“Зукко китобхон” Республика танловининг Тошкент шаҳар босқичи

Жорий йилнинг 20 май куни Санъатшунослик  факультетининг талабалари асосий таркибда бўлган институтнинг “Мусаввирлар” жамоаси  Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Зукко китобхон” Республика танловининг Тошкент шаҳар босқичида 1-ўринни эгалладилар.

 

“Зукко китобхон” Республика танловининг Тошкент шаҳар босқичи

 

Ёшларни Ватанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш, дунёқараши ва фикрлаш доирасини кенгайтириш, ижодий салоҳиятини ошириш, маънавий баркамол шахс бўлиб вояга етишларида кўмаклашиш, иқтидорли, ижодкор ёшларни рағбатлантириш, уларнинг ўз ақл-заковатини намойиш этишга кўмаклашиш, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада ошириш ва ҳамда ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарларига меҳр уйғотиш мақсадида институтимизнинг “Мусаввирлар” жамоаси “Камолот” ЁИҲ Тошкент шаҳар  Кенгашининг 19 май 02-06/607-сонли хатига асосан  “Зукко китобхон” танловининг Тошкент шаҳар босқичи финал ўйинида иштирок этди.

 

Санъатшунослик факультети сардори Каримов Ойбек раҳбарлигида жамоа бу имкониятни апрель ойида факультет ҳудудий босқичида қўлга киритган эдилар. Ўтган давр мобайнида Жабборова Фотима ва Зуҳра, Исматуллаев Жобир, Қурбонова Висола, Муродова Гулчирой ва Ниёзов Жавоҳир билан биргаликда тинимсиз ўқиб, ўргандилар.

 

“Зукко китобхон” Республика танловининг Тошкент шаҳар босқичи

 

Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университетида белгиланган кунда бўлиб ўтган танловда Абдулла Қаҳҳорнинг “Муҳаббат”, Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романи, шунингдек, “Икки эшик ораси” (Ў.Ҳошимов), “Шерлок Холмьс саргузаштлари” (Конан Дойл), “Юксак маънавият – енгилмас куч” (И.Каримов), “Ал-кимёгар” (Паоло Коэльо) ва тафаккурнинг сара дурдоналари бўлмиш асарлар юзасидан саволларга жавоблар берилди.

Танлов якунида иштирокчиларнинг танлов янгиликлари бўйича фикрлари, мулоҳазалари ва таклифлари баён қилинди.

 

Нуфузли ҳакамлар ҳайъатининг якуний қарорига кўра “Мусаввирлар” жамоаси юқори баллни тўплаб, танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар ҳамда 250 минг сўмлик “Китоблар жамланмаси” олиш ҳуқуқини берувчи “Сертификат”ҳамда  “Диплом” билан тақдирландилар.

“Мусаввирлар”га Республика босқичида ҳам омадлар ёр бўлсин деймиз!

 

 

Фотима Жабборова

 2-курс талабаси

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter