“ЎЗБЕК ТИЛИ-МИЛЛАТИМИЗ КЎЗГУСИ” 

Санъатшунослик факультети томонидан “Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган”лиги ҳамда “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг қабул қилинганлигига 28 йил тўлиши муносабати билан институт “Ёшлар маданият маркази”да “Ўзбек тили-миллатимиз кўзгуси” мавзусида маърифий тадбир ташкил этилди.

 

“ЎЗБЕК ТИЛИ-МИЛЛАТИМИЗ КЎЗГУСИ” 

 

Ўтган шу даврда она тилимизнинг янада сайқалланиши, бадиийлиги, тарихийлиги ва дунё миқёсида аҳамияти ҳамда нуфузини оширишга қаратилган қатор маданий, маънавий-маърифий, мафкуравий ижод, изланишлар, илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.

 

“ЎЗБЕК ТИЛИ-МИЛЛАТИМИЗ КЎЗГУСИ” 

 

Ҳар йили 21 октябрь куни мамлакатимизда тил байрами сифатида кенг нишонланиши анъанага айланиб қолган. Чунки, юртимизда она тилимизни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, унинг миллий руҳини ошириш, маданият ва санъатни юксак поғоналарга кўтариш, шунингдек, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш соҳасида қабул қилинган Давлат дастури ижросини таъминлашдек устувор йўналишдаги вазифаларни бажариш том маънода кундалик ҳаётимизга тобора сингиб бормоқда.

 

“ЎЗБЕК ТИЛИ-МИЛЛАТИМИЗ КЎЗГУСИ” 

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам ушбу сана кенг нишонланди. “Тиллар ва адабиёт”кафедраси бошчилигида тайёрланган тадбирмаърифий саҳна кўринишлари, шеър ва рақсларга бой бўлди. Табриклар куй-қўшиқларга уланиб кетди. Талабалар ўз саҳна кўринишларида ўзбек тилининг жамиятимизнинг барча соҳаларида кенг қўлланилаётганлиги, нафақат мамлакатимизда, ҳаттоки хорижий мамлакатларда адабиёт ва санъат йўналишида фаолият юритаётган таниқли тилшунос олимлар, туркий тилларнинг бойлиги ва хусусиятлари, жумладан, ўзбек тилининг жаҳон тиллари орасида энг гўзал ва нафис тил эканлиги, тарихийлиги билан ажралиб туришини дилдан ҳис этиб намойиш этдилар.

Тадбир сўнгида байрам ташкилотчилари ва байрамга кўтаринки руҳ бериб,фаол иштирок этган талабалар факультет “Ёшлар иттифоқи” БТининг дипломларибилан тақдирландилар.

 

Х.Қодирова

“Тиллар ва адабиёт” кафедраси

катта ўқитувчиси

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter