«САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ СОҲАСИДА ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ ИЛМИЙ-ПЕДАГОГИК КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ – БУГУНГИ КУН ТАЛАБИ» МАВЗУСИДА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР

 

 

 

Ш.Содиқова санъатшунослик соҳасида олиб борилаётган бир қатор илмий тадқиқотлар борасида фикр юритиб, Олий ўқув юртидан кейинги таълим бўйича янги тизимнинг аввалги тизимдан фарқи ва афзалликларини тушунтириб ўтди. Эндиликда Ўзбекистонда илмий-тадқиқот билан шуғулланувчи докторант ва магистрантлар моддий рағбатлантирилади. Докторантлар, магистратура талабаларини корхона (муассаса)ларнинг муаммоли масалаларига бағишланган диссертация мавзулари устида ишлашини, шунингдек, тажриба-синовларни корхона (муассаса)ларда ўтказиш, амалиётга татбиқ этилган ишлар муаллифлари бўлган ҳамда ихтирочилик патентини қўлга киритган докторант ва магистрларни ўқитувчи лавозими бўйича ойлик иш ҳақи миқдорининг 10 баробаригача корхона ва ташкилотлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш чораларини кўриш бўйича янги қарор ишлаб чиқилаётгани ҳақида айтиб ўтди.

 

Шунингдек, қарорда Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишига моддий шарт-шароитлар яратиш мақсадида уларнинг ойлик стипендиясининг 50 фоизигача миқдорда моддий рағбатлантирилиши ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлари ҳисобидан амалга оширилишини, докторантура битирувчиларининг олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларига ишга жойлашиши, меҳнат фаолиятини рағбатлантириш учун базавий докторантуранинг 2-курсидан имтиёзли ипотека кредитини 25 йил муддатга ажратиш механизми жорий этилишини назарда тутган Ҳукумат қарорини қабул қилиш вазифаси топширилгани борасида алоҳида тўхталди.

 

Ҳукумат томонидан илмий тадқиқот ишларини олиб бориш учун шунча шароитлар яратиб берилаётган бир пайтда фақатгина илм олиш кераклигини тушунтирди.

 

Таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиликка ҳужжат топширишдан тортиб, илмий ишни ҳимоя қилгунга қадар бўлган босқичлар ҳақида бирма бир маълумот бериб ўтди.

Юқоридаги фикрлардан сўнг, семинар иштирокчиларида талайгина саволлар туғилди ва уларга жавоб олдилар. Илмий семинар кўтаринки руҳда ўтди.


Асалхон Рахматуллаева
Илмий бўлим ходими

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Декабрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter