Халқ ўғлонини хотирлаб

Халқ ўғлонини хотирлаб

МИРТОЖИЕВ ЖАЛОЛИДДИН ТУРСУНОВИЧ


Ўзбекистон халқ рассоми (2003 й), “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” (1998 й), Бобур номидаги халқаро мукофоти соҳиби (1998 й), Токиодаги Фуджи музейининг медали, Россия Бадиий Академияси медали совриндори, Хитойдаги Шанхай университети (2010 й) ва Ҳарбин университети (2011 й) фахрий профессори Жалолиддин Миртожиев 61 ёшида бевақт оламдан ўтди.

Халқ ўғлонини хотирлаб
Халқ ўғлонини хотирлаб
Халқ ўғлонини хотирлаб
Халқ ўғлонини хотирлаб


Ж.Миртожиев 1979-1996 йилларда Андижон бадиий ишлаб чиқариш устахонасида ҳайкалтарош, 1997 йилдан 2015 йилгача К.Беҳзод номидаги Миллий Рассомлик ва дизайн институти катта ўқитувчиси, 1996-2005 йилларда Бадиий Ижодкорлар Уюшмаси ҳайкалтарошлик шўъбаси раиси, Бадиий Ижодкорлар Уюшмаси вилоят бўлимлари билан ишлаш бўйича академик котиби, 2005 йилдан Ўзбекистон Бадиий академияси Раиси ўринбосари лавозимларида ишлаб келган. Меҳнат фаолияти давомида Ж.Миртожиев чет эллик ижодкорлар билан ижодий алмашувлар, учрашув ва сафарлар ташкилотчиси, ўзбек миллий ҳайкалтарошлик анъаналарини ривожлантиришдаги ташаббускор сифатида Бадиий Академия ва тизим ташкилот, муассасалари, республикамиз ва хориж давлатлари ижодкорлари ўртасида ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлди.

Халқ ўғлонини хотирлаб
Халқ ўғлонини хотирлаб
Халқ ўғлонини хотирлаб
Халқ ўғлонини хотирлаб


Ҳайкалтарош Жалолиддин Миртожиевнинг Бобур Мирзо (Андижон ш. 1993 й.), Абдурауф Фитрат (Бухоро ш., 1996 й.), Чўлпон (Андижон ш., 1997 й.), Элбек (Тошкент вил., 1998 й.) ҳайкаллари республикамизнинг турли шаҳарларида ўрнатилган, эл-юрт, жамоатчилик назарига тушган эди. Биргина шу далилларнинг ўзиёқ ҳайкалтарошнинг ижодий фаоллигидан, сермаҳсуллигидан дарак бериб туради. Улар орасида Бобур ҳайкали ҳайкалтарошнинг белгили хизмати ва ташриф қоғози сифатида намоён бўлиб, унинг фақат кейинги ижоди юксалишида кўприк бўлди. Ж.Миртожиев яратган улкан сиймолар галереяси кўзга ташланади. Мирзо Улуғбек (Москва ш, 2001 й.), Алишер Навоий (Москва 2002 й.), Мирзо Улуғбек (Рига, 2004 й.), Алишер Навоий (Япония, Токио 2004 й.), Беруний (Тошкент,2005й.), Ибн Сино (Латвия, Рига ш. 2006 й.), “Ахмад Фарғоний” (Миср, Қохира 2007 й.), “Алишер Навоий (Озарбайжон, Боку 2008 й.), Рўдакий (Самарқанд ш. 2009 й.), Мирзо Улуғбек (Самарқанд ш. 2010 й.) ҳайкаллари шулар жумласидан.

Халқ ўғлонини хотирлаб
Халқ ўғлонини хотирлаб
Халқ ўғлонини хотирлаб
Халқ ўғлонини хотирлаб
Халқ ўғлонини хотирлаб


Ўзбекистон миллий боғида барпо этилаётган қатор туркум алломалар, шоир ва ёзувчиларнинг ҳайкаллари яратилишида Жалолиддин Миртожиевнинг ҳиссаси катта. Жумладан, унинг Ғафур Ғулом ( 2003 й.), Зулфия ( 2008 й.), Ойбек (2010 й.), Саид Аҳмад ва Саида Зуннунова (Тошкент, 2013 й.) каби адабиётимизнинг йирик вакиллари ҳайкаллари нафақат замондошларимизга, балки келгуси авлодлар учун ҳам хотира кўзгуси бўлиб хизмат қилади. “Эл-юрт таянчи” ҳайкали (Қарши ш. 2006 й.), “Ватанга қасамёд” ҳайкаллари эса (Тошкент ш. 2010 й.) ўз юрти, халқига садоқатли бўлишга чорлайди. Жиззахда (1999.), Андижонда (2000 й.) Фарғонада (2000 й.) ўрнатилган турли ҳажмдаги “Мотамсаро она” монументлари Она ватаннинг бевақт ҳалок бўлган ўз фарзандига сукутли марсиясидир. Ж.Миртожиев маҳобатли ҳайкалтарошлик санъатида самарали ижод қилган бўлиб, Ўзбекистон тасвирий санъатига катта ҳисса қўшган ижодкор сифатида абадул хотирамизда сақланиб қолади.


Жалолиддин Миртожиевнинг бевақт оламдан ўтганлиги муносабати билан оила аъзоларига, яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Ўзбекистон Бадиий Академияси

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter