Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети томонидан Яшнобод тумани 206-сонли мактабда ташкиллаштирилган тадбир

 

 

Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаблари фаолиятини такомиллаштириш, ўқувчиларнинг касбий ва педагогик маҳоратини янада ошириш, ўқувчиларнинг илм-фан ва касб-ҳунарга бўлган қизиқишларини кучайтириш, олий таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг қарорига асосан Тасвирий санъат факультетига Юнусобод туманидаги 258-сонли ҳамда Яшнобод туманидаги 206-сонли мактаблар бириктирилган.

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети томонидан Яшнобод тумани 206-сонли мактабда ташкиллаштирилган тадбир

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети томонидан Яшнобод тумани 206-сонли мактабда ташкиллаштирилган тадбир

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети томонидан Яшнобод тумани 206-сонли мактабда ташкиллаштирилган тадбир

 

Бириктирилган мактабларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида институт ҳамда мактаблар билан ҳамкорлик бўйича режа-жадвал ишлаб чиқилди.

 

Режага асосан 2018 йил 30 апрель куни Тасвирий санъат факультетига бириктрилган Яшнабод туманида жойлашган 206-сонли мактабда тадбир ташкил этилди. Тадбирда Тасвирий санъат факультети декани О.Юсупов, факультет Ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари О.Салиҳов, Маънавият ишлари бўйича декан ўринбосари С.Расульмухамедова, Маҳобатли рангтасвир кафедраси мудири Ш.Жуманиёзов, Театр безаги рангтасвир кафедраси мудири А.Ортиқов, Миниатюра ва китоб графикаси мудири Ж.Рашидов ҳамда талабалар иштирок этишди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети томонидан Яшнобод тумани 206-сонли мактабда ташкиллаштирилган тадбир

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети томонидан Яшнобод тумани 206-сонли мактабда ташкиллаштирилган тадбир

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети томонидан Яшнобод тумани 206-сонли мактабда ташкиллаштирилган тадбир

 

Тадбирни мактаб директори Сайдалиева Наргиза Бахтияровна очиб бериб, ўқувчиларга ташриф буюрган меҳмонларни таништириб ўтди.

Тасвирий санъат факультети декани О.Юсупов сўзга чиқиб институт ва факультетнинг моддий техник базаси, фаолият олиб бораётган кафедралар, йўналишлари билан яқиндан таништириб ўтди.

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети томонидан Яшнобод тумани 206-сонли мактабда ташкиллаштирилган тадбир

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети томонидан Яшнобод тумани 206-сонли мактабда ташкиллаштирилган тадбир

 

Шундан сўнг институтга бағишлаб ишланган видеоролик намойиш этилди.

 

Шунингдек, тадбир доирасида кафедра мудирлари ва талабалар ўз йўналишлари бўйича ўқувчиларга маълумотлар бериб ўтдилар.

Тадбирда иштирок этган ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, керакли маълумотларни ва жавобларни олишди.

   

Учрашув доирасида ўқувчиларнинг портретлари иқтидорли талабалар томонидан тасвирланиб, ўқувчилар ва тасвирий санъат(расм) фани ўқитувчилари учун маҳорат дарслари ташкил этилди.

     

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети томонидан Яшнобод тумани 206-сонли мактабда ташкиллаштирилган тадбир

 

Мактаб фойесида МРДИнинг тасвирий санъат факультет томонидан ижодий ишлардан иборат кўргазма ташкил этилди. Ташкил этилган кўргазма ўқувчиларда жуда катта таассурот қолдирди. 

 

Тасвирий санъат факультети

Маънавият ва маърифат ишлари бўйича

декан ўринбосари С.Расульмухамедова

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Октябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter