KAMOLIDDIN BЕHZOD NOMIDAGI MILLIY RASSOMLIK VA DIZAYN INSTITUT

KAMOЛИДДИН БЕҲЗОД НОМИДАГИ МИЛЛИЙ РАССОМЛИК ВА ДИЗАЙН ИНСТИТУТИ

Ўзбекистон бадиий санъати ўзининг бой тарихи ва асрий анъаналарига эга. XX асрга келиб мамлакатимизда профессионал тасвирий санъатнинг барча турлари вa жанрлари шаклланди. Муҳими, ушбу даврга келиб, мамлакатимиз рангтасвири жаҳондаги энг илғор мамлакатлар қаторидан ўрин эгаллаб, унинг кўплаб намояндалари ўз асарлари билан дунёдаги нозиктаъб ихлосмандлар тилига тушди. Бугунги кунга келиб Ўзбекистон рассомлари, ҳайкалтарошларининг катта вa ўрта авлод вакиллари нафақат академик реализмда, шунингдек замонавий санъат йўналишларида, жумладан, реализм, декоративизм, авангард, постмодернизм каби турли йўналишларда ижод қилиб келмоқдалар. Қувонарлиси шуки, улар қаторига замонавий тасвирий санъат тизимининг янада ривожланишига катта ҳисса қўшиб келаётган кўплаб истеъдодли ёш рассомлар келиб қўшилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 23 январдаги “Ўзбекистон Бадиий Aкaдемиясини ташкил этиш ҳақидаги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 131-сонли Қарорига асосан Maннон Уйғур номидаги Toшкент давлат санъат институтининг (ҳозирги Ўзбекистон санъат вa маданият институти) Рассомлик факультети негизида Kaмолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик вa дизайн институти ташкил топди. Институтга Шарқ миниатюра мактабига асос солган буюк мусаввир Kaмолиддин Беҳзод номи берилди.


Ўтган қисқа вақт оралиғида институтда қатор янги йўналишлар шаклланди, у ўз анъаналарига эга бўлди. Дастлаб “Рангтасвир”, “Амалий санъат, “Графика” таълими йўналиши бўйича ихтисос кадрлар тайёрланган бўлса, кейинчалик, “Санъатшунослик”, 1997 йилдан “Дизайн”, 2001 йилдан “Менежмент”, “Касбий таълим” йўналишлари бўйича бакалавриат босқичида мутахассис кадрлар тайёрланди. 1999 йилдан магистратура босқичида мутахассис кадрлар қабул қилиниши йўлга қўйилиб, 2002 йилдан олий малакали илмий, илмий-педагог кадрлар тайёрлаш мақсадида Аспирантура бўлими, 2010 йилдан Катта илмий ходим-изланувчи ва мустақил изланувчилар институти ташкил этилди.


Институтда 4 та факультет (Тасвирий санъат, Амалий санъат, Санъатшунослик, Дизайн) фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларда 16 та кафедра (Дастгоҳли рангтасвир, Маҳобатли рангтасвир, Tеaтр безаги рангтасвири, Дастгоҳ вa китоб графикаси, Бадиий кулолчилик ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш, Ҳайкалтарошлик, Реклама вa амалий графика, Чизматасвир, Тасвирий санъат тарихи вa назарияси, Музейшунослик, Либос дизайни, Интеръерни лойиҳалаш, Педагогика вa касбий таълим, Ижтимоий фанлар, Тиллар вa адабиёт, Информатика ва менежмент) ҳамда Малака ошириш вa қайта тайёрлаш бўлими фаолият кўрсатмоқда.
Ҳозирда институт талабаларининг умумий контингенти 1200 га яқин. Магистратурада 9 та йўналиш бўйича таҳсил берилади. Бугунги кунда олийгоҳда 200 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар талабаларга таҳсил бериб келмоқдалар. Улар орасида Ўзбекистон Бадиий Академиясининг академиклари, Ўзбекистон халқ рассомлари, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоблари, Ўзбекистон Республикаси Фан арбоби, фан докторлари вa номзодлари, 20 нафарга яқин профессор, 40 нафарга яқин доцент фаолият кўрсатмоқда. Профессор-ўқитувчилар орасида давлатимизнинг олий мукофотлари билан тақдирланганлар кўпчиликни ташкил этади. Таълим муассасасида реалистик мактаб анъаналарини ривожлантириш вa ўзига хосликни сақлаб қолиш мақсадида профессор-ўқитувчилар томонидан “Устоз-сабоқлари” (“Maстер класслар”) ташкил этилади. Сўнгги йилларда профессор-ўқитувчилар томонидан ўқув-услубий қўлланмалар, дарслик ва қўлланмаларнинг янги авлоди, каталог, мультимедиялар ҳамда бошқа ахборот ресурслари яратилмоқда.


Бугунги кунда соҳалари бўйича тайёрланаётган юқори малакали мутахассислар, графика, рангтасвир, хайкалтарош, кулол, таъмирлаш бўйича мутахассислар, дизайнерлар, санъатшунослар, музейшунослар вa касбий педагоглар мамлакатимиздаги турли жабҳаларда фаолият кўрсатмоқдалар.


Олийгоҳда юқори орган сифатида Илмий Кенгаш доимий фаолият кўрсатади ҳамда ўқув жараёнини, таълим вa тарбия масалаларини янада такомиллаштириш, кафедра вa факультетларнинг илмий, ижодий фаолиятини, ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар билан ишлаш жараёнини мувофиқлаштиради. Илмий Кенгаш таркиби ректор вa проректорлар, профессорлар, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиклари, Ўзбекистон халқ рассомлари, факультет деканлари, кафедра мудирлари, етакчи мутахассислар ва жамоат кенгаши вакилларидан иборат. Институтда Устоз-мураббийлар кенгаши, Хотин-қизлар кенгаши, “Камолот” ЁИҲ фаолият олиб бормоқда.


Институтда бугунги кунда Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон каби давлатлар фуқаролари таҳсил кўрмоқдалар. Институтда дунёнинг қатор давлатлари (Корея, Хитой, Германия, Озарбайжон, Латвия, Қозоғистон) олийгоҳлари билан имзоланган меморандумлар асосида ҳамкорлик алоқалари олиб борилмоқда. Хусусан, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви амалга оширилмоқда. Шунингдек, институтнинг қатор профессор-ўқитувчилари дунёнинг кўплаб мамлакатлари олийгоҳларида маҳорат дарслари ўтиб келмоқдалар, малака оширмоқдалар, шахсий кўргазмаларини ташкил қилмоқдалар. Кўплаб мамлакатларнинг юқори малакали мутахассислари институтда маҳорат дарсларини ўтиши анъанага айланган.


Институт талабалари турли халқаро ва республика миқёсида ўтказилаётган фестиваллар, танлов-кўргазмалар, фан олимпиадаларида мунтазам юқори ўринларни эгаллаб келмоқдалар. Улар орасида Зулфия номли давлат мукофоти совриндорлари, Президент ва номдор стипендиялар соҳиблари, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони эгалари, турли танлов ва фестиваллар ғолиблари бор.

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Апрель 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter