ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ КАРИМОВ

 

Ўзбекистон мустақилликка эришганига 25 йил тўлди.

 

Мустақилликка эришганимизга қадар республикамиздаги сиёсий ва иқтисодий аҳволни ўрта ёшли ва кекса замондошларимиз жуда яхши эслашади. Бу ҳақида жуда кўплаб фикрлар билдирилган. Биргина санъат ва маданият соҳасини олайлик, миллий меросларимиз умуман шафқатсизларча топталган. Саҳна ва экранларда намойиш этиладиган миллий урф-одат, удумлар, полотнолардаги бешик ёки миллий кийимлар тасвири қаттиқ тазъйиққа учраган. Москва совет ҳукумати бизга нисбатан паст назарда бўлган, миллий байрамларимизни нишонлашни таъқиқлаган уларни эскилик сарқити, дея қоралаган.

 

1991 йил 1сентябрь ниҳоятда узоқ кутилган Озодлик шабадаси эсди, бу кунни деб қанчадан қанча ўзбек зиёлиларининг умри завол топган. Шу куни Ўзбекистон раҳбари, йўлбошчиси Ислом Каримов Республикамизнинг мустақиллигини расман эълон қилди. Мустақиллигимизнинг биринчи кунидан то умрининг сўнгги дамларигача давлатимизнинг биринчи президенти  фақат Ватанимизнинг буюк келажаги учун хизмат қилди. Бу Буюк забардаст, метин иродали, донишманд сиёсатчи, шерюрак инсоннинг  яратган ишларини нафақат республикамизда балки дунёнинг ривожланган лидер давлат раҳбарлари тан олишди. Ислом Каримов Ватанини халқини жудаям севарди. У бизга топталган миллий ғуруримизни қайтарди,Она тилимизни улуғлади,  Наврўзимизни тиклади.

 

Ислом Каримовнинг 1997 йил 23 январдаги №УП-1701  фармойишига биноан  Ўзбекистон Бадиий Академияси ташкил этилди. Бадиий Академия тасарруфида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ташкил топди.

 

Бу фармон ижодкор мўйқалам соҳибларига катта ишонч ва эътибор бўлди. Бадиий Академия ўз биносига эга бўлди. Кўргазмалар заллари қайтадан замонавий талаблар асосида таъмирланди. Камолиддин Беҳзод боғ-мемориал музейи қурилди. Миллий рассомлик ва дизайн институтига дунёга машҳур мусаввир аждодимиз Камолиддин Беҳзод номи берилди. Институтда янги “Рангтасвир касбий таълими”, “Ҳаттотлик ва миниатюра”, “Либос дизайнери”,  “Амалий санъат асарларини таъмирлаш”, “Компьютер ва бадиий фото”, “Музейшунослик” бўлимлари очилди.

 

Шунингдек, юқоридаги фармон ижроси натижасида республикамизнинг ҳар бир вилоятида, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон республикасида  махсус тасвирий санъат мактаб-лицейлари ташкил этилди. Биз тавирий санъат вакиллари, ёш ўқувчи талабалар бундан бениҳоятда миннатдормиз. Бунга жавобан жонажон Ўзбекистонимизнинг ривожи ва равнақи йўлида ўз ижодимиз, меҳнатимиз билан ҳар доим шай бўлишимиз талаб этилади.

 

 

А.Ж.Каланов

“Миниатюра ва китоб графикаси”

кафедраси доценти

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter