Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти    “Олий таълим муасассасининг энг яхши педагоги” умумреспублика танловининг институт босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти    “Олий таълим муасассасининг энг яхши педагоги” умумреспублика танловининг институт босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими 

 

2018 йил 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 февралдаги 32-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 26 мартдаги “Олий таълим муасассасининг энг яхши педагоги” умумреспублика танловини ўтказиш тўғрисида”ги 266-сон буйруғи асосида барчамиз ҳаёт йўлимизга нур бергувчи устозлар орасида “Олий таълим муасасасининг энг яхши педагоги” танлови институт босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти    “Олий таълим муасассасининг энг яхши педагоги” умумреспублика танловининг институт босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими

 

Тадбирни институт ректори Х.Р.Аминов кириш сўзи билан очиб бериб, иштирокчиларни ўзлари фаолият олиб бораётган кафедра ўқитувчилари орасида ўз салоҳияти, билими билан алоҳида ажралиб турганликларини таъкидлаган ҳолда  уларга миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, “Олий таълим муасасасининг энг яхши педагоги” институт босқичида ғолиб деб топилган педагогларимизни яна бир бор табриклаб, республика босқичида ғолибликка эришишларига тилак билдирди.

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти    “Олий таълим муасассасининг энг яхши педагоги” умумреспублика танловининг институт босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими

 

  Танлов Ташкилий қўмитасининг хулосасига кўра, жорий ўқув йилида “Йилнинг энг яхши педагоги” танловида иштирок этиш учун 12 нафар талабгордан ҳужжат келиб тушган бўлиб, улардан 10 нафари институт босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти    “Олий таълим муасассасининг энг яхши педагоги” умумреспублика танловининг институт босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими

 

Комиссия хулосасига кўра номинациялар бўйича ғолиб деб топилган профессор-ўқитувчилар Санъат йўналиши бўйичаМутахассислиги бўйича энг яхши педагог” номинацияси бўйича “Театр безаги рангтасвири” кафедраси доценти Ризамухамедов Рахимжон Зокирович 2-ўрин, “Миниатюра ва китоб графикаси” кафедраси доценти Калонов Аслиддин Жўраевич 1-ўрин,Педагогика йўналиши бўйичаМутахассислиги бўйича энг яхши педагог”  номинацияси бўйича “Касбий таълим ва педагогика” кафедраси катта ўқитувчиси Фаёзова Фазилат Шавкатовна 2-ўрин, “Касбий таълим ва педагогика” кафедраси доценти, психология фанлари номзоди  Отажонова Одина Алижоновна 1-ўрин,Гуманитар йўналиши бўйичаМутахассислиги бўйича энг яхши педагог”  номинацияси бўйича “Тиллар ва адабиёт” кафедраси катта ўқитувчиси Умарова Дилфуза Ботиралиевна 3-ўрин,Гуманитар йўналиш бўйича“Энг яхши педагог-тадқиқотчи” номинацияси бўйича “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири Жуманиязова Дилфуза Камаловна 1-ўрин, Санъат йўналиши бўйича“Инновация ва ахборот технологияларни қўллайдиган энг яхши педагог номинацияси бўйича “Чизматасвир” кафедраси катта ўқитувчиси Эркабоева Феруза Асилбековна 1-ўрин, Педагогика йўналиши бўйича“Инновация ва ахборот технологияларни қўллайдиган энг яхши педагог номинацияси бўйича “Касбий таълим ва педагогика” кафедраси катта ўқитувчиси Рахмонова Фотима Шамсуддиновна 2-ўрин, Гуманитар йўналиши бўйича“Инновация ва ахборот технологияларни қўллайдиган энг яхши педагог” номинацияси бўйича “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти Алимов Нодир Юнусович 1-ўрин соҳибларидиплом билан тақдирланди. Шунингдек,Санъат йўналиши бўйича“Инновация ва ахборот технологияларни қўллайдиган энг яхши педагог” номинацияси бўйича танловдаги фаол иштироки учун “Бадиий кулолчилик ва таъмирлаш кафедраси” доценти Исламов Феруз Хашимович институт дипломи билан тақдирланди.

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти    “Олий таълим муасассасининг энг яхши педагоги” умумреспублика танловининг институт босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти    “Олий таълим муасассасининг энг яхши педагоги” умумреспублика танловининг институт босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти    “Олий таълим муасассасининг энг яхши педагоги” умумреспублика танловининг институт босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими

 

Шунингдек, тадбир доирасида институтмиздаги икки йиллик педагог фаолияти учун Кюнгпук Миллий университети Санъатшунослик фанлари номзоди Чой Сунг ХВа, Азарбайжон Республикаси Фахри маданият ишчиси Зейналов Полад ҳамда Корея элчихонасидан Ким Кюнг Хо институт томонидан махсус диплом билан тақдирланди.

 

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси Л.Жабборова

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Июнь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter