган тартибда назоратга олинади.

Kamoliddin Bexzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn instituti bitiruvchilarini ishga joylashtirish monitoringi.

Institutda rassomlik, dizayn, tasviriy va amaliy san’at sohalari bo’yicha mutaxasislar tayyorlanadi. Xar bir o’quv yili bitiruvchilar bandligini taqsimlash va ishga joylashtirish maqsadida institutda ishchi guruh tuziladi. Ishchi guruh tomonidan bitiruvchilarning ishga taqsimlanishi va joylashish jarayonlari nazorat ostida olib boriladi. Institutda tayyorlangan mutaxassislar O’zbekiston Badiiy Аkademiyasi, O’zbekiston Badiiy ijodkorlar uyushmasi, Respublika yosh tomoshabinlar teatri, O’zbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, O’zbekiston davlat san’at va madaniyat instituti,Respublika rassomlik kolleji, Respublika tasviriy va amaliy san’at litsey-internati, Respublika dizayn kolleji, Bolalar musiqa va san’at maktablari, «O’zbekkino» Davlat agentiligi va boshqa ko’plab tarmoqlarda faoliyat olib bormoqdalar. Jumladan Bitiruvchilarni ishga taqsimlash maqsadida Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi, Madaniya vazirligi, Xalq ta’lim vazirligi, O’zbekiston Badiiy akademiyasi qoshidagi barcha ta’lim muassasalari bilan va korxona tashkilotlar va bandlikka ko’maklashish markazlari hamkorligida ishlar olib borilmoqda.
Bunda, tahlil qilinayotgan barcha yo’nalishlar kesimida bitiruvchilarning ishga joylashish ko’rsatkitlari darajasi, shuningdek, iqtisodiy faol bo’lmagan yo’nalishlarda va ishga joylasha olmaslik sabablari o’rganilgan holda tegishli xulosalar chiqarilgan. Mazkur bosqichda bitiruvchilarning bandligini ta’minlash borasida Institut barcha choralar ko’rilishi bilan bir qatorda viloyatlar va tumanlar hokimliklari va Mehnat boshqarmalari (shuningdek, tuman bandlik markazlari) bilan hamkorlikda ishlarni tashkil etish, axborot almashinish va muammoni ijobiy hal etish bo’yicha choralar amalga oshirilib kelinmoqda.