DOKTORANTURA

 

 

 

 

 

 

 

«САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ СОҲАСИДА ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ ИЛМИЙ-ПЕДАГОГИК КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ – БУГУНГИ КУН ТАЛАБИ» МАВЗУСИДА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР

 

 

18 октябрь куни институт Маънавият хонасида Фан ва технологиялар агентлиги Олий ўқув юртидан кейинги бўлим фаолиятини мувофиқлаштириш сектори бошлиғи Социология фанлари доктори Шоҳида Содиқова билан «Санъат ва маданият соҳасида юқори малакали илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш – бугунги кун талаби» мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

 

 

 

«САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ СОҲАСИДА ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ ИЛМИЙ-ПЕДАГОГИК КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ – БУГУНГИ КУН ТАЛАБИ» МАВЗУСИДА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР

 

 

Семинарда Илмий ишлар бўйича проректор Сурайё Алиева, Илмий бўлим бошлиғи Маъмура Умарходжаева, кафедра мудирлари, профессор ўқитувчилар, докторантлар (DSc), таянч докторантлар (PhD) ва магистрантлар иштирок этдилар.

 

 

 

«САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ СОҲАСИДА ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ ИЛМИЙ-ПЕДАГОГИК КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ – БУГУНГИ КУН ТАЛАБИ» МАВЗУСИДА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР

 

 

Тадбирни Илмий ишлар бўйича проректор С.Алиева кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги №304-сонли қарорига асосан 2 босқичли тизимга ўтиш ҳақида фикрларини билдирди. Ушбу масала юзасидан кенгроқ тушунча бериш мақсадида сўзни Фан ва технологиялар агентлигидан институтга ташриф буюрган ходим Ш.Содиқовага берди.

 

 

 

«САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ СОҲАСИДА ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ ИЛМИЙ-ПЕДАГОГИК КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ – БУГУНГИ КУН ТАЛАБИ» МАВЗУСИДА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР

 

 

Ш.Содиқова санъатшунослик соҳасида олиб борилаётган бир қатор илмий тадқиқотлар борасида фикр юритиб, Олий ўқув юртидан кейинги таълим бўйича янги тизимнинг аввалги тизимдан фарқи ва афзалликларини тушунтириб ўтди. Эндиликда Ўзбекистонда илмий-тадқиқот билан шуғулланувчи докторант ва магистрантлар моддий рағбатлантирилади. Докторантлар, магистратура талабаларини корхона (муассаса)ларнинг муаммоли масалаларига бағишланган диссертация мавзулари устида ишлашини, шунингдек, тажриба-синовларни корхона (муассаса)ларда ўтказиш, амалиётга татбиқ этилган ишлар муаллифлари бўлган ҳамда ихтирочилик патентини қўлга киритган докторант ва магистрларни ўқитувчи лавозими бўйича ойлик иш ҳақи миқдорининг 10 баробаригача корхона ва ташкилотлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш чораларини кўриш бўйича янги қарор ишлаб чиқилаётгани ҳақида айтиб ўтди.

 

Шунингдек, қарорда Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишига моддий шарт-шароитлар яратиш мақсадида уларнинг ойлик стипендиясининг 50 фоизигача миқдорда моддий рағбатлантирилиши ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлари ҳисобидан амалга оширилишини, докторантура битирувчиларининг олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларига ишга жойлашиши, меҳнат фаолиятини рағбатлантириш учун базавий докторантуранинг 2-курсидан имтиёзли ипотека кредитини 25 йил муддатга ажратиш механизми жорий этилишини назарда тутган Ҳукумат қарорини қабул қилиш вазифаси топширилгани борасида алоҳида тўхталди.

 

Ҳукумат томонидан илмий тадқиқот ишларини олиб бориш учун шунча шароитлар яратиб берилаётган бир пайтда фақатгина илм олиш кераклигини тушунтирди.

 

Таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиликка ҳужжат топширишдан тортиб, илмий ишни ҳимоя қилгунга қадар бўлган босқичлар ҳақида бирма бир маълумот бериб ўтди.

Юқоридаги фикрлардан сўнг, семинар иштирокчиларида талайгина саволлар туғилди ва уларга жавоб олдилар. Илмий семинар кўтаринки руҳда ўтди.


Асалхон Рахматуллаева
Илмий бўлим ходими

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Декабрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter