Конституциянинг 25 йиллигига бағишланган тадбирда Тасвирий санъат факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштироки

 

Конституциянинг 25 йиллигига бағишланган тадбирда Тасвирий санъат факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштироки

 

 

Институтнинг фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни институт ректори Хасан Рашидович Аминов кириш сўзи билан очиб берди. Тасвирий санъат факультети ҳамда Амалий санъат факультети талабалари биргаликда уюштирган концерт дастури намойиш этилди. Талабалар ушбу концерт дастури билан ўзларининг конституция хақидаги билимларини, ўз қўшиқлари, шеърлари, саҳна кўринишлар орқали ёритиб беришди. Тадбир сўнгида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишлаб, талабалар томонидан яратилган плакатлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танлов ғолибларини институтнинг Ўқув ишлари бўйича проректори Ходжиметов Беҳзод Баходирович тақдирлади. Танлов ғолиблари деб Тасвирий санъат факультети 1-босқич талабалари Ё.Халимбеков, Я.Абдукаримовлар топилди. Тадбирда Тасвирий санъат факультетининг  21 нафар профессор-ўқитувчиси ҳамда 127 нафар талаба иштирок этдилар.

 

Конституциянинг 25 йиллигига бағишланган тадбирда Тасвирий санъат факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштироки

 

 

ТСФ декан муовини

О.Салихов

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Октябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter