“ИЖОД ЧИЗГИЛАРИ”

 “ИЖОД ЧИЗГИЛАРИ”

 

7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан “Тасвирий санъат” факультетининг “Дастгоҳли рангтасвир” кафедраси талабалари ижод намуналаридан ташкил топган “Ижод чизгилари” номли кўргазмаси очилди.  Кўргазмани институт Маънавият ва маърифат ишлари проректори  Д.Рахматуллаева кириш сўзи билан очди. Кейинги сўз институт ректори  Х.Р.Аминовга берилди.  Очилишда сўзга чиққанлар ёш ижодкорларни илк қадами билан табриклаб, яхши ниятлар билдирдилар. Кафедранинг профессор–ўқитувчиларидан  М.Тошмуродов ўз сўзида, талабаларни ижодий фаолиятида улкан зафарлар тилади.

 

 “ИЖОД ЧИЗГИЛАРИ”

 

Кўргазмани очишда жонбозлик кўрсатган Мухаммаджон Сатторов, Бобур Вахобжонов, Бекзод Қаршиев, Булатбек Ильясов каби 3-4 курс “Дастгоҳли рангтасвир” талабаларининг ижодий ишлари йиғилганлар олқишига сазовор бўлди. Кўргазма иштирокчиларига  институт раҳбарияти томонидан “Диплом” тақдим этилди.  Кўтаринки кайфият бахш этган бу кўргазма барча талабаларга илҳом манбаи бўлди,  десак муболаға бўлмайди.

 

 

Н.И.Абдуллаева

ТСФ инспектори

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter