Xalqaro aloqalar bo’limi




 


ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР БЎЛИМИ

 

Xaлқаро алоқалар бўлими бошлиғи:
Қодирова Фазилат Шукуровна
Туғилган йили: 1982 йил 8 апрель
Мутахассислиги: тилшунос
Ушбу лавозимда 2010 йилдан фаолият юритиб келмоқда




Xalqaro aloqalar bo'limi yangiliklari
Xalqaro aloqalar bo'limi ishlash strukturasi
Xalqaro aloqalar bo'limi bo'yicha qonunlar
Chet elga o'qish va yozgi o'quv dasturlari bo'yicha ma'lumot
Fotogalereya
Xisobotlar
Yuklab olish uchun anketa va prezentatsiyalar

 






2013 йил 25 ноябр куни соат 10.30да Россия Бадиий Академиясининг академиги Виктор Георгиевич Картцев халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида институтга ташриф буюрди. В.Г.Картцев ҳамда институт раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашув чоғида амалга ошириладиган иш режалари ҳақида келишиб олинди. Учрашувдан сўнг В.Г.Картцев ҳамда институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан биргаликда “Тасвирий санъат” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ташриф сўнгида В.Г. Картцев институт ректори Аминов Хасан Рашидовични “Маданий меърос” Халқаро фонди дипломи билан тақдирлади.



2013 йил 19-21 декабр кунлари Япониянинг Киото Санъат ва Дизайн университети ҳамда Тоҳоко Санъат ва Дизайн университети томонидан Киото шаҳрида ўтказилган “Art Education for Peace Making” мавзусидаги Халқаро “ALIA” конференциясида институт ректори Х.Аминов иштирок этди.

2014 йил 12 февраль куни институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари Озабайжон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номли Маданият Марказида бўлиб ўтган “Озарбайжон адабиёти ўзбек тилида” номли илмий симпозиумда иштирок этишди.



2014 йил 20 февраль куни институтга Тошкент Гетё институти директори Юлия Ханске ҳамда маданият дастурлар координатори Ровшан Исроиловлар ташриф буюрдилар. Учрашув чоғида келгусида қилинадиган ишлар режалаштирилди, жумладан, жорий йилда ўтказилиши керак бўлган кўргазмалар, маҳорат дарслари ҳамда турли лойиҳалар ҳақида келишиб олинди. Ташриф чоғида Тошкент Гетё институти делегацияси институтдаги таълим жараён билан танишди.



2014 йил 21 февраль куни институтга Корея Республикасининг “Indok” университети президенти Ли Ву Квон, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Даи Санг Юм ҳамда “Sungshim” фондининг президенти Ю Ми Халар ташриф буюришди. Институт раҳбарияти ва “Indok” университети делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашувда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида тажриба алмашиш, кўргазмалар ташкил этиш, илмий мақолалар чоп эттириш каби кўплаб лойиҳалар ҳақида келишиб олинди.
2014 йил 25 февраль куни институт “Тасвирий Санъат” факультети профессори Умарбеков Жавлон Юсупович Россия Бадиий Академиясининг президиумида иштирок этди. Ушбу президиумда, қилган меҳнатлари учун Ж.Умарбеков Россия Бадиий Академиясининг аъзолигига қабул қилинганлиги белгиси сифатида, Россия Бадиий Академиясининг мантияси ҳамда нишони тақдим этилди.

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Апрель 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter