“КОНСТИТУЦИЯ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИМИЗ КАФОЛАТИ” МАВЗУСИДА ТАДБИР

 “КОНСТИТУЦИЯ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИМИЗ КАФОЛАТИ” МАВЗУСИДА ТАДБИР

 

 

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан институтда қатор тадбирлар ташкил этиб келинмоқда, хусусан, 2017 йил 6 декабр куни  “Ижтимоий фанлар” кафедраси томонидан  “Конституция ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

 

 “КОНСТИТУЦИЯ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИМИЗ КАФОЛАТИ” МАВЗУСИДА ТАДБИР

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, юртдошларимиз, айниқса, ёшларимиз қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш ҳамда Асосий Қонунимиз қабул қилинганининг йигирма беш йиллик санасини кенг нишонлаш мақсадида байрам тадбири бўлиб ўтди. Шунингдек, ҳар йили анъанавий равишда ўтказилиб келинаётган “Конституция – менинг  нигоҳимда” номли плакатлар танлови ғолибларини мукофотлаш маросими ҳам тадбирдан ўрин олди.

 

 “КОНСТИТУЦИЯ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИМИЗ КАФОЛАТИ” МАВЗУСИДА ТАДБИР

 


Тадбирни институт ректори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Х.Аминов очиб берди ва барча педагог ҳамда талаба ёшларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги байрами билан қутлади.

 

 “КОНСТИТУЦИЯ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИМИЗ КАФОЛАТИ” МАВЗУСИДА ТАДБИР

 

 “Ватан мадҳи” тараннум этилгач,  институт талабаларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида эътироф этилган инсон ҳуқуқлари ҳимояси,  миллатлараро тотувлик акс этган саҳна чиқишлари бўлиб ўтди.

 

 “КОНСТИТУЦИЯ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИМИЗ КАФОЛАТИ” МАВЗУСИДА ТАДБИР

 

Шунингдек, “Биз – коррупцияга қаршимиз” рукни остида театрлаштирилган саҳна кўриниши кўпчиликда катта таассурот қолдирди. Қомусимизни тараннум этувчи шеър ва қўшиқлар даврага файз киритди.

 

 

Тадбирни ўқув ишлари бўйича проректор Б.Хаджиметов якунлади ва талабаларни тақдирлади.

 

 

Д.Жуманиёзова

"Ижтимоий фанлар” кафедра мудири

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter