ИННОВАЦИОН КОРПОРАТИВ ҲАМКОРЛИК ҲОЛАТИНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА...

ИННОВАЦИОН КОРПОРАТИВ ҲАМКОРЛИК ҲОЛАТИНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА...



Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 14 март 2011 йил № 109 сонли буйруғи ҳамда 2011 йил 27 июлдаги № 4/2 сонли ҳайъат қарорига асосан, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини такомиллаштириш, улардаги таълим тарбия, ўқув – услубий жараёнлар, адабиётлар, ахборот таъминоти сифатини ошириш, педагогик кадрлар билан таъминланиши ва уларнинг касбий маҳоратини ошириш ишларида ОТМ профессор–ўқитувчиларини машғулотларга жалб этиш вазифасини бажариш мақсадида, Учтепа Миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи, Республика Дизайн коллежи, Республика рассомлик коллежи, Юнусобод дизайн касб-ҳунар коллежи, Тошкент қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорлик олиб борилаяпти.

“Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорлик” бўлими КҲКлар билан ҳамкорлик алоқаларини такомиллаштириш бўйича Иш режалари ишлаб чиқилиб, ишлар олиб борилаяпти. Ушбу Иш режаларида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат қарорлари ҳамда вазирлик буйруқларида институтга турдош бўлган ЎМКҲТ муассасаларида ўқув жараёнига оид топшириқларнинг белгиланган муддатларда тайёрланишини, барча топшириқ ва вазифалар ижроси талаб даражасида, сифатли амалга оширилишини назорат қилиш, КҲК битирувчиларини институтга ўқишга кириш бўйича мақсадли касбга йўналтириш ишлари бўйича зарурий чораларни кўриш, турдош КҲКлари педагогларини илмий салоҳиятини кўтариш, институт битирувчиларини КҲКларда иш билан таъминлаш, КҲКлари педагогларини институт Ахборот-ресурс марказларидан фойдаланиш ҳолати, турдош касб-ҳунар коллежлар педагогларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, улар томонидан замонавий педагогик ва ахборот технологияларни ўқув жараёнига тадбиқ этиш ҳамда тажрибали профессор-ўқитувчилар томонидан коллеж ўқувчиларига маҳорат дарслари, ижодий учрашувлар, ўқув-услубий, методик алмашув семинарлари ва бошқа турли кўмаклашиш ишларини ўтказиш ва бошқа режалар ўз ифодасини топган. 

Касб-ҳунар коллежлари учун адабиётларнинг янги авлодини яратиш бўйича институт профессор-ўқитувчилари томонидан “Театр безаги рангтасвири” кафедраси доценти А.Ориновнинг “Ёритиш режиссураси”, “Дизайн” кафедраси мудири О.Қосимов, катта ўқитувчиси М.Исоқова, ўқитувчи Д.Соипова ҳамда А.Ходжаев номли Республика дизайн коллежи катта ўқитувчиси Д.Билоловларнинг “Композиция ва макет”, “Театр безаги рангтасвири” кафедрасининг доценти, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Ёшлар мураббийси” Х.Р.Аминов ҳамда “Чизматасвир” кафедрасининг катта ўқитувчиси О.А.Юсуповларнинг “Ёруғлик манбалари ва ёритиш ускуналари”, “Либос дизайни” кафедраси доценти М.Абдулраззакованинг “Матолар технологияси”, “Либос дизайни” кафедраси мудири Ф.Атаханованинг “Замонавий либосларни моделлаштириш” каби касб-ҳунар коллежи талабалари учун яратилган ўқув қўлланмалари нашр қилинган. 

Бириктирилган КҲКларда ўқув, илмий ва ижодий ҳамда услубий ишлар бўйича алоқаларни мустаҳкамлаш, таълим соҳаси бўйича узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида 2014-2015 ўқув йили давомида (бир ҳафтада бир марта) ўтказиладиган машғулотлар режаси ишлаб чиқилган. Ҳозиргача 50 дан ортиқ институт профессор-ўқитувчилари КҲКларда маъруза, ижодий учрашув, давра суҳбати, маҳорат дарслари ва очиқ дарслар ўтказиб келишди. 







Амалий санъат факультети бўйича охирги уч йилда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари (ЎМКҲТМ) билан ҳамкорлиги натижалари ҳақида маълумот олиш учун ушбу ссылкага босинг 
[attachment=138:INNOVACION-AMKORLIK.doc]



Институтга бириктирилган касб-ҳунар коллежларида ўқув, илмий ва ижодий ҳамда услубий ишлар бўйича алоқаларни мустаҳкамлаш тўғрисида



Институтга бириктирилган касб-ҳунар коллежларида ўқув, илмий ва ижодий ҳамда услубий ишлар бўйича алоқаларни мустаҳкамлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 14 мартдаги 109-сонли буйруғига асосан, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига бириктирилган касб-ҳунар коллежларида ўқув, илмий ва ижодий ҳамда услубий ишлар бўйича алоқаларни мустаҳкамлаш, таълим соҳаси бўйича узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида 2014 йил 17 ноябрда институт ректорининг кўрсатмасига асосан профессор-ўқитувчиларнинг 2014-2015 ўқув йили давомида ўтказиладиган машғулотлар режаси тузилди. Шунга асосан, 2014 йил 3 декабр куни Чизматасвир кафедраси катта ўқитувчиси М.Т.Оганесова Юнусобод Дизайн касб-ҳунар коллежида 3-курс Интеръер дизайни гуруҳининг ўқувчиларига декоратив рангтасвир бўйича маҳорат дарсини ўтказди. 2014 йил 11 декабр куни Чизматасвир кафедраси катта ўқитувчиси Х.С.Қосимов Юнусобод Дизайн касб-ҳунар коллежида 3-курс Интеръер дизайни гуруҳининг ўқувчиларига рангтасвир бўйича маҳорат дарсини ўтказди. 2014 йил 17 декабр куни Чизматасвир кафедраси доценти Е.Ф.Королькова Юнусобод Дизайн касб-ҳунар коллежида 3-курс Интеръер дизайни гуруҳининг ўқувчиларига қалам тасвир бўйича маҳорат дарсини ўтказди. 2015 йил 5 феврал куни Бадиий кулолчилик ва таъмирлаш кафедраси доценти Ф.Тошмухамедов, катта ўқитувчи К.Сиддиқов ва ўқитувчи У.Абдувахобов Тошкент шаҳар Учтепа тумани Миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида “Кулолчилик санъати” мавзусида, доцент З.Ш.Досметова 2015 йил 7 феврал куни “Рангнинг инсон психологиясига таъсири” мавзусида, кафедра доценти Б.Абдусаломов ва Ф.Исламов Тошкент қурилиш ва Миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида 2015 йил 5 феврал куни “Рангшунослик” мавзусида амалий тренинг ўтказишди. 

ИННОВАЦИОН КОРПОРАТИВ ҲАМКОРЛИК ҲОЛАТИНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА...



2015 йил 19 феврал куни Ҳайкалтарошлик кафедраси мудири Ў.Саидов ва ўқитувчи Р.Ш.Ерметовлар Учтепа тумани Миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида “Ўзбекистон мустақиллик даври ўзбек монументал ҳайкалтарошлик санъати” мавзусида ижодий учрашув ўтказишди. 2015 йил 18 март куни Реклама ва амалий графика кафедраси мудири А.Мустаев ва ўқитувчи Ж.Жумаевлар Учтепа тумани Миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида “Реклама дизайни, бадиий фото ва Ўзбекистон сомони” мавзусида ижодий учрашув ва маҳорат дарсини ўтказишди. 2015 йил 17 апрел куни Чизматасвир кафедраси доценти Б.Т.Маҳмудов ва катта ўқитувчи Р.Х.Мамасолиевлар Учтепа туманидаги Республика Дизайн коллежида “Республика ёш рассомлари” мавзусида давра суҳбатини ўтказишди. 2015 йил 5 май куни Реклама ва амалий графика кафедраси доцент Р.У.Аюпов ва доцент Х.С.Файзиевлар Юнусобод Дизайн касб-ҳунар коллежида Дизайн йўналиши ўқувчилари ўртасида давра сухбатини ташкил этишди. 2015 йил 14 май куни Реклама ва амалий графика кафедраси доценти П.П.Хаитов Юнусобод Дизайн касб-ҳунар коллежида “Тошбосма” мавзусида давра сухбатини ўтказди.

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Февраль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter