ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСА ТАЛАБАЛАРИ ЎРТАСИДА ЎТКАЗИЛГАН “ЁШ КИТОБХОНЛАР” РЕСПУБЛИКА КЎРИК-ТАНЛОВИ ЯКУНЛАРИ

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 16 майда “Ўзбекистон “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгашининг 2017 йил 26 апрелдаги 70-сонли мажлиси баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 4б-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида китобхонлик ва мутолаа маданиятини кенг тарғиб этиш, китобга бўлган қизиқишини янада ошириш ва рағбатлантириш тўғрисида”ги 310-сонли буйруғига асосан институтда талабалар ўртасида “Ёш китобхонлар” республика кўрик-танлови эълон қилинган эди.


“Тиллар ва адабиёт” кафедраси томонидан Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган “Ёш китобхонлар” республика кўрик-танловининг НИЗОМИ асосида танловда иштирок этиш учун номзод талабалар саралаб олинди. Унга кўра, танловда Санъатшунослик факультети 2-курс талабалари Исматуллаев Жобир, Жабборова Фотима, Жабборова Зуҳра, Қурбонова Висола, Гулчирой Муродова, 1-курс талабалари Ниёзов Жавоҳир, Фарангиз Қоржововалар танловнинг саралаш босқичида иштирок этишди.


31 май куни Ўзбекистон Давлат Консерваториясида бўлиб ўтган танловнинг саралаш босқичида институт жамоаси “Китоб тафаккур хазинаси” йўналиши бўйича фахрли 3-ўринни эгаллаб, Диплом билан тақдирландилар.


Маънавият, маърифат ва иқтидорли
ёшлар билан ишлаш бўлими

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Май 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter