“Бадиий кулолчилик ва таъмирлаш” кафедраси.

 

Кулолчилик ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” кафедраси мудири Сиддиқов Комилжон Боймирзаевич

 

 

 

  

 

Саҳифага ўтиш... 

 

 

1. Кулолчилик ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” кафедраси мудири Сиддиқов Комилжон Боймирзаевич 1975 йил 24 мартда туғилган.

 

2. 2017 йил март ойидан шу лавозимда ишлаяпти.

 

3. 2005 йил К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтини  тугатган.

 

4. Кафедра мудирининг қабул кунлари: сешанба, пайшанба, шанба.

 

5. “Бадиий кулолчилик ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” кафедрасида 2006 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.

 

6. Кафедрада қуйидаги фанлар ўтилади:
Бадиий кулолчилик бўлими: Композиция асослари, Рангшунослик ва композиция асослари, Бадиий кулолчиликда ашёлар технологияси, Бадиий кулолчиликда лойиҳалаш, Технологик лойиҳа, Бадиий кулолчиликда ашёда ишлаш, Материалшунослик, Мутахассислик бўйича ҳайкалтарошлик, Бадиий кулолчилик санъати тарихи, Майда пластика.

 

 

 

Амалий санъат асарларини таъмирлаш бўлими: АСАТ асослари, Археология асослари,  Рангшунослик ва композиция асослари,  Амалий санъат асарларини таъмирлашда лойиҳалаш,  Амалий санъат асарларини таъмирлашда ашёда ишлаш,  Таъмирлашда полимерларни қўллаш,  Материалшунослик, Амалий санъат асарларини таъмирлашда ашёлар технологияси, Мутахассислик бўйича ҳайкалтарошлик, Амалий санъат турлари, Таъмирлашда иш юритиш.

 

    

 

Меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш бўлими: Рангшунослик ва композиция асослари,  Меъморий безак турлари,  Фото асослари, Меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлашдалойиҳалаш,  Меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлашда ашёда ишлаш,  Ҳайкалтарошлик, Материалшунослик, Ашёлар технологияси, МЁБТ услубий асослари,  Мутахассислик бўйича санъат тарихи.

 

 

7. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг Ф.И.Ш. ва илмий даражаси:
Сиддиқов Комил Боймирзаевич – кафедра мудири
2. Ташходжаева Дилором Вохидовна - Катта ўқитувчи

3. Абдусаломов Бахтиёр Убайдуллаевич  - Доцент

4. Хайтметов Дилшод Тўраевич –ўқитувчи

5. Абдураззоқов Абдуғани Абдураззоқавич - Профессор, Тарих фанлари доктори

6. Досметова Зухра Шавкатовна - Доцент, Архитектура фанлари номзоди

7. Исломов Феруз Ҳошимович - Доцент

8. Жониева Ирода Ёқубовна – катта ўқитувчи

9. Мустафоев Шахбоз - ўқитувчи

 

Ўриндошлар :

1. Саидова Сайёра Жўраевна – АСФ декани. Доцент

2. Аллаберганов Сардор Атаханович – ўқитувчи

3. Абдувоҳобов Улуғбек Мирзабахромович - ўқитувчи

4. Ўлмасов Амал – Ўқитувчи

5. Тошмухамедов Фарход Эминович -   Доцент

6. Нозилов Дода Авезович – профессор

Умаров Хасан-ўқитувчи
8. Шерназаров Шамсиддин - ўқитувчи

 

8. Кафедра профессор-ўқитувчилари қуйидаги илмий –тадқиқот ишларини олиб боришмоқда:
1.  Профессор, Тарих фанлари доктори: Абдураззоқов Абдуғани Абдураззоқович -

2016-2017 ўқув йили ДТС малака талабига тақризлар ёзди.

 


 

4. Катта ўқитувчи: Жониева Ирода Ёқубовна - 2016-2017 ўқув йили кузги семестрида Илмий-методик ишлар бўйича фаннинг ўқув-услубий мажмуалари ва фан бўйича ишчи ўқув фан дастурларини қайтадан ишлаб чиқди. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруғи асосида  “The Grammar of Ornament Special Collections featured item for February” 2009 by Fiona Melhuish, Rare Books Librarian номли хориж адабиётини 100%  ўзбек тилига ўгирди. “ARCHITECTURAL TILES  Conservation and Restoration”  номли хориж адабиётини эса ўзига юклатилган барча бетларини ўзбек тилига ўгирди.

 

Октябръ, ноябръ ойларида Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсида ўқиб малака аттестати билан тақдирланди.  2016-2017 ўқув йилида кафедра қошида ташкил этилган  Ўймакорлик тўгарагига бошчилик қилмокда.

 

6. Доцент: Абдусаломов Бахтиёр Убайдуллаевич - 2016-йил 18-май Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги қошидаги “Маданият ва санъат кўргазма зали”да “Чегара билмас ижод” номли бадиий кўргазмада иштироки учун диплом билан тақдирланди. Кўргазмада 3 курс Бадиий кулолчилик бўлими талабаларидан Турсунов Сирожиддин, Раимов Охун, Рафикова Азизалар ҳам иштирок этиб диплом билан тақдирландилар

 

7. Кафедра мудири в/б: Сиддиқов Комил Боймирзаевич- 2017 йил Республика илмий-амалий конференциясида “Бадиий кулолчиликда анаъна ва янгилик” номли мақоласи чоп этилди. 2016 йил октябрь, ноябрь ойларида Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсида ўқиб малака аттестати билан тақдирланди.  Декоратив ваза, Декоратив фаввора, Майда пластика яратди.

 

8. Катта ўқитувчи: Ташходжаева Дилором Вохидовна – 2017 йил «Ашёлар технологияси» номли ўқув қўлланмаси “San’at” журналида чоп этилди. 2017 йил Республика илмий-амалий конференциясида “Кулолчиликда ижодий изланишлар талқини”  номли мақоласи чоп этилди. “Сув” декоратив композиция безатилган лаган ва кўза яратилди (2017 йил).

 

9. Саидова Сайёра Жураевна АСФ декани доцент – Институтда илмий конференциялар, тадбирлар ва кўргазмалар ташкил қилиб, фаол иштирок этди. Профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг Бадиий Академия томонидан ташкил этилган кўргазмалардаги иштирокини таъминлади. 2016 йил Миллий ва умуминсоний маданиятлар уйғунлиги: назария ва амалиёт. Республика илмий-амалий конференциясида “Миллий либослар тарихий-маънавий ҳодиса сифатида” номли мақоласи чоп этилди.

 

10. Кафедра аъзолари томонидан чоп этилган ўқув қўлланма ва мажмуалар  рўйхати.

 

1. Катта ўқитувчи Д.Ташходжаева - 2017 йил Республика илмий-амалий конференциясида “Кулолчиликда ижодий изланишлар талқини” номли мақоласи чоп этилди.

 

2. Доцент Б.Абдусаломов -  Бадиий кулолчилик бўлими талабалари учун“Ашёда ишлаш” фанидан ўқув-услубий мажмуа тайёрлади.

 

3. Катта ўқитувчи К. Сиддиқов – Бадиий кулолчилик бўлими талабалари учун“Лойиҳалаш”, “Мутахассислик бўйича ҳайкалтарошлик” фанларидан ўқув-услубий мажмуа тайёрлади.

 

4. Ўқитувчи: Хайтметов Дилшод Тўраевич – Амалий санъат асарларини таъмирлаш бўлими талабалари учун  “Лойиҳалаш”, “Ашёда ишлаш” фанларидан ўқув-услубий мажмуа тайёрлади.

 

2016 йил 7 сентябрда Ўзбекистон Давлат Санъат музейида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган кўргазманинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Кўргазманинг очилиш маросимида “Бадиий кулолчилик ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” кафедраси 1 курс талабалари устоз-мураббийлари билан қатнашдилар.

   

 

2016 йил 8-23 сентябргача бўлиб ўтган (Ўзбекистон Санъат Галереяси) “Ўзбекистон Кулолчилик дарғалари” кўргазмасига талабалар билан ташриф уюштирилди. Ўзбекистон уста кулоллари билан бўлиб ўтган суҳбатлар талабаларда касбга бўлган қизиқишни уйғотди.

 

2016 йил 26 октябр куни “Бадиий кулолчилик ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” кафедраси БК, МЁБТ ва АСАТ бўлимларида  “Ахборот ва таълим тарбия соатлари” доирасида устоз-мураббийлар томонидан “Хэллоуин” ва “Флешмоб” каби паст савияли оммавий маданият турлари ва уларнинг инсон маънавиятига кўрсатаётган салбий таъсирини талаба-ёшлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

    

 

2016 йил 22 ноябр куни  бўлиб ўтган “Ота-оналар куни” тадбири тўғрисида

 

2016 йил 22 ноябр куни факультетнинг маънавият ва маърифат хонасида “Ота-оналар куни” тадбири бўлиб ўтди. Унда “Бадиий кулолчилик ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва талабаларнинг ота-оналари иштирок этдилар. Тадбирни факультет декани, доцент С.Саидова олиб борди.

  

“Бадиий кулолчилик ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” кафедраси  талаба-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги тўгараклар ташкил этилган:

“Бадиий кулолчилик ва таъмирлаш кафедрасида” – “Ёш кулол” (тўгарак раҳбари К.Сиддиқов) ва “Лойиҳалаш” (тўгарак раҳбари З.Досметова) тўгараклари.

 

Тўгаракларнинг низоми ва иш режаси факультет декани томонидан ўқув йилининг бошида тасдиқланган.

    

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллигига бағишлаб институт профессор-ўқитувчилари ва ходимлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Конституция кунига бағишлаб институт профессор-ўқитувчилари ва ходимлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича факультетлараро мусобақалар бошланди.

 

Унга кўра Амалий санъат факультети жамоаси Тасвирий санъат факультети жамоаси билан, Санъатшунослик факултьети жамоаси Дизайн факультети жамоаси билан беллашишди. Мусобақа якунларига кўра: Амалий санъат факультети жамоаси 1-ўринни эгаллади.

 

2017 йил 30 январ куни “Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримов таваллудининг 79 йиллигига бағишланган давра суҳбати” тадбирлари ташкил этилди. “Бадиий кулолчилик ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” кафедраси барча профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этдилар.

 

2017 йил 28 феврал куни “Бадиий кулолчилик ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” кафедраси ўқитувчиси Абдувохобов Улуғбек бошчилигида Меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш бўлими талабалари Самарқанд шаҳридаги меъморий обидаларимиздан очиқ осмон остида намуналар олиш учун бориб келишди. Бу саёҳат талабаларимизда катта таассурот қолдирди.  

  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги 208-Ф-сонли Фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 3 мартдаги 87-04-333-сонли хатига асосан жорий йилнинг 11-12 март кунлари “Анхор Локомотив” номидаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтган умумхалқ ҳашарида “Бадиий кулолчилик ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” кафедраси барча профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этишди. Боғнинг анҳор бўйи ҳудуди ер майдонида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

 

2017 йил 18 мартда институт ҳовлисида бадиий кулолчилик бўлими талабалари билан мевали дарахтлар экишди

 

2017 йил 24 март куни институт ҳовлисида ўтказилган шанбаликда талабалар фаол иштирок этдилар.

 

“Бадиий кулолчилик ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” кафедраси мудири в/б К.Сиддиқов 2017 йил 7 апрелда “Абдулла Қодирий” номидаги истироҳат боғид, юртимизнинг Наврўз тантаналарида фаол иштирок этди ва “Маънавий-маърифий соҳадаги муваффақиятлари ва жамоат ишларидаги фаол иштироки учун” диплом билан тақдирланди.

 

 

Кафедра мудири

К.Б.Сиддиқов

 
 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Декабрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter