Қабул қилиш Комиссиясининг 3-сонли йиғилиши баённомаси

 

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида мавжуд ихтисосликлар бўйича таянч докторантлар институтига кирувчилар учун кириш имтиҳонларини қабул қилиш Комиссиясининг 3-сонли йиғилиши баённомаси

 

2017 йил 22 ноябрь

Тошкент ш.

 

Йиғилиш раиси:

 

Қатнашдилар:

 

 

 

 

 

 

 

Х.Р.Аминов – ректор

 

С.Алиева - Илмий ишлар бўйича проректор - раис ўринбосари,

Д.Раҳматуллаева–Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор – аъзо,

Б.Ходжиметов – Ўқув ишлар бўйича проректор – аъзо,

Л.Раупова- Санъатшунослик факультети декани, – аъзо,

М.Умаходжаева- Илмий бўлим бошлиғи- котиба

 

 

Кун тартиби:

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сон Қарори билан тасдиқланган “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисидаги Низом”га асосан 2018 йил таянч докторантлар (PhD) институтига қабул тўғрисида

 

Йиғилишни қабул комиссияси раиси, ректор Х.Аминов кириш сўзи билан очиб, кун тартибига қўйилган масала юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди ва сўзни институтнинг илмий ишлар бўйича проректори С.Алиевага берди.

 

С.Алиева: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли қарори ва шу қарор билан тасдиқланган Низомга асосланиб, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 2018 йил таянч докторантура (PhD) институтига

  1. 17.00.01 – “Санъат назарияси ва тарихи” ихтисослиги бўйича ҳужжат топширган талабгор Рахматуллаева Асалхон Гайратовна Низомга асосан чет тили (инглиз тили) 86 балл, Мутахассислик 90 балл бўйича суҳбатдан ўтказилиб баҳоланди.
  2.    17.00.01 – “Санъат назарияси ва тарихи” ихтисослиги бўйича ҳужжат топширган талабгор Рашидова Зумрад Хасан қизи Низомга асосан чет тили (инглиз тили) 75 балл, Мутахассислик 87 балл бўйича суҳбатдан ўтказилиб баҳоланди.
  3.     17.00.05–“Музейшунослик: Тарихий–маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш” ихтисослиги бўйича ҳужжат топширган талабгор Орифжонова Гулраъно Равшан қизи Низомга асосан чет тили (инглиз тили) 83 балл, Мутахассислик 86 балл, бакалавр йўналишини Ўзбекистон Миллий университетида тугатгани сабабли, қўшимча равишда Санъат тарихи ва назарияси фанидан ҳам суҳбатдан ўтказилиб баҳоланди.

      Шундан сўнг, тегишли кафедралар мудирлари ўтказилган суҳбат натижалари бўйича тузилган баённомалар билан таништирдилар.

 

         Кун тартибидаги масалани атрофлича муҳокама қилиб, илмий бўлим

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

           

  1. С.Алиеванинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Таянч докторантлар институтига 2018 йил 1 январдан 17.00.01–“Санъат назарияси ва тарихи” ихтисослиги бўйича Рахматуллаева Асалхон Гайратовна, Рашидова Зумрад Хасан қизи,  17.00.05 – “Музейшунослик. Тарихий–маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш” ихтисослиги бўйича Орифжонова Гулраъно Равшан қизи қабул қилинсин.
  3. 2018 йил таянч докторантура институтига кириш имтиҳонларининг натижалари ва ҳисоботлари Фан ва технологиялар агентлигига тақдим этилсин.

 

 

 

Раис Х.Аминов

Комиссия котибаси М.Умарходжаева

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Октябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter