Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Ахборот-Ресурс Маркази ҳақида маълумот.

Ахборот-Ресурс Марказининг умумий фонди 2014 йил 1 июль маълумотларига кўра 43 620 тадан иборат бўлиб, шу жумладан ўзбек тилидаги адабиётлар сони 15 497 тани, чет тиллардаги адабиётлар 953 тани ташкил этади, жами фондда: илмий адабиётлар 20 443та, дарсликлар 4 195 та, ўқув қўлланмалари 4 721 та, бадиий адабиётлар 655 та, электрон ресурслар 2 163 та, бошқа адабиётлар 3 415 та, вақтли матбуот нашрлари 8 028 та. 

Институт Ахборот-ресурс марказининг умумий фонди 43 620 та бўлиб, иккинчи ўқув бино (С.Азимов кўчаси 35-уй)даги кутубхонада 4 500та адабиётлар мавжуд. Талабалар турар жойи (М.Улуғбек тумани Олмачи 32-уй) кутубхона фондини 4800 та адабиётлар ташкил этади.

Шу билан бирга, янги нашр қилинган китоблар ва бадиий адабиётлар (Жамлаш манбалари: ОЎМКХТРМ, Ўзбекистон, АКАДЕМКИТОБ, Ўзбекистон Бадиий Академияси, Ўзбекистон Миллий энциклопедияси, ООО Информпочта, “Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси”, “Шарқ”, “Ўқитувчи”, “San’at” журнали редакцияси ва б.), республикамиздаги ва хорижий нашрдан чиққан журналлар ҳамда талабаларнинг битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертациялари билан мунтазам равишда тўлдириб борилмоқда. Шунингдек, институт ўқитувчилари томонидан ёзилган услубий мажмуалар, ўқув қўлланмалар доимий равишда электрон шаклда дискларда олинади. Шу билан бирга ташкилот, китобхонлар томонидан марказга совға қилинган китоблар билан ҳам фонд бойитиб борилади. 

Фонднинг асосий қисмини бакалавриат йўналиши бўйича тасвирий санъат тарихи ва назарияси, музейшунослик, дастгоҳли рангтасвир, маҳобатли рангтасвир, дастгоҳ ва китоб графикаси, хаттотлик ва миниатюра театр безаги рангтасвир, фильм тасвирий ечими, реклама ва амалий графика, компьютер графикаси ва бадиий фото меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш, амалий санъат асарларини таъмирлаш,бадиий кулол, либослар дизайни ва газламалар бадиий ечими, ҳайкалтарошлик, интерьерни лойиҳалаш соҳалари бўйича адабиётлар иборат. Магистратура мутахассисликлари бўйича дастгоҳли рангтасвир, тасвирий ва манзарали амалий санъат, либослар дизайни ва газламалар бадиий ечими, ҳайкалтарошлик соҳаларига оид адабиётлар ташкил этади.

Фонддан ахборот технологияларига, ижтимоий фанларига доир дарсликлар, жаҳон бадиий адабиёти, адабиётшунослик, этнография, археология, география бўйича китоблар, энциклопедик адабиётлар ва луғатлар ўрин олган.

Ахборот-Ресурс Маркази фондида Республикамизда ва чет элларда нашр этиладиган даврий нашрлар мавжуд. Масалан: либос дизайни бўйича -“Ателье”, “Бурда”, “VOGUE”, “ELLE”, “Индустрия моды”,“International textiles”, “Журнал мод-шьём”, “Журнал мод-вяжем” журналлари; меъморчилик, дизайн ва интерьер бўйича - “Архитектура и строительство Узбекистана”, “Архидом”, “Элитдом”, “Архитектура.Строительство.Дизайн”, “Ландшафтный дизайн”, “Ландшафтная архитектура. Дизайн”, “Лучшие интерьеры”, “SALON”, “Интерьер”, “Я выбираю мебель”, “Красивые дома” журналлари ; тасвирий санъати тарихи ва назарияси, рангтасвир бўйича – “SANЪAT” , “Мозийдан садо” , “Мир музея”, “Декоративное искусство”, “Артхроника/ART CHRONIK ”, “Новый мир искусства” , “Художественный журнал”,“Юный художник”,“Искусство рисования и живописи”, “Фотодело”, “Фотомастерская + CD ” , “Фотогид” - журналлари, реклама бўйича - “КАК.Графический дизайн”, “Рекламные технологии” , “Наружная реклама”, “Лаборатория рекламы” журналлари ва бошқалар .

Ахборот-Ресурс Марказининг китоб фонди ва тасвирий санъат,интерьер дизайни, либослар дизайни, реклама технологияларининг замонавий анъаналарини акс эттирувчи даврий нашрларни институт ўқитувчилари ва талабалари, шунингдек, бошқа ўқув муассасалари ва махалла ахолиси томонидан катта талаб билан фойдаланилади.

Анъанавий каталоглар доимий равишда такомиллаштирилади. Алфавитли каталог ўз ичига лотин алифбосидаги ўзбек тилидаги ва кирилл алифбосидаги ўзбек тилидаги адабиётларни; рус тилидаги ва чет тилидаги адабиётларни; даврий нашрлар картотекасини; услубий қўлланмалар, дастурлар, амалий машғулотлар учун материаллар; малакавий битирув ишлари, магистрлик ишлари картотекаларини ўз ичига олади. Системали каталог Алфавит предмет кўрсаткичига (АПУ) эга бўлиб, у ўз навбатида барча каталоглар калити ҳисобланади. Маълумотлар универсал ўнлик тасниф бўйича тизимлаштирилган, қисман тасвирий санъатнинг ҳамма турлари ва тарихий даврларни ҳисобга олган ҳолда махсус ишлаб чиқилган жадваллар бўйича кутубхона библиография таснифи (ББК) қўлланилади. Улар махсус картотека қутиларида сақланади. Шу билан бирга интернет тармоғидан аудиовизуал ва электрон адабиётлар олиниб, дисклар ёрдамида кўпайтирилган ва марказ компьютерларига жойлаштирилган. АРМ фондига келиб тушган адабиётлар таҳлил қилиниб, уларга техник ишлов берилади ҳамда аниқ тизим (УДК ва ББК) бўйича жойлаштирилади. Замон талабларига жавоб берувчи китоб жавонларида сақланади. Шунингдек, янги адабиётлар АРМ филиалларига тақсимланади. Барча маълумотлар ва ахборотлар фойдаланувчиларга муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

АРМ кутубхона фондини ноёб адабиётлар, бадиий ва оммабоп нашрлар билан тўлдириш ишлари доимий равишда олиб борилмоқда. АРМ фондида кўплаб ноёб маданий меросларга оид адабиётлар мавжуд бўлиб, улар мунтазам сканердан ўтказилиб, рақамлаштирилади ва электрон маълумотлар базасига киритилади.

Ахборот-Ресурс Маркази умумий майдони 500 кв.м бўлиб, 138 та ўринга мўлжалланган 3 та ўқув заллари, 21 та ўринга мўлжалланган 3 та компьютер заллари мавжуд.



Иш вақти душанба - шанба 9 00 дан 17 00 гача

Талабалар турар ётокхонасида 
душанба - шанба 18 00 дан 21 00 гача 

Тозалик куни - ойнинг охирги санаси.

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter