Kamoliddin Behzod nomidagi milliy rassomlik va dizayn institutidagi ilmiy faoliyat haqida ma`lumotnoma

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти таянч докторантура (PhD), докторантура (DSc) фаолияти

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида  17.00.05 – “Дизайн назарияси ва тарихи”, 17.00.06 – “Музейшунослик; тарихий маданий объектларнинг консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш”,                   17.00.08 – “Санъат назарияси ва тарихи” ихтисосликлари бўйича таянч докторант (PhD), докторант (DSc)  ва мустақил изланувчилар институти ташкил қилинган.

Ҳозирги кунда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида  17.00.05 – “Дизайн назарияси ва тарихи”, 17.00.06 – “Музейшунослик; тарихий маданий объектларнинг консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш”, 17.00.08 – “Санъат назарияси ва тарихи” ихтисосликлари бўйича 3 нафар таянч докторант (PhD)  ҳамда 13 нафар мустақил изланувчилар тахсил олмоқда.

 

Мавжуд ихтисослашган кенгашларнинг фаолияти

2020 йил 9 июль куни ОАК Раиснинг 183-сонли қарорига асосан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳузурида санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD.38/09.07.2020.San.119.01 рақамли илмий Кенгаш тузилган. Мазкур Кенгашда 17.00.04-Тасвирий ва амалий безак санъти, 17.00.08-Санъат назарияси ва тарихи (санъатшунослик фанлари) ихтисосликлари бўйича диссертациялар ҳимояси ўтказилиши белгиланган.

Жорий йилнинг 23 декабрь куни институт тадқиқотчиси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳузуридаги санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD.38/09.07.2020.San.119.01 рақамли илмий Кенгашда                        17.00.08-Санъат назарияси ва тарихи (санъатшунослик фанлари) ихтисослиги бўйича диссертацияси ҳимояси ўтказилди.

Шунингдек, 2020 йилнинг 23 декабрь куни институт тадқиқотчилари Мирзаназарова Эътибор Ядгаровна, Хасанова Наргиза Сагдуллаевналарнинг 17.00.08 – Санъат назарияси ва тарихи ихтисослиги бўйича тақдим этилган   диссертациялари институти ҳузуридаги санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD.38/09.07.2020.San.119.01 рақамли илмий Кенгаш Илмий семинарида муҳокамадан ўтказилди.