AMALIY SAN'AT FAKULTETI



Fakultеt dеkani: dotsеnt Saidova Sayyora Djuraеvna
Tug’ilgan yili 1968 yil 14 noyabr.
2009 yildan bеri dеkan lavozimida ishlaydi.
Mutaxassisligi San'atshunos.
O‘quv ishlari bo‘yicha dеkan muovini: Dadamuhammedov Bobur Fasixitdinovich
Fakultеti kotibasi: Umarova Fеruza Tursundjanovna
Qabul kunlari: Sеshanba, Payshanba, Juma Soat 10-00 dan 12-00 gacha
Tеlеfon raqami: 254-89-47

 

 

 

 









1997 yilda Kamoliddin Bеhzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn instituti tashkil etilishi bilan uning bazasida Amaliy san'at fakultеti o‘z faoliyatini boshlagan. Ayni paytda mazkur fakultеt bakalavriat bosqichi 3 ta ta'lim yo‘nalishi (amaliy san'at, haykaltaroshlik, dizayn) bo‘yicha yuqori malakali mutaxassis kadrlar tayyorlovchi tayanch fakultеt hisoblanadi.


Fakultеtda еtuk malakali mutaxassis kadrlar tayyorlaydigan 3 ta mutaxassis kafеdra (Rеklama va amaliy grafika, Badiiy kulolchilik va ta'mirlash, Haykaltaroshlik) faoliyat ko‘rsatmoqda. Hozirgi kunda mazkur kafеdralarda 6 ta Rеklama va amaliy grafika, Kompyutеr grafikasi va badiiy foto, Badiiy kulolchilik, Mе'moriy yodgorliklar bеzagini ta'mirlash, Amaliy san'at asarlarini ta'mirlash, Haykaltaroshlik ixtisosliklari bo‘yicha malakali mutaxassis kadrlar tayyorlanadi.




[center]Haykaltaroshlik


Mazkur yo’nalishdagi o’quv jarayoni O’zbеkiston haykaltaroshlik san'atining kеksa ustalari V.Jmakin, A.Boymatovlarning an'analari asosiga qurilgan. Bu an'analar ijodiy akadеmik I.Jabborov va boshqalar tomonidan muvoffaqiyatli davom ettirilmoqda. Talabalar san'atning nozik harakatlar, shuvash orqali mahobatli haykaltaroshlikning kompazitsion qoidalariga erishadilar.

Amaliy grafika


Bozor iqtisodi sharoitida ishlab-chiqarilgan mahsulotni rеklama qilishga katta e'tibor bеrilmoqda. Institutda shu munosabat bilan amaliy grafika bo’limida o’qitishni takomillashtirish ishlari faollashib kеtdi. Amaliy grafika kafеdrasining o’qituvchilari R.Ayupov, A.Egamov, F.Xaitov, V.Rеmеtovalarni ko’p yillar mobaynida ortirgan tajribalari rеklama ishlari sohasidagi o’quv jarayonini takomillashtirish va rivojlantirish imkonini bеrdi.

Me'moriy yodgorliklar bezagini ta'mirlash


O’zbеkistonda minglab arxеologik va arxitеktura yodgorliklari bor. Yuzlab turli yo’nalishdagi muzеylar ishlab turibdi. Tabiiyki, ushbu tarixiy yodgorliklarni saqlash zarur bo’ladi. Shunga ko’ra “Tarixiy yodgorliklarni ta'mirlash” yo’nalishi tashkil qilindi. Ushbu sohada profеssor A.Abdurazzoqov rahbarligida o’qituvchilardan F.Islomov va Z.Do’stmеtova rassom-ta'mirlovchilarga ta'lim bеrish jarayonini takomillashtirish bo’yicha hamisha izlanishda bo’lmoqdalar. Bu sohada Yaponiya, Xitoy va boshqa mamlakatlar bilan hamkorlik yo’lga qo’yilgan.

Badiiy kulolchilik bo’limi





O’zbеkistonda kulolchilik san'atining tarixiy ildizlari va an'analari bor. Badiiy kulolchilik bo’limida ko’plab yuqori malakali mutaxassislar tayyorlab yetishtirildi. So’nggi yillarda asosiy e'tibor badiiy kulolchilik bo’yicha o’quv bazasini talabalarga T.Turg’unov, F.Toshmuhamеdov kabi kulol-ustalar dars bеrmoqdalar.




Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганлигининг 20 йиллигига бағишланган тадбир тўғрисида ҳисобот



2012 йил 7 декабр куни соат 16.00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида “Мустаҳкам оила йили” ва Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганлигининг 20 йиллигига бағишланган “Конституция – бахтимиз Қомуси” мавзусида давра суҳбати ва ижодий ишлар танлови бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида профессор-ўқитувчи ҳамда магистрлар Конституциясининг мазмун – моҳияти, асл мақсад ва вазифалари, инсон ўз бурч ва мажбуриятлари, қонуний ҳуқуқларини пухта билган ҳолда уни амалда қўллаш ҳақида маъруза қилишди.
Сиёсий фанлар доктори, профессор Нарзулла Жўраев “Конституция – жамият тараққиётининг асоси” маърузасида инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак маъсулиятни англаган ҳолда, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида Конституциямиз қабул қилинганлигини алоҳида уқтириб ўтди. Унинг ҳар бир боб ва бўлимлари фаровон ҳаётимизнинг кафолатидир дейилди.
Ижодий ишлар танловида амалий санъат факультети талабалари давлатимизнинг бош Қонуни – Конституцияда белгиланган моддаларни ўзида акс эттирган турли мавзулардаги асарлари билан қатнашдилар. Танлов ҳайъати энг яхши чизилган асар ва мавзуларни саралаб, ғолибларни фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирлашди.

“Бу замин – менинг Ватаним” мавзусидаги ижодий ишлар танлов кўргазмаси тўғрисида ҳисобот



2012 йил 4 декабр куни соат 16.00да “Мустаҳкам оила йили” муносабати билан Камолиддин Беҳзод Меъмориал боғ музейида Ўзбекистон Бадиий Академияси ва К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ташаббуси билан “Бу замин – менинг Ватаним” мавзусидаги ижодий ишлар танлов кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Танловда институтимизнинг барча факультети талабалари қатнашдилар. Кўрик шартларига кўра танловга тақдим этилган асарлар тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишининг барча жанрларида бўлиб, бадиий жиҳатдан юксак даражада бажарилиши, реалистик мактаб анъаналарига жавоб бериши ва қуйидаги мавзулар акс эттирилиши лозим бўлган: Ўзбекистоннинг қадимий ва бой тарихи, миллий урф-одат ва қадриятлари, буюк сиймолар ва замонамиз қахрамонлари, Ватанимизнинг гўзал ва бетакрор табиати, табиатни асраш ва иқлимдаги ўзгаришлар (ернинг шўрланиши, Орол бўйи муаммолари), юртимизнинг мустақиллик йилларида эришган ютуқлари ва ҳ.к.
Тадбирдан кўзланган мақсад, Тасвирий ва Амалий санъат ҳамда Дизайн йўналишларидаги бадиий савияси юқори бўлган санъат асарлари ёрдамида талаба – ёшларнинг қалби ва онгига Ватанимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, аждодлар меросига бўлган ҳурматни ошириш, юртимиз тарихини, бугунги куни ва буюк келажагини, миллий ва маънавий қадриятларимизни, гўзал ва бетакрор табиатимизни асраб-авайлаш, атроф-муҳит гўзаллиги, турли таъсирлар натижасида иқлимнинг ўзгариши, табиатни муҳофаза қилиш, Орол денгизи ва оролбўйи муаммоларини очиб бериш ва шу орқали ёш авлоднинг Она юрт, анъана ва урф-одатларимизга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдиришдир.
Белгиланган ҳайъат аъзолари томонидан ғолиблар аниқланди. Танлов Ўзбекистон Бадиий Академияси ва Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтидан ташқари бир неча ташкилотлар яъни Камолиддин Беҳзод Меъмориал боғ музейи, “Экосан” ҳалқаро фонди, “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси, “Камолот” ЁИҲ Тошкент шаҳар Кенгаши, “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ҳамкорлиги ва хомийлигида ўтказилди.
Танлов натижаларига кўра Амалий санъат факультетининг 2-курс Компьютер графикаси ва бадиий фото бўлими талабаси Ашурова Зарнигор табиатимизни асраб-авайлашга бағишланган “Гўзал табиат” мавзусидаги туркум ишлари учун 1-ўринни эгаллаб, диплом ҳамда хомийлар томонидан қиммат баҳо совға билан тақдирланди. Ҳайкалтарошлик бўлимининг 3-курс талабаси Негматов Нормурод “Чўмилаётган аёл” номли ҳайкали учун сертификат билан тақдирланди. Бадиий кулолчилик бўлимининг 1-курс талабаси Қодиров Зафарбек “Карвон” номли туркум кулолчилик композициялари учун гран при сохиби бўлди.

Айни пайтда Ҳайкалтарошлик бўлимининг 1-курс талабаси Даулетназарова Айболған ҳамда Бадиий кулолчилик бўлимининг 1-курс талабаси Қодиров Зафарбек Амалий санъат йўналиши бўйича “КЕЛАЖАК ОВОЗИ” кўрик-танловида қатнашиб, Республика босқичига чиқди. 2012 йил сентябр ойида Н.Нормурод Москва шаҳрида Бурганов маркази томонидан ташкил қилинган Ҳалқаро симпозиумда иштирок этиб келди, шунингдек ўзининг шахсий кўргазмасини ташкил қилиб диплом билан тақдирланди. 2013 йил 12 феврал куни 3-курс Ҳайкалтарошлик бўлими талабаси Нигматов Нормуроднинг Қатағон қурбонлари музейида “Ўтмишдан келажакка сабоқ” номли шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди, шунингдек кўргазмага қўйилган ижодий ишлар муаллиф томонидан совға сифатида тақдим қилиниб, музейнинг шахсий коллекциясидан жой олди. Бугун (2013 йил 20 феврал куни) Ўзбекистон Республикасининг Қуролли кучлари Давлат музейида 3-курс Ҳайкалтарошлик бўлими талабаси Нигматов Нормуроднинг “Ўйғонишнинг ўлими” номли шахсий кўргазмаси бўлиб ўтади.



Амалий санъат факультети бўйича “Маънавият куни” муносабати билан 2013 йил 30 январ куни бўлиб ўтган тадбирлар тўғрисида Х И С О Б О Т



Амалий санъат факультети бўйича “Маънавият куни” муносабати билан 2013 йил 30 январ куни бир қатор тадбирлар ўтказилди. Раҳбарият томонидан ҳар ойда охирги ҳафтанинг чоршанба куни “Маънавият куни” деб белгиланганлиги сабаб, 2012-2013 ўқув йилининг кузги семестри давомида факультетда ҳар бир бўлим талабалари учун алоҳида ўтказиладиган тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва шу режа асосида ўтказилган тадбирлар назорат қилинди.

“Реклама ва амалий графика” бўлими бўйича 2013 йил 30 январ куни ўтказилган “Биз иллатга қаршимиз” ва “Табиат мўжилари” мавзусида ўтказилган тўғрисида ХИСОБОТ



2013 йил 30 январ куни соат 14.00 да Реклама ва амалий графика бўлими талабалари учун “Биз иллатларга қаршимиз” мавзусида ҳамда Компьютер графикаси ва бадиий фото бўлими талабалари учун “Табиат мўжизалари” мавзусида плакатлар кўрик-танлови ўтказилди. Ушбу танловда талабалар ўз ижодий ишлари билан иштирок этдилар. Танлов давомида талабаларнинг ижодий ишлари факультет раҳбарияти ва кафедра аъзолари томонидан муҳокама қилиниб, қуйидагича ўринлар белгиланди.
1 ўрин - 2 курс Компьютер графикаси ва бадиий фото бўлими талабаси Ашурова Зарнигорнинг “Табиат сеҳри” номли туркум асарлари учун берилди.

 


2 ўрин - 1 курс Амалий графика бўлими талабаси Мусаханова Ферузанинг “Табиат мўжизалари” деб номланган туркум асарлари учун берилди.

 


3 ўрин –Компьютер графикас ва бадиий фото бўлимининг 2 курс талабалари Қосимова Дилноза ва Ахмедова Дилобарнинг “Табиат мўжизаси” номли асарлари учун берилди.

 


Шунингдек, Компьютер графикаси ва бадиий фото бўлимининг 2-курс талабаси Цой Александра ҳам “Қиш манзараси” номли асари учун 2 ўрин соҳиби деб топилди.

 


Танловда иштирок этган қуйидаги талабаларнинг ижодий ишлари эътиборга лойиқ деб топилди. Бунга 3 курс Компьютер графикаси ва бадиий фото бўлимида тахсил олаётган талабалар Стрельцова Анастасия ва Рўзметова Раънонинг ижодий ишлари

 


Реклама ва амалий графика бўлимининг 1-курс талабалари Акбаров Санжар, ва Мусаханова Феруза каби талабаларнинг ижодий ишлари мисол бўла олади.

 


Шунингдек, ушбу бўлим талабалари ва профессор-ўқитувчилари билан Япония Давлатидан ташриф буюрган мухбир Гулсанам Лутфуллаева ва Сеул шахрининг Сеул ABCI телекомпанияси мухбири Дейсон Пак иштирокида учрашув ўтказилди. Ташриф буюрган меҳмонлар ўзларининг иш фаолияти тўғрисида маълумот бердилар. Талабалар сухбат давомида қизиқарли саволларига ташриф буюрган меҳмонлардан қониқарли жавоблар олишди. Танловга тақдим қилинган қуйидаги ижодий ишлар ҳорижий давлатдан ташриф буюрган ижодкор меҳмонлар томонидан видеотасмага ёзиб олиниб, Сеул шахрининг Сеул ABCI телекомпанияси томонидан экранда намоён қилиниши айтиб ўтилди. Тадбир якунида танловда иштирок этган барча талабаларга ҳамда ташриф буюрган меҳмонларга факультет раҳбарияти томонидан ташаккур билдирилди.

“Бадиий кулолчилик ва таъмирлаш” бўлимлари бўйича 2013 йил 30 январ куни ўтказилган “Элим деб, юртим деб ёниб яшаш керак” ҳамда “Инсон одоб аҳлоқи билан гўзал” мавзусида ўтказилган давра суҳбати тўғрисида хисобот



Бадиий кулолчилик ва таъмирлаш бўлимлари бўйича 2013 йил 30 январ куни ўтказилган “Элим деб, юртим деб ёниб яшаш керак ” ҳамда “Инсон одоб аҳлоқи билан гўзал” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этдилар. Бадиий кулолчилик бўлими талабалари иштирокида “Элим деб, юртим деб ёниб яшаш керак” мавзусида ўтказилган суҳбатда инсонпарварлик, меҳр-мурувват бу ўзбек халқи миллий руҳиятининг ажралмас фазилати ҳақида гапириб ўтилди, шунингдек, инсонпарварлик кишиларнинг бир-бирига ҳурматида, қадр-қимматида, меҳр-шафқатида, ўзаро кўмаклашувда, ҳамдардликда, бошқалар қайғусига шерик бўлиб, қувончидан ва баҳтидан севинишда, халқ бахти ва ютуқларидан фаҳрланишда кўринади деб айтилди. Биз талабаларимиз онгига элим деб, юртим деб ёниб яшаш кераклигини сингдириб боришимиз зарур деб таъкидлади кафедра мудири Ф.Ташмухамедов. АСАТ ва МЁБТ бўлими талабалари билан “Инсон одоб аҳлоқи билан гўзал” мавзуларида давра суҳбатлари олиб борилди, талабаларнинг қандай ахлоқ-одобга эга бўлиши, уларнинг юриш туриши, кийинишига катта аҳамият бериши тўғрисида, шунингдек, талабаларимиз эстетик жиҳатдан жуда маданиятли бўлишлари, қаерда қандай кийиниш лозимлигини билишлари, юксак дид соҳиби бўлган талабаларимизни кийиниши, юриш-туришига, муомаласига катта эътибор беришимиз кераклиги айтиб ўтилди.
Бундан ташқари Бадиий кулолчилик ва таъмирлаш бўлимининг 1 ва 2 курс талабалари гуруҳ раҳбарлари бошчилигида 2013 йил 30 январ куни соат 14.00 да “Муқимий” номидаги мусиқа ва драмма театрида бўлиб ўтган “Осмондаги ҳулкарим” деб номланган спектакл намойишига бордилар. Бу спектакл талабаларимизда катта таассурот қолдирди.


Ҳайкалтарошлик бўлими бўйича 2013 йил 30 январ куни “Маънавият куни” муносабати билан “Талабалар музейга мунтазир” шиори асосида ўтказилган тадбир тўғрисида хисобот



“Ҳайклтарошлик” бўлими талабалари 30 январ куни соат 12.00 да Амалий саньат музейида “Обод турмуш йили”га бағишлаб ўтказилган кўргазмада кафедра мудири Ўктам Саидов, гуруҳ мураббийлари Ботир Хакимов, Улуғбек Усмонов, Рустам Ерметовлар назоратида 1-2-курс талабалари билан қатнашдилар. Бундан ташқари Ҳайкалтарошлик бўлимининг 3-4 курс талабалари гуруҳ раҳбарлари бошчилигида 2013 йил 30 январ куни соат 14.00 да “Муқимий” номидаги мусиқа ва драма театрида бўлиб ўтган “Осмондаги ҳулкарим” деб номланган спектакл намойишига бордилар. Бу спектакл талабаларимизда катта таассурот қолдирди.

2013 йил 27 март куни “Ахборот ва таълим тарбия соати”да ўтказилган тадбир тўғрисида



2013 йил 27 март куни соат 9.00 да Бадиий кулолчилик ва таъмирлаш кафедрасининг катта ўқитувчиси Ўзбекистон санъат арбоби Ортиқали Қозоқов билан “Обод турмуш йили”га бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Бунда факультетимизнинг барча профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди.
Муаллиф томонидан Президентимиз томонидан чиқарилган қарорлар ва фармойишларнинг бажарилиши ҳақида, талабаларимизнинг озодалик ва тартиб интизомга катта эътибор бериши, кийиниш маданияти ҳақида, уларнинг касбга бўлган муносабатлари ҳақида гапириб ўтилди. О. Қозоқов талабаларимизга ёшларимизнинг турли ёд ғояларга қарши курашишида маънавият буюк куч эканлиги тўғрисида, миллий қадриятларимизга бўлган эътибор ҳақида тушунчалар бериб ўтдилар.

Амалий санъат факультети бўйича “Маънавият куни” муносабати билан 2013 йил 27 март куни “Тарихий ёдгорликларни ўрганиш” мавзусида олиб борилган тадбирлар тўғрисида Х И С О Б О Т



Мустақил Ўзбекистон тарихини ўрганиш ва яратиш ҳозирги кундаги муҳим амалий ишлардан биридир. Ёшларга холисона-танқидий билим бериш, воқеа-ҳодисаларни тўғри баён этиш, Ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, миллий қадриятларни сингдириш, урф-одатларни миллий йўналишда тушунтириш, катта илмий-услубий ишларни амалга ошириш мактаб, музей, маҳалла ҳамкорлиги жараёни бўлиб қолди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 1996 йил 9 сентябрь «Маънавият ва маърифат жамоатчилик маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги фармонида «Ёшларимиз онгида она Ватанга, буюк аждодларимиз мероси ва халқимизнинг бугунги мисли кўрилмаган бунёдкорлик, юксак эҳтиром туйғуларини сингдириш мақсадида уларни дунёни ҳайратга солган қадимий ёдгорликлар ва мустақиллик даврида бунёд этилган улкан иншоотлар, маърифат масканлари, юртимизнинг гўзал табиати билан таништириб бориш учун махсус таништирув саёҳатлари ташкил этиш барча хокимлар зиммасига юклатилсин» деган кўрсатмаси катта аҳамиятга эгадир.
Ўтмишини билмаган халқ юксала олмайди бинобарин, ўтмиш келажак пойдевори. Бунда эса бизга тарих ўтмиш ҳақида сўзлайдиган китоблар музейларнинг ўрни катта. Халқимизнинг соддагина шу билан бир қаторда жуда катта маъно ва ҳақиқатни ўзида акс этган мақолини ёдга олсак, яъни, юз марта эшитгандан бир марта кўрган яхши! Ватанимиз, аждодларимиз ҳаёти уларнинг яшаш шароитлари ва турур жойлари, имконият ва ютуқлари, фойдаланган идишлари ва кийинишлари ҳамма ҳаммаси хақида маълумот берадган маскан бу музей.
Музей шу йўлда хизмат қилувчи маънавий-маърифий ва маданий хизмат кўрсатувчи маскандир.
Музей халқ ўтмишини, шонли даврларни, бугунги ютуқларимизни ўзида мужассам этган бебаҳо маданият ўчоғи бўлиб, ёш авлод маънавий тарбиясига таъсирини кенгайтириш истиқлол йилларида бажарилган оламшумул ишларни кўрсатиб беришни мақсад қилиб қўйган. Музей биносида яратилган экспозиция ҳозирги кунда ёш авлодни илмий, маьнавий-маданий билимга эга бўлишида ўз хиссасини қўшмоқда.

“Реклама ва амалий графика” кафедраси бўйича 2013 йил 27 март куни ўтказилган тадбир тўғрисида



Ўзбекистон келажаги буюк давлат.
(И. Каримов).


2013 йил 27 март куни Реклама ва амалий графика ҳамда Компьютер графикаси ва бадиий фото бўлимларининг барча талабалари гуруҳ мураббийлари раҳбарлигида тарихий обидаларимизни ўрганиш мақсадида “Амалий санъат музейи”га ташриф буюришди.
“Амалий санъат” музейи ва унинг тармоқ бўлимлари халқимизга, ёш авлодга ўз халқи тарихини билиш, ота-боболаримиз буюк меросини ўрганишни ривожлантириш, халқларнинг миллий меросига бўлган муносабатини шакллантириш, мустақил Ватанга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга, тарих, маданият ёдгорликларини авайлаб-асрашга ёрдам беришини олий мақсад қилиб қўйган.
Талабалар томонидан “Амалий санъат” музейи ходимларининг дастлабки олиб борган илмий текшириш ишлари натижасида ўлкамизда инсоният жамияти тараққиётининг биринчи моддий-маданият ёдгорликлари ўрганилди. Компьютер графикаси ва бадиий фото бўлими талабалари фото ишларини олиб бордилар.

 

 

 

 

 

 

 

“Бадиий кулолчилик ва таъмирлаш” кафедрасига қарашли бўлимлар бўйича 2013 йил 27 март куни ўтказилган тадбир тўғрисида



Бадиий кулолчилик ва таъмирлаш бўлими талабалари “Амир Темур” тарихий музейига боришди. У ерда тарихий буюмлар, тарихга оид маълумотлар билан танишиб, уларнинг келиб чиқиши ва тараққий этиш жараёнлари ҳақида маълумотга эга бўлишди. Музей талабаларимизда катта таассурот қолдирди. Музейлар талабаларимизнинг тарихга, ўтмишга, келажакка бўлган дунёқарашларини кенгайишида муҳим аҳамият касб этади.

“Ҳайкалтарошлик” кафедрасига қарашли бўлимлар бўйича 2013 йил 27 март куни ўтказилган тадбир тўғрисида



2013 йил 27 март куни Ҳайкалтарошлик бўлимининг барча гуруҳ талабалари мураббийлар Р.Ерметов, У.Курязов, У.Усмонов ва У.Саидовлар бошчилигида Хазрати-имом мақбарасига ташриф буюриб, тарихий ва замонавий қадамжолар зиёрат қилинди. Талабалар Баракхон, Муйи Муборак, Хастиимом жоме масжиди бинолари тарихи тўғрисида етарлича маълумотларга эга бўлдилар. Шунингдек, талабаларни тарихга, қадриятларга бўлган қизиқиши ортишига ва уларни келажак авлодга етказишда аждодларга муносиб ворис бўлишга даъват этилди.


Тошкент шахрида юрт тинчлиги, ҳалқ фаровонлиги ва Ватан тараққиёти ғояларини тарғиб этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида



“Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонунини ҳаётгатадбиқ этиш, ижтимоий-маънавий мухитни соғломлаштириш, диний экстремизм ва унинг зарарли оқибатларини олдини олиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш, аҳолини турли таҳдидлардан асраш, ҳуқуқий маданияти ва огоҳлигини ошириш ҳамда мустақиллик ва тинчлик неъматлари муқаддаслигини кенг тарғиб этиш мақсадида, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Вояга етмаганнлар ишлари ва Одам савдосига қарши қурашиш бўйича комиссиялари, Маънавият ва маърифат Кенгашининг ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар билан ҳунар таьлими муассасаларидаги талаба-ўқувчилари ва ўқитувчилари, ташкилотларида ишлаётган ҳодимлар ва бир марталик иш билан вақтинчалик банд бўлган фуқоролар орасида “Тинчлик учун қурашмоқ керак” номли фильмни намоийиш этиш ҳамда огоҳликни ошириш, тинчликни асраш ва турли тахдидларни олдини олиш каби тушунчаларни тарғиб этиш бўйича фильм намойиш этилди. Факультетимиз барча профессор-ўқитувчилари учун 2013 йил 6 апрел куни соат 14 00 да, 1-2 курс талабалари учун 2013 йил 8 апрел куни соат 14.00 да, ҳамда 3-4 курс талабалари учун 16.00 да фильм намойиши кўрсатилди.

Ўзбекистон Бадиий Академияси томонидан ташкил этилган 2013 йил 22-26 апрел кунлари ўтказилган “Тасвирий санъат+5” фестивали тўғрисида
Ҳ И С О Б О Т



2013 йил 19 апрел куни 22-26 апрел кунлари “Тасвирий санъат+5” фестивали ўтказилиши муносабати билан факультетимизга тегишли бўлган барча иқтидорли талабаларнинг ижодий ишлари Ўзбекистон Бадиий Академияси кўргазмалар залига оборилди ва институтимиз худуди учун белгиланган майдонларда факультетда ишлаб чиқилган режага асосан ҳар кунги қилинадиган ишлар тўғрисида келишиб олинди.
2013 йил 22 апрел куни Ўзбекистон Бадиий Академияси томонидан уюштирилган “Тасвирий санъат+5” фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида ЎзБА фахрий академиклари, УзБА раиси, “ЭКОСАН” ҳалқаро ташкилоти раиси ва бир қанча хомий ташкилотлар иштирок этиб сўзга чиқдилар. Сўнг факультет талабаларимизнинг барчаси белгиланган худудда ижодий жараённи бошладилар.
2013 йил 23 апрел куни ЎзБА кўгазмалар залининг майдонида факультетимиз талабалари ҳар кунгидек ижодий ишларини давом эттирдилар. “Бадиий кулолчилик” бўлими талабалари ганчар ускунасини майдоннинг марказига ўрнатиб “мастер класс” маҳорат мактабини ўтишди. Ясалган асарларга доцент Ф.Ташмухамедов, Б.Абдусаломов ва К.Сиддиқовлар раҳбарлигида 1-2-курс талабалари томонидан безак ишлови берилди. Кулолчилик асарлари майдонда экспозиция қилинди. Ҳайкалтарошлик бўлими талабалари белгиланган жойларда ускуналарни ўрнатган ҳолда каф.мудири У.Саидов, ўқитувчилар Р.Ерметов, А.Хотамов, Б.Хакимов бошчилигида натурадан ҳайкал ишлаш ва композициялар яратиш ишларини олиб бордилар. Компьютер графикаси ва бадиий фото бўлими талабалари фестивал давомида ҳар бир жараённи устоз мураббийлар А.Файзиев, Х.Файзиев, Ғ.Шукуров ва Б.Ниязовлар раҳбарлигида фотосуратга олдилар. Реклама ва амалий графика бўлими талабалари бириктирилган Е.Ф.Королькова, А.Мустаев, Қ.Матмуродов каби устоз-мураббийлар томонидан қўйилган постановкаларни чиздилар. МЁБТ ва АСАТ бўлими талабалари доцент Ф.Исламов ва ўқитувчи И.Жониева раҳбарлигида ашёда ишлаш фани бўйича ганч уймакорлиги бўйича композициялар бажардилар, шунингдек доцент З.Досметова раҳбарлигида лойихалаш ишларини олиб бордилар. Бундай жараён 5 кун давом этди.
2013 йил 24 апрел куни ЎзБА томонидан институт куни деб белгиланганлиги боис, ЎзБА кўгазмалар залининг майдонида кулолчилик бўлими талабаларининг ижодий ишларидан ташкил топган кўргазмани ташкил қилдилар ва кулолчилик дастгоҳида маҳорат дарсларини намойиш қилдилар. Хайкалторошлик бўлимининг талабалари тош, дарахт, мармар, лой ва гипс ашёларидан ташкил топган ижодий ишлар билар ЎзБА майдонини безаб, томошабинлар билан мулоқотда бўлиб, улар иштирокида “Маҳорат дарслари”ни ўташди. Бу байрамона намойиш талабаларда ва томошабинларда янада кўтаринки кайфият, ўзгача рух бағишлади. Куннинг иккинчи яримида хам талабаларимизнинг маҳорат дарслари давом этди. Санъатни севувчи томошабинларда катта қизиқиш ўйғотиб, ўзгача таассуротлар қолдирди.
Санъат фестивалининг 25 апрел куни кутаринки рух билан бошланди. Турли йўналишлар бўйича 5 кун давомида яратилган асарлар майдонда намойиш қилиниб, ҳайъат аъзолари томонидан ўринлар белгиланиб, ғолиблар аниқланди. Ушбу кўрик-танлов тугагач талабалар ҳар кунгидек “Маҳорат дарслари”ни давом эттирдилар. Хайкалтарошлик кафедраси ўқитувчиси А.Хотамов барча фестивал қатнашчиларига “Маҳорат дарси” кўрсатдилар.
2013 йил 26 апрел куни 15.00 да ЎзБА кўргазмалар залининг марказий майдонида тақдирлаш маросими ўтказилди. Шуниси қувонарлики институтимиз “ОЛТИН МЕДАЛ”ни қўлга киритишга муяссар бўлди, бунда албатта барча факультетларда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар ҳамда талабаларнинг ҳиссаси каттадир. Факультетимиз талабаларидан Ҳайкалтарошлик бўлимининг 3-курс талабаси Нигматов Нормурод 5 кунлик санъат фестивали давомида яратган ижодий ишлари учун “КУМУШ МЕДАЛИ” билан тақдирланди, Ҳайкалтарошлик бўлимининг 3-курс талабаларидан Намозов Қодир, Рахматов Камолиддин, Ҳайдарова Камола, Ли Наталя ва Бадиий кулолчилик бўлимининг 2-курс талабаси Бекназарова Малика ЎзБАнинг дипломлари билан тақдирландилар.




АСФ декани доцент С. Саидова







Амалий санъат факультети бўйича Мирзо Улуғбек тумани БЎЗ-2 маҳалласида истиқомат қиладиган фронт орти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Х И С О Б О Т



2013 йил 3 май куни Амалий санъат факультети Реклама ва амалий графика бўлимининг 3-курс талабаларидан Бочкарёва Ольга, Мардигалямова Феруза, Пирмухаммедова Дилафруз, Стрельцова Анастасия ўқув ишлари бўйича декан муовуни бошчилигида фронт орти меҳнат фахрийларидан Ҳ.Абдуллаев кўчаси 75 уй 83 хонадонда истиқомат қиладиган Лугина Мария Павловна, Ҳ.Абдуллаев кўчаси 75 уй 162 хонадонда истиқомат қиладиган фронт орти меҳнат фахрийси Никитина Софя Алексеевна, Ҳ.Абдуллаев кўчаси 75 уй 154 хонадонда истиқомат қилаётган Твёрдохлеб Ванда Люциановна, Ҳ.Абдуллаев кўчаси 75 уй 167 хонадонда истиқомат қилаётган Ямполская Лидия Александровна ҳамда Ҳ.Абдуллаев кўчаси 86 уй 2 хонадонда истиқомат қиладиган фронт орти меҳнат фахрийси Муслимова Даря Темофеевнанинг ҳолидан хабар олиш мақсадида хонадонларига ташриф буюришди.

 


М.П.Лугина айни пайтда ёлғиз истиқомат қилиб, боқувчиси ва қаровчиси йўқ ҳисобланаркан. В.Л.Твёрдохлеб 91 ёшда бўлиб, ёлғиз яшашига қарамай жуда қувноқ ва чаққон қария экан. Ванда хола жуда хушмуомалалик билан кутиб олди ва биз томондан кўрсатилган эътибор учун қувонч кўзёшлари ила миннатдорчилик билдирди. С.А.Никитина бетоб бўлиб, ёлғиз ўғли хабар олиб тураркан. Ушбу фронт орти меҳнат фахрийларини хонадонидан хабар олиш мақсадида факультет рахбарияти томонидан (ҳар бир фронт орти меҳнат фахрийси учун: чой, қанд, сгущенный молоко, 1 кг. гуруч, 2 хил ширинлик, 5 донадан совун, 1л. бонкада икра, мураббо каби махсулотлардан иборат) совғалар ташкил қилинди.

 




АСФ декани доцент С. Саидова


Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг
«Амалий санъат факультети»да ташкил топган
«ASC» («Амалий санъат клуби») ижодий гуруҳи томонидан
«SANVIKT» ногирон-болалар илмий тадқиқот бадиий марказида 2013 йил 18 май куни ўтказилган тадбири
ХИСОБОТИ



Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Амалий санъат” факультети талабалари томонидан 2011 йил март ойида “ASC” (“Амалий санъат клуби”) ижодий гуруҳи ташкил этилди. Мазкур ижодий гуруҳнинг мақсади имконияти чекланган ва кам таъминланган болаларга ҳам моддий, ҳам маънавий ёрдам бериш, турли ҳайрия тадбирлари, кўргазмалар ва мастер-класслар ўтказишдан иборатдир.
2011 йил 23 май куни «ASC» ижодий гуруҳи “SANVIKT” ногирон-болалар илмий тадқиқот бадиий маркази билан ҳамкорликда илк бор “Келажакка бир қадам” деб номланган ҳайрия тадбирини ташкил этди. Мазкур лойиҳа раҳбари ва “ASC” ижодий гуруҳи координатори “Амалий санъат факультети” нинг “КГБФ” бўлими 4-курс талабаси Жасур Жумаев ҳисобланади. (Ҳозирда ушбу талаба магистратура босқичида тахсил олади). Жасур Жумаевнинг таклифига биноан ҳайрия тадбири “SANVIKT” ногирон-болалар илмий тадқиқот бадиий марказида ўтказилди. Тадбирда талабаларнинг ижодий ишларидан тузилган бадиий кўргазма, мастер-класс ва маданий тадбир болажонларга тақдим этилди.

 


Тадбирга бир қатор этчихона вакиллари, маданият марказлари вакиллари, ОАВ ходимлари ва бошқа ташкилотлардан меҳмонлар ташриф буюришди. Концерт дастурида эстрадамизнинг ёрқин юлдузларидан Каниза, Мадина Мумтоз ва Жасур Мирсагатовларнинг иштироки “ASC” ижодий гуруҳи томонидан болажонлар ва ташриф буюрган меҳмонлар учун кутилмаган байрамона совғаси бўлди. Ушбу тадбир илк маротаба ўтказилишига қарамай, муваффақиятли тарзда амалга оширилган.
2012 йил 18 май куни Амалий санъат факультетининг “ASC” (“Амалий санъат клуби”) ижодий гуруҳи томонидан “Келажакка бир қадам” деб номланган иккинчи ҳайрия тадбири ўтказилди. Тадбирни “ASC” ижодий гуруҳи аъзолари катта тайёргарлик билан ўтказишди.

 


Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Лучия Груних ва АҚШ элчихонасининг вакили Сара Морров ҳам иштирок этиб, имконияти чекланган ва кам таъминланган болаларга ҳам моддий, ҳам маънавий ёрдам бериш мақсадида ўтказилган тадбир ташкилотчиларига яъни “ASC” ижодий гуруҳига ўзларининг илиқ истакларини билдирдилар.
Ушбу ҳайрия тадбирида 35 дан зиёд имконияти чекланган ва кам таъминланган болалар қатнашган. Тадбирда Тасвирий ва амалий санъат йўналиши бўйича “мастер-класс” ўтказилиб, 5 та номинация бўйича (1.Кулолчилик; 2.Ҳайкалтарошлик; 3.Ўйинчоқлар ясаш ва тикиш; 4.Боди-арт; 5.Рангтасвир) “ASC” ижодий гуруҳи болажонлар билан ижодий жараённи олиб бордилар.

<!--dle_image_begin:http://old.mrdi.uz/uploads/posts/2013-06/1372504927_16.png|left-->

<img src="http://old.mrdi.uz/uploads/posts/2013-06/1372504927_16.png" style="float:left;" al

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Апрель 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter