“Miniatyura va кitob grafikasi” kafеdrasi

 

 

“Миниатюра ва китоб графикаси” кафедра мудири: Акбархўжаев Абдулазиз Ахмадхўжаевич. Ушбу лавозимда 2016 йилдан бери фаолият юритмоқда.

1962 йил 28 февраль Тошкент шаҳрида туғилган.

1987 йил К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайнт институти (кундузги) босқичини тамомлаган.

2014 йил 2 сентябрдан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Миниатюра ва китоб графикаси” кафедраси доценти

 

 

 

 

 

Саҳифага ўтиш...

 

 

 

 

 

 

 

 

 YUKLAB OLING

 

 

 

 

Ўзбекистонда замонавий олий бадиий таълимга 1954 йилда ташкил топган Тошкент театр–рассомлик санъати институтининг рассомлик факультети асос бўлди. 

 

1961 йилда Тасвирий санъат факультети таркибида “Китоб графика” бўлими очилди. Унинг ташкил топишида Пекин рассомчилик академиясида узоқ йиллар дарс берган буюк академик Шировский жонбозлик кўрсатди ва ушбу кафедрада биринчи бўлиб мудирлик қилган.

 

Институт Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан 1997 йилда ташкил  топди ва унга улуғ миниатюрачи рассом Камолиддин Беҳзод номи берилди. Институт қисқа вақт ичида ўз йўналиши ва анъаналарига эга бўлди.

 

2005 йил 4 июлдаги Олий ўқув юртининг Илмий Кенгаши қарорига кўра “Ҳаттотлик ва миниатюра” билан “Китоб графикаси” кафедралари қўшилиб, “Миниатюра ва китоб графикаси” кафедраси деб номлана бошлади.

 

Кафедрамиз таркибида бакалавриат ҳамда магистратура таълим даражалари мавжуд. Юқори малакали мутахассислардан ташкил топган профессор-ўқитувчилар, Республика олий таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартлар талаблари асосида машғулот олиб борадилар. Дарс ва мутахассислик бўйича амалий машғулотлар жаҳондаги кўзга кўринган олий ўқув юртлари даражасидан кам бўлмаган ҳолатда ташкил этилган. Институтда ўқишни тамомлаганлар нафақат юртимизда, балки чет элларда ҳам академик ва миллий бадиий мактабнинг энг яхши анъаналарини муваффақият билан ишлаб, ташвиқот қилмоқдалар.  

 

2005 йилда Китоб графикаси  кафедрасига  1999  йилда очилган “Ҳаттотлик ва миниатюра” бўлими бирлаштирилиб, “Миниатюра ва китоб графикаси” кафедраси  ташкил этилди.

 

Дастгоҳли ва китоб графикаси, ҳаттотлик ва миниатюра мутахассислиги рассомларни тайёрлаш бўйича республикада ягонадир. Бу икки йўналишнинг асосий вазифаси — нафақат Ўзбек миллий санъати, балки шарқ, ғарб, умуман дунё халқлари адабиётларини безаш санъати анъаналари услубида ишловчи график ва плакатчи рассомлар — мумтоз миниатюра услубларини ўрганиб, шарқона  услубда миниатюра ва бадиий ҳаттотлик санъатини уйғунлаштириб, адабиётларга бадиий  асарлар ишловчи ижодкор, мутахассис рассомини тарбиялашни мақсад қилиб қўяди.

 

 

 

 

 

 

Кафедрамиз иккита бўлимдан ташкил топган бўлиб, унда қуйидаги фанлар ўтилади:

 

Дастгоҳ ва китоб графикаси

Материалшунослик

Чизматасвир

Рангтасвир

Ҳуснихат

Композиция

Ашёда ишлаш

Бадиий муҳаррирлик услубияти

Макетлаштириш

Полиграфия маҳсулотларини ишлаб чиқариш услубияти

Плакат

Амалий графика

 

Ҳаттотлик ва миниатюра

Чизматасвир

Рангтасвир

Ҳуснихат

Композиция

Ашёда ишлаш     

Китобат саъати

Макетлаштириш

Бадиий ҳаттотлик

 

 

 

Мультимедиалар тайёрланган  фанлар рўйхати

 

Дастгоҳ ва китоб

 графикаси

Ҳаттотлик ва миниатюра

Плакат

Ҳуснихат

Хуснихат

Рангтасвир

Рангтасвир

Композиция

Композиция

Чизматасвир

Чизматасвир

Ашёда ишлаш     

Ашёда ишлаш

Китобат саъати

Амалий графика

Макетлаштириш

Макетлаштириш

Бадиий ҳаттотлик

Материалшунослик

 

Бадиий муҳаррилик услубияти

 

Полиграфия махсулотларини ишлаб чиқариш услубияти

 

 

 

 

Ҳозирги кунга келиб, кафедрамизда икки йўналиш бўйича қуйидаги  профессор ўқитувчилар:

Л.Х.Ибрагимов — Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Олтин медали совриндори (1998), Россия Бадиий Академияси ҳамда Ўзбекистон Бадиий Академияси фахрий аъзоси (1999), Каталог “Lekim” (2008), МРДИ Профессори (2009). Кўп йиллардан буён хориж давлатларида (Люксембург, Польша, Морокко, Германия, Мюнхен, США, Париж)  шахсий кўргазмалар ўтказиб келмоқда.

1001 фаришта номли асари билан жаҳон рекордини ўрнатдилар. Магистратура мутахассислигида чизматасвирда бадиий ечим, рангтасвирда бадиий ечим, композиция бадиий ечими ва ашёда ишлашнинг бадиий ечими фанларидан дарс берадилар. 

 

 

 


И.С.Воҳитов — Ўзбекистон Бадиий Академияси уюшмаси аъзоси,  Ўзбекистон Бадиий Академиясининг “Кумуш медали” совриндори (2000), Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 15 йиллиги “Кўкрак нишони” совриндори, Республика ва Халқаро кўргазмалар (“Табиат ва рассом”, “Тасвирий санъат ҳафталиги +5”, ва бошқалар) иштирокчиси, бир қанча диплом ва сертификат совриндори, МРДИ “Олтин медали” совриндори, 70 ёшлик юбилей кўргазмаси (2010), “Ашёда ишлаш” фанидан ўқув-услубий қўлланма (2008), МРДИ доценти (2009). Материалшунослик ва ашёда ишлаш фанларидан дарс бериб келмоқдалар.


С.С.Бадалбоев — Ўзбекистон Бадиий Академияси ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Бадиий Академияси олтин медали ва Миср маданияти маркази олтин медали совриндори, Миср Араб Республикаси таълим марказида ҳаттотликдан узоқ йиллар дарс берганлар. Туркиянинг Истамбул шаҳрида ҳар уч йилда ўтказиладиган ҳаттотлик халқаро мусобақаси иштирокчиси (2001, 2004), 70 йиллик юбилейи муносабати билан Миср маданияти марказида “Устоз Салимжон ҳаттот ва шогирдлари”нинг асарлари кўргазмаси 2011 йил, 2014 йил ислом институтида шахсий кўргазмалар МРДИ катта ўқитувчиси — бадиий ҳаттотлик ва ҳуснихат фанларидан дарс бериб келмоқдалар.

 

 

 

Э.А.Нурмонов — Ўзбекистон Бадиий Академияси ижодкорлар уюшмаси фахрий аъзоси, кўргазмалардаги (“Табиат ва рассом”, “Тасвирий санъат ҳафталиги +5” ва бошқалар), иштироки учун диплом ва сетификатлар билан тақдирланганлар. Мингга яқин китобларни безатганлар. МРДИ доценти — чизматасвир, рангтасвир, композиция фанларидан дарс бериб келмоқда.      

 

 

 

Н.Х.Абдуллаев — Ўзбекистон Бадиий Академияси ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Республика ва хориж мамлакатлардаги кўргазмаларида (“Табиат ва рассом”, “Тасвирий санъат ҳафталиги +5”, “Халқаро Биеннали” ва бошқалар) мунтазам равишда иштирок этиб келадилар, бир қанча диплом ва сертификатлар совриндори, Юздан ортиқ китобларни безатиб, ўқув–услубий қўлланмалар яратганлар. Республикамизда очилган 30 дан ортиқ музейларни бадиий безаги ва экспозицияларини яратишда фаол қатнашган. Булар “Қатағон қурбонлари”, “Ўзбекистон Давлат тарихи”, “Милиция академияси”, “Тиббиёт академияси тарихи” ва ҳ.к.дир. МРДИ доценти — чизматасвир, рангтасвир, композиция фанларидан дарс бериб келмоқдалар.

 

Н.Т.Хусанов —Ўзбекистон Бадиий Академияси ижодкорлар уюшмаси аъзоси (1998), бир қанча Республика плакат кўргазмалари (Плакат ва фотосуратлар санъати соҳсидаги истеъдоди, кўргама мавзусини тўғри ёритилганлиги, ижодининг серқирра томонлари намоён эта олганлиги учун, “Против вредных привычек”, “Радуй глаза –лови момент!” ва бошқалар) иштирокчиси, диплом ва сертификатлар совриндори, 8 йилдан буён анъанавий ўтказиб келинаётган “Ёшлар иллатларга қарши” номли кўрик–танлов раҳбари, бир қанча диплом ва сертификатлар билан тақдирланган. МРДИ доценти — плакат ва ҳуснихат фанларидан дарс бериб келмоқдалар.

 

А.А.Акбархўжаев —Ўзбекистон Бадиий Академияси ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Республика ва Халқаро кўргазмаларда иштирок ( “Табиат ва рассом”, Москвада График рассомларга бағишланган, Польшада Плакат конкурси ва бошқалар), бир қанча диплом ва сертификат совриндори, МРДИ катта ўқитувчиси —  чизматасвир, рангтасвир фанидан дарс бердилар.

 

М.М.Сабиров—Ўзбекистон Бадиий Академияси ҳамда Бадиий Ижодий уюшмаси фахрий аъзоси, “Меҳнат шуҳрати” ордени совриндори (2012),  Республикамиздаги кўргазмаларда иштирок этадилар, бир қанча диплом ва сертификатлар совриндори, Республикамизда ташкил этилган бир қанча музейларни бадиий безаги ва экспозицияларини яратишда фаол қатнашган. Булар “К.Беҳзод мемориал музейи”, “Тошкент халқаро аэропорти” Наманган “Алишер Навоий мусиқа драма театри” ва ҳ.к.лардир.

 

Ж.Т.Бекиева—Республика ва хориж мамлакатларидаги кўргазмаларда иштирок этиб келадилар, бир қанча диплом ва сертификатлар совриндори, Мингдан ортиқ китобларни яратганлар. XXI Межреспубликанский конкурс «Искусство книги, плаката, газет и журналов Республик Средней Азии и Казахстана» Диплом I степени (1989), “Йилнинг энг яхши устоз-мураббийси” дипломи (2010), Тасвирий санъат ҳафталиги + 5 сертификати 2010. МРДИ катта ўқитувчиси — бадиий муҳаррирлик, амалий графика, полиграфия ишлаб-чиқариш услубияти ва макетлаштириш фанларидан дарс бериб келмоқдалар (2009).

 

 

 

Ёш иқтидорли ижодкор ўқитувчиларимиздан:

 

А.Ж.КалоновЎзбекистон Бадиий Академияси ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Республика ва Халқаро кўргазмалар (“Навқирон Ўзбекистон”, “Табиат ва рассом”, “Тасвирий санъат ҳафталиги +5” ва бошқалар) иштирокчиси, бир қанча диплом ва сертификат совриндори, МРДИ ўқитувчиси — чизматасвир, рангтасвир, композиция фанларидан дарс бериб келмоқда.

 

Б.Б.Хаджиметов — Ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Республика ва Халқаро кўргазмаларда (“Тасвирий санъат фестивали”да, “Навқирон Ўзбекистон”, “Замонавий миниатюра”, “Миср – Ўзбекистон рассомлари нигоҳида”, БААда Дубай шаҳрида ўтказилган “Ўзбек миллий санъати дурдоналари”) иштирок этиб, шахсий кўргазмалар ўтказганлар, бир қанча диплом ва сертификат совриндори, МРДИ кафедра мудири — ашёда ишлаш, миниатюра композицияси, китобот санъати фанларидан дарс бериб келмоқдалар.

 

Л.Қ.Башарова — Ўзбекистон Бадиий Академияси ижодкорлар уюшмаси аъзоси, “Жахон халқлари санъати” Халқаро Ассоциациясининг хизмат кўрсатган мусаввири, Республика ва Халқаро кўргазмалар (Навқирон Ўзбекистон, “Тасвирий санъат ҳафталиги +5” ва бошқалар) иштирокчиси, бир қанча диплом ва сертификат совриндори, юзга яқин китоблар безакчиси, МРДИ катта ўқитувчиси — чизматасвир, рангтасвир, амалий графика, композиция фанларидан дарс бериб келмоқда.  

 

М.Т.Арипова — Ўзбекистон Бадиий Академияси ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Республика ва Халқаро кўргазмалар (“Навқирон Ўзбекистон”, “Табиат ва рассом”, “Тасвирий санъат ҳафталиги +5”, “Халқаро Биеннали” ва бошқалар) иштирокчиси, бир қанча диплом ва сертификат совриндори, кўпгина илмий конференцияларда (Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва таълим жараёнига тадбиқ этишнинг долзарб масалалари, ГЕТЕ институти) иштирок этганлар, “Гипс шаклларини чизматасвири” номли ўқув услубий қўлланма. МРДИ катта ўқитувчиси — чизматасвир, рангтасвир фанларидан дарс берадилар.

 

М.А.Сафи — Ўзбекистон Бадиий Академияси ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Республикамиздаги  кўргазмалар (“Навқирон Ўзбекистон”, “Табиат ва рассом”, “Тасвирий санъат ҳафталиги +5” “Баҳор вернисажи” ва бошқалар) мунтазам равишда иштирок этиб, шахсий кўргазмаларини ўтказиб келадилар, бир қанча диплом ва сертификатлар совриндори, юздан ортиқ китобларни безатганлар, “Семя Ли” номли монографияси нашрдан чиқди, МРДИ ўқитувчиси — чизматасвир, рангтасвир фанларидан дарс бериб келмоқда.

 

Н.Ж.Шарипов — Ўзбекистон Бадиий Академияси ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Республика миқёсида ўтказилган кўргазмалар иштирокчиси (“Навқирон Ўзбекистон”, “Табиат ва рассом”, “Тасвирий санъат ҳафталиги +5” ва бошқалар), бир қанча диплом ва сертификат совриндори, шахсий кўргазма ва маҳорат мактаблари ўтказиб келмоқдалар. МРДИ ўқитувчиси — “Ёш графиклар” тўгараги раҳбари, ашёда ишлаш фанидан дарс бердилар.

 

Х.Д.Зиёхонов — Ўзбекистон Бадиий Академияси уюшмаси аъзоси, Шуҳрат медали совриндори, Республикамиздаги ва Халқаро кўргазмалар (“Сад восточной поэзии”, 2-3-4-5-5“Тошкент биеннали”, “ШОСТ”, “Тошкент 2200 йиллиги”га бағишланган, Пекиндаги “Биеннали” ва бошқалар) бир қанча диплом ва сертификат совриндори, МРДИ ўқитувчиси — чизматасвир, рангтасвир, композиция, ашёда ишлаш фанларидан дарс бериб келмоқда.

 

А.М.Солиев — Республика миқёсида ўтказилган кўргазмалар иштирокчиси (“Навқирон Ўзбекистон”, “Тасвирий санъат ҳафталиги +5” Амир Темур, Заҳириддин Мухаммад Бобур таваллудига бағишланган кўргазмаларда ва бошқалар) бир қанча диплом ва сертификат совриндори, МРДИ ўқитувчиси — чизматасвир, рангтасвир, миниатюра композициси, ашёда ишлаш фанларидан дарс бериб келмоқда.

 

Ч.А.ПайзиеваАлишер Навоий номли ва Президент стипендианти. Республика миқёсида ўтказилган кўргазмалар иштирокчиси (“Навқирон Ўзбекистон”, “Тасвирий санъат ҳафталиги +5”, Амир Темур таваллудига бағишланган кўргазмаларда ва бошқалар), бир қанча диплом ва сертификат совриндори, Шарқнинг буюк мусаввири, Бугунги кун таълим тизимида миниатюра санъатини ўқитиш ва ундаги муаммолар, Тарих саҳнасида аёл сиймоси номли мақолалари “Ўзбекистон санъати ёшлар нигоҳида” МРДИ журналида нашрдан чиққан. МРДИ ўқитувчиси — чизматасвир, рангтасвир, миниатюра композициси, ашёда ишлаш фанларидан дарс бериб келмоқда.

 

 

 

Бир неча йиллардан буён кафедрамизда ўриндош сифатида фаолият юритиб келаётган профессор- ўқитувчиларимиз:

 

С.Т.Раззоқов — Республика ва Халқаро кўргазмалар иштирокчиси, бир қанча диплом ва сертификат совриндори, кўпгина студияларни (Истиқлол Санъати саройида Ҳосила Рахимова “Юртимнинг баҳори сенмисан” деб номланган концерт саҳнасини миллий йўналишда, НТТ каналида “Бизнес репорт” кўрсатувига телередакция, Озарбайжон марказида Ўзбекистон ва Озарбайжон музейини) безатганлар, МРДИ ўқитувчиси композиция, макетлаштириш фанларидан дарс бериб келмоқда

 

З.А.Сулаймонова – Республика кўргазмалар (“Навқирон Ўзбекистон”, “Табиат ва рассом”, “Тасвирий санъат ҳафталиги +5” ва бошқалар) иштирокчиси, бир қанча диплом ва сертификат совриндори, кўпгина илмий конференцияларда (Мустақиллигимизнинг 20 йиллигига бағишланган конференцияда “Ўрта Осиё миниатюраларининг бадиий эстетик қадрият сифатида ривожланиши”, Шахс баркамоллиги: Аҳлоқий-эстетик жиҳатлар номли “Марказий Осиё миниатюралари – баркамол шахсни шакллантириш омили” ва яна бир қанча конференциялар) иштирок этганлар, “Лок миниатюраси дурадгорлиги” номли ўқув-услубий қўлланма. МРДИ ўқитувчиси — миниатюра композиция, ашёда ишлаш фанларидан дарс берадилар.

 

 

 

 

 

 

Кафедра илмий -тадқиқот ишлари олиб бораётганлар рўйхати:

 

Ўқув қўлланма номи

Муаллиф (лар) нинг Ф.И.Ш.

Нашрйиливанашриётноми

  1.  

Ашёда ишлаш

в/б доцент И.С.Вохитов

2009 йил “Чашма принт”

  1.  

Композиция

в/б доцент Н.Т.Хусанов

2008йил  “Шарқ”

  1.  

Ҳуснихат

в/б доцент Н.Т.Хусанов

2010йил  “Санъат”

  1.  

Чизматасвир

Кафедра мудири Н.Х.Абдуллаев

2010 йил Тошкент “Истеъдод молия”

  1.  

Ашёшунослик ва рангшунослик

Катта ўқитувчи М.М.Сабиров

2008 йил “Чўлпон”

  1.  

“Гипс шаклларини чизматасвири”

Катта ўқитувчи М.Т.Арипова

2011 йил “Чашма принт”

  1.  

Лок миниатюраси дурадгорлиги

Ўқитувчи З.А.Сулаймонова

2007 йил “Чўлпон”

  1.  

Найди своего ангела (каталог)

Профессор Л.Ибрагимов

2013 йил

  1.  

Семя Ли

Ўқитувчи

М.А.Сафи

2013 йил “Чўлпон”

  1.  

Қоралама ва хомаки чизгилар

А.Ж.Калонов

2013 йил “Тафаккур”

 

 

 

 

Профессор- ўқитувчининг Ф.И.Ш.

Мақоланинг номи

Нашр қилинган журнал номи, сони, санаси

  1.  

Сулаймонова З.

Бадиий таълим тизимида миниатюранинг ўрни

“Халқ таълими” 4 -сони

Марказий Осиё миниатюралари

“Гулистон” 2 –сони

“Шарқона тасвирий санъат султони”

“Фалсафа ва хуқуқ” 3 –сони  

  1.  

Н.Ж.Шарипов

Китоб ўқиш ҳам санъат ҳам билим манбаи

Ўзбекистон ижтимоий фанлар

 

 

 

 

8.08.2014 йил Тошкент фотосуратлар уйида мустақиллигимизнинг 23 йиллигига бағишланган “Энг улуғ-энг азиз” номли кўргазмада Н.Х.Абдуллаев, Н.Ж.Шарипов, Х.Д.Зиёхонов ва М.А.Сафилар ўз ижодий асарлари билан қатнашдилар. 

 

19.09.2014 йил Икуо Хираяма Халқаро карвон-саройида кафедра катта ўқитувчиси Н.Ж.Шарипов раҳбарлигида 2 курс “Дастгох ва китоб графикаси” бўлими талабалари иштирокида Графиканинг “Линогравюра” услуби бўйича маҳорат мактаби ўтказилди.

 

 

  

19.09.2014 йил Ўзбекистон Бадиий Академиясида “Юртимиз ёшлари” номли кўргазмада кафедра мудири Б.Б.Хаджиметов, “Ҳаттотлик ва миниатюра” бўлими 2- курс талабалари Гулирано ва Гулҳаё Абдуллаевалар ўз асарлари билан қатнашиб, сертификат билан тақдирланди.

 

 

 

6.10.2014 йил Ўзэкспомарказида Ўзбекистон Бадиий Академияси Академиги, Россия Бадиий Академиясининг ҳақиқий аъзоси, Ўзбекистон халқ рассоми ва МРДИ  профессори Леким Ибрагимовнинг  “Минг фаришта ва битта асар” номли баландлиги 8 метр  ва узунлиги 66 метрга тенг асарининг намойиши бўлиб ўтди.

 

22.10.2014 йил Камолиддин Беҳзод номли мемориал боғ музейида миниатюра йўналишида ижод қилувчи рассомлар Баҳодир, Беҳзод ва Шерзод Хаджиметовларнинг “Мўъжаз санъатнинг сеҳрли олами” номли кўргазмасида ранг-баранг мавзудаги саксондан ортиқ асарлар намойиши бўлиб ўтди. Кафедра номидан Устоз С.С.Бадалбоев сўзга чиқиб, табрикладилар.

 

 

 

 

 

7.11.2014 йил Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан “Акслар ва мен...” номли кўргазмада ўқитувчи Х.Д.Зиёхонов ўз ижодий асарлари билан қатнашди.

 

 

 


10.11.2014 йилЎзбекистон Тасвирий санъат галереясида манзарачи рассом Валерий Ениннинг “Мафтункор тоғлар садоси” деб номланган шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди. Мазкур кўргазманинг очилишида “Миниатюра ва китоб графикаси” кафедраси профессор –ўқитувчилари ва талабалари қатнашдилар.

 

 

  

19.11.2014 йил Дастгоҳ ва китоб графикаси бўлими талабалари кафедрамиз катта ўқитувчиси Ж.Т.Бекиева раҳбарлигида Ўзэкспомарказида Ўзбекистон матбуот агентлиги томонидан ташкил қилинган, Ўзбекистон матбуоти IV миллий “Болалар адабиёти кўргазмаси”да болаларга мўлжалланган адабиётлар билан яқиндан танишиш мақсадида ташриф буюрдилар.


20.11.2014 йил Икуо Хираяма Халқаро карвонсаройида кафедра катта ўқитувчиси Н.Ж.Шарипов раҳбарлигида “Дастгоҳ ва китоб графикаси” бўлими талабалари иштирокида Графиканинг “Офорт” услуби бўйича маҳорат мактаби ўтказилди.

 

 

 

 

20.11.2014 йил Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод мемориал боғ музейида рангтасвирчи рассом, Портретларида инсон қиёфасини жонлантира олган мусаввир аёл Маргарита Шувалованинг “Менинг Ўзбекистоним” номли шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди. Мазкур кўргазманинг очилишида кафедра профессор-ўқитувчилари ва талабалари қатнашдилар.

 

 

 


26.11.2014 йилЎзбекистон Бадиий Академияси Тошкент Фотосуратлар уйида рангтасвирчи рассом Маҳмуд Аҳмедовнинг 75 йиллигига бағишланган “Мусиқа ва ранг” номли шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди. Мазкур кўргазманинг очилишида кафедра профессор-ўқитувчилари ва талабалари қатнашдилар.

 

 

 


27.11.2014йил Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти биносида Ўзбекистонлик ва Озарбайжонлик рассомларнинг “Буюк Ипак Йўли Ўзбекистон ва Озарбайжон рассомлари нигоҳида” номли кўргазмаси очилди. Мазкур кўргазмада “Миниатюра ва китоб графикаси” кафедраси ўқитувчилари А.Калонов, Х.Зиёхонов ва М.Сафилар ўзларининг ижодий асарлари билан қатнашдилар.

 

 

 

4.12.2014 йил кафедра ўқитувчиси Ч.А.Пайзиева Туркистон санъат саройида Ўзбекистон Республикаси “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашининг  2014 йил 28 ноябрдаги 01-03/53 қарорига биноан “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

 

 

 

9.12.2014 йил Тошкент қурилиш ва Миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежининг синф ва устахоналарида ўқитувчи, ўқувчи, ўқув усталари ва мутахассислар билан доцент Э.А.Нурманов “Дастгоҳли графикаси ва китоб графикаси” ҳақида ижодий учрашув билан ташкил қилинди. Унда китоб графикаси, кенг маънода қўлланилиши, унинг йўналишлари ва турлари ҳақида тушунча берилди. Ижодий учрашувда 50 га яқин тингловчи иштирок этдилар.


11.12.2014 йил Учтепа Миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежига Амалий санъат кафедраси ўқитувчилари, (ёғоч ўймакорлик бўйича таҳсил олаётган) ўқувчи, ўқув усталари ва мутахассислар билан “Биз–бунёдкор ёшлармиз иллатларга қаршимиз” мавзусида ўқув семинар ташкил қилинди. Ўқув семинарда 60 га яқин тингловчи иштирок этди. Семинар қизиқарли бўлиб ўтди, маърузадан сўнг турли савол жавоблар ўтказилди. 

 

 

13.12.2014 йил Тошкент Қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи ўқувчилари билан Миниатюра ва китоб графикаси кафедраси доцентлари Н.Х.Абдуллаев ҳамда А.А.Акбархўжаевлар “Китоб графикаси, ҳаттотлик ва миниатюра йўналишлари”  мавзусида ижодий учрашув ўтказилди.

 

 

 

25.12.2014 йил Ўзбекистон Бадиий Академиясида мунтазам ўтказилб келинаётган “Табиат ва рассом” кўргазмасида кафедра доцентлари И.С.Вохитов ва Н.Х.Абдуллаев, ўқитувчилар Х.Д.Зиёхонов М.А.Сафилар ўз асарлари билан иштирок этдилар.

 

9.01.2015 йил Ўзбекистон Бадиий Академиясининг кўргазмалар залида “Менинг армиям – менинг фахрим” номли Ўзбекистон қуролли кучларининг 23 йиллигига бағишланган кўргазмада Н.Ж.Шарипов ўз асарлари билан қатнашди.

 

05.02.2015 йил Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида Рассом Пирматовларнинг хотира кўргазмаси бўлиб ўтди. Мазкур кўргазманинг очилишига кафердра профессор–ўқитувчилари ва талабалари 100 дан ортиқ рангтасвир ва графика асарлари жой олган экспозицияни томоша қилдилар.


6.02.2015 йил Камолиддин  Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Олмачи 32 да жойлашган талабалар турар жойида Миниатюра ва китоб графикаси катта ўқиувчиси Ҳаттот С.С.Бадалбоев ва доцент Н.Т.Хусановлар “Ҳуснихатни тарбиядаги тутган ўрни” мавзусида Талабалар оқшоми ўтказдилар.

 

 

  

18.03.2015 йил К.Беҳзод номидаги МРДИда магистрантларнинг САНЪАТ-ЁШЛАР нигоҳида III” мавзусидаги илмий-амалий конференциясида Дастгоҳ ва китоб графикаси бўлими магистри Н.Қаюмий ва Ж.Рашидовлар мақолалари билан қатнашдилар. 

 

26.03.2015 йил 26 март куни К.Беҳзод номидаги МРДИда британиялик рассом Генри Мур литографиялари кўргазмаси доирасида “Буюк Британия замонавий графикаси” мавзусида маҳорат дарсларини ўтказди. Графика санъатининг мутахассислари “Бадиий фото ва амалий графика” кафедраси доценти Д.Мурсалимов, “Миниатюра ва китоб графикаси” кафедраси катта ўқитувчиси Н.Шарипов ва қобилиятли замонавий рассом Сара Гиллетт ўзининг халқаро тажрибаси ва бадиий графика яратишнинг энг охирги усуллари билан фикр алмашдилар. Тадбирда кафедра профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этиб, маҳорат дарсларида фаол қатнашдилар.

 

Алишер Навоий таваллудининг 573 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 532 йиллигига бағишланган “Нафис чизгилар” номли кўргазмасида Ҳаттотлик ва миниатюра бўлими талабалари ўзларининг ижодий ишлари билан қатнашдилар.

 

7.04.2015 йил Камолиддин Беҳзод таваллудининг 560 йиллиги муносабати билан “Буюк мусаввир ворислари” номли кўргазмада Б.Хаджиметов, Н.Шарипов ва Ч.Пайзиевалар Ҳаттотлик ва миниатюра бўлими талабалари ижодий асарлари билан иштирок этдилар.


8.04.2015 йил Б.Б.Хаджиметов раҳбарлигида 2-курс “Ҳаттотлик ва миниатюра” бўлими талабалари Устоз Содиқ Рахмоновнинг ижодий устахоналарига ташриф буюрилди. Учрашув давомида Ўзбекистон халқ рассоми Чингиз Аҳмаровнинг ҳаёти ва ижоди билан яқиндан таништирилди ва қизиқарли бўлди.

 

 

 


15.04.2015 йил Кафедрада ўриндош сифатида фаолият юритиб келаётган З.А.Сулаймонованинг К.Беҳзод номидаги мемориал боғ музейида Камолиддин Беҳзоднинг 560 йиллигига бағишланган “Анъаналар этади давом” номли шахсий кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.

 

 

 

22.04.2015 йил Ўзбекистон Бадиий академиясида “Тасвирий ва амалий санъат фестивали” доирасида “Шуҳрат” ва Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Олтин медали совриндори, кафедра ўқитувчиси Х.Д.Зиёхоновнинг маҳорат дарси бўлиб ўтди. Маҳорат дарси томошабинларга бой ва қизиқарли бўлди. Тасвирий ва амалий санъат фестивалининг тақдирлаш маросимида Миниатюра ва китоб графикаси кафедраси мудири “Тасвирий ва амалий санъат фестивали” олтин медали билан тақдирланди.

 

 

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Июнь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter