“Жаҳолатга қарши маърифат”, “Мен диний экстремизм ва терроризмнинг таҳдидини қандай тушунаман?”  мавзуларидаги ижодий мақолалар танлови НИЗОМИ

 

 

I. Умумий коидалар

 

1.1.   Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоки Марказий Кенгаши раиси Қ.Куранбаев томонидан 2017 йил 28 декабрда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2018 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш буйича кўшимча чора-тадбирлар дастури”нинг 21-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш максадида ташкил этилади.              

 

1.2.          “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Мен диний экстремизм ва терроризмнинг тахдидини кандай тушунаман?” мавзуларидаги танловга олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар ўзларининг ижодий ишлари билан иштирокэтади.    '

 

1.3.        Танлов “Энг яхши макола” йўналишида ўтказилади.

 

1.4.Танловнинг олий таълим муассасаси боскичларини ташкил этиш ва ўтказиш жараёни олий таълим муассасаларининг “Маънавият ва маърифат” бўлимлари томонидан амалга оширилади.                                                                      '

 

 

П. Танловнинг мақсади ва вазифалари

 

2.1. Танловнинг асосий максади-ёшлар ўртасида ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш, уларни турли экстремистик окимларга қўшилиб кетишининг олдини олиш, олий таълим муассасаларида ёшларни дунёвийлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган амалий чора-тадбирлар ва маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, ёшларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, ўз иқтидорларини намойиш этишлари учун шарт-шароитлар яратиш хамда мустақил ва эркин фикрга эга истеъдодли ёшларни қўллаб-кувватлашдан иборат.

 

2.2.Танловнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

 

- ёшлар ўртасида ижтимоий-сиёсий вазиятнинг баркарорлигини таъминлаш, уларни турли экстремистик оқимларга қўшилиб кетишининг олдини олиш;         ’

 

- олий таълим муассасаларида ёшларни дунёвийлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган амалий чора-тадбирлар ва маънавий- маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш;

 

- ёшларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, ўз иктидорларини намойиш этишлари учун шарт-шароитлар яратиш хамда мустақил ва эркин фикрга эга истеъдодли ёшларни ҳар томонлама ривожлантириш;

 

- ёшларда ёт таъсирларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш;

 

- чора-тадбирлар дастурининг мазмун-моҳияти, тарғиботи таъсирчанлигини ошириш;

 

- ёш авлодни ҳар томонлама етук, юксак маънавиятли, интеллектуал салоҳиятли, ота-онасига, Ватанига садоқатли инсонлар қилиб тарбиялаш;

 

- “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Мен диний экстремизм ва терроризмнинг таҳдидини кандай тушунаман?” мавзуларидаги талабаларнинг ижодий ишларини кенг жамоатчиликка етказиш.

 

 

III.Танловни ўтказиш боскичи ва муддатлари

 

3.1. “Жаҳолатга қарши маърифат”, иМен диний экстремизм ва  терроризмнинг таҳдидини қандай тушунаман?” мавзуларидаги танлов уч босқичда ўтказилади.

 

Биринчи боскич - олий таълим муассасасининг факультетлари академик гуруҳлари талабалари ўртасида жорий йил апрель ойининг охирги ўн кунлигида ўтказилади.

 

Иккинчи боскич - олий таълим муассасаси миқёсида факультетлараро уларнинг ғолиблари ўртасида май ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказилади.

 

Учинчи боскич (якуний)-республика олий таълим муассасалари ғолиблари ўртасида жорий йил июнь ойининг учинчи ўн кунлигида ўтказилади.

 

 

IV. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш

 

4.1.  Танловнинг биринчи ва иккинчи боскичини ўтказиш буйича олий таълим муассасаси ректори буйруғи билан Ташкилий кўмита ва соҳа профессор-ўқитувчилари, олимлари, мутахассислари, жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат таркибда ҳакамлар ҳайъати тузилади.

 

Талабалар томонидан йўналишлар бўйича тайёрланган ижодий ишлар факультетлар ва ОТМ кесимида тузилган ҳакамлар Ҳайъати томонидан танлов шартлари ва мезонлари асосида бахоланади.

 

4.2.Танловнинг учинчи боскични ташкил этиш ва ўтказиш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошида ташкил этилган ташкилий кўмита томонидан амалга оширилади. Танловнинг якуний босикичи ғолибларини аниқлаш бўйича Хакамлар ҳайъати тузилади. Хайъат таркибига соҳа бўйича етук мутахассислар жалб эталади.

 

 

V.Танлов шартлари ва бахолаш мезонлари

 

5.1.Танловга тақдим этиладиган мақолалар қуйидаги мезонлардабахолалади:

 

      мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги;

 

      ижодий ишларнинг стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги;

 

      мавзуни ёритишда адабиётлардан фойдаланганлик даражаси ва таҳлилий ёндашувлар, мустақил фикрларнинг аниқ билдирилганлиги;

 

      мавзуни ёритишга ўзига хос ижодкорлик хусусиятлари ифода эгилганлиги;

 

      мавзуни ёритишда ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланилганлиги; мавзуга оид долзарб масалалар, уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги.    

     

5.2.Ҳар бир мезон 10 баллик тизим асосида бахоланади (жами 60 балл) ҳамда мақолалар талабалар томонидан ёзма шаклда баён этилади.

 

 

VI.Хужжатларни тақдим этиш тартиби

 

6.1. Республикадаги олий таълим муассасаларида иккита йуналиш буйича ғолиб бўлган, 1- ва 2-ўринни эгаллаган талабаларнинг хужжатлари (ОТМ баённомаси ва қарори, ғолиб бўлган талабанинг ижодий материаллари ва 10x15 ҳажмдаги фотосурати) Республика Ташкилий қўмитасига жорий йилнинг 30 майига кадар 2 нусха ёзма, 1 нусха электрон вариантда (тел: 246-28-63, е-mail:mm.markaz@edu.uz) тақдим этилади. Маколалар электрон почта орқали кабул қилинмайди.                                                   '

 

6.2. Танловга такдим этиладиган маколалар (ўзбек, рус ёки инглиз тилларида) компьютер Word дастурида, ТimesNewRoman шрифтда 1 интервалда, чапдан 30 мм, ўнгдан 15 мм, юкори ва пастдан 25 мм жой колдирган ҳолда ёзилган бўлиши ҳамда матнлар илмий, техник, стилистик тахрир килинган бўлиши шарт. Ёзмаматериалларнинг 1-нусхасида талабаларнинг ўқиш жойи, факультети, курси ва таълим йўналиши тўлиқ кўрсатилади, 2-нусхасида ўқиш жойи, факультети, курси ва таълим йўналиши кўрсатилмайди.

 

6.3. Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган ижодий ишлар қабул килинмайди.                                                                                                   

 

 

VII. Танлов ғолибларини тақдирлаш

 

7.1. Танловнинг биринчи ва иккинчи босқичида юқори (1,2,3) ўринни эгаллаган талабалар олий таълим муассасалари томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар, шунингдек, танловда фаол иштирок этган талабалар таълим муассасасининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланади. Юқори (1,2,3) ўринни эгаллаган талабаларнинг ижодий ишлари таълим муассасаси газета ва журналларида ёритилади.

 

7.2. Танловнинг ҳар бир йўналиши бўйича учинчи босқичда ғолиб бўлган талабалар кўйидаги тартибда пул маблағлари билан рағбатлантирилади:

 

“Жаҳолатга карши маърифат” мавзусидаги ижодий ишлар:

1 - ўрин - 1 500 000 (бир миллион беш юз минг) сўм;

2 - ўрин - 1200 000 (бир миллион икки юз минг) сўм;

3 - ўрин - 1 000 000 (бир миллион) сўм.

 

“Мен диний экстремизм ва терроризмнинг таҳдидини кандай тушунаман?” мавзусидаги ижодий ишлар:

1 - ўрин - 1 500 000 (бир миллион беш юз минг) сўм;

2 - ўрин - 1200 000 (бир миллион икки юз минг) сўм;

3 - ўрин - 1 000 000 (бир миллион) сўм.

 

Шунингдек, ғолиб талабалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг фахрий ёрлиги билан такдирланади. Талабаларнинг энг сара ижодий ишлари Республика газета ва журналларида ёритилади ҳамда алоҳида тўплам шаклида нашр этилади.

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Октябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter