Зокиров Жасур Эргашалиевич



Маркетинг бўлими 1997 йилдан берифаолият кўрсатиб келмоқда. 

 

Маркетинг бўлими фаолияти қуйидагилардан иборат:

1 Ўқитишнинг тўлов-контракт шаклини ва шу бўйича деканат, мутахассислик кафедра ва талабалар билан ишлашни назорат қилиш;

 

2. ОТМда тайёрланаётган олий малакали кадрларга корхона, муассаса ва ташкилотларнинг эҳтиёжини ўрганиш асосида маълумотлар банкини шакллантириш;

 

3. Тайёрланаётган кадрлар сифатини оширишга тааллуқли долзарб масалаларни Илмий кенгашларда муҳокамага қўйиш учун киритиш, бу борада олий таълим муассасасининг тегишли бўлимлари билан ҳамкорлик қилиш;

 

4. Таълим соҳасида бозор муносабатларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш, ёш мутахассисларга бўлган талаб кўрсаткичлари асосида битирувчи бакалавр ва магистрлар учун реал “буюртмалар портфели”ни шакллантириш;

 

5. ОТМ жойлашган минтақа ва мамлакатимиз муассаса, корхона ва ташкилотларининг кадрларга бўлган реал эҳтиёжлари  қондирилишига ОТМ фаолиятини йўналтириш;

 

6. Бозор иқтисодиёти шароитларида рақобатбардош кадрлар тайёрлашни таъминлаш ва кадрлар салоҳиятидан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

 

7. Ёш мутахассислардан кадрлар истеъмолчиларининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда  фойдаланилишига кўмаклашиш;

 

8. Истеъмолчиларни рақобатбардош мутахассислар билан таъминлаш бўйича узоқ муддатли ва йиллик шартномалар тузиш;

 

9. Кадрлар тайёрлаш жараёнида  буюртмачиларнинг кадрлар сифатига доир талабларини эътиборга олинишини таъминлаш;

 

10. Кадрлар тайёрлашда мутахассислик кафедралари ва истеъмолчи корхоналар ҳамкорлигига, амалиёт ишлаб чиқаришда ташкил этилишига эришиш;

 

11. Ёш мутахассисларнинг меҳнат фаолияти, малака ошириши ва хизмат поғоналаридан кўтарилиши юзасидан мониторинг олиб бориш;

 

12. Ҳар йили белгиланган муддатда вазирликнинг махсус комиссиясига ОТМларининг жорий йилдаги битирувчилари тўғрисида таълим йўналишлари (мутахассисликлар), ишга йўлланадиган вазирлик, идора (корхона ва ташкилотлар) кесимида шакллантирилган маълумотларни тақдим этиш;

 

13. Меҳнат бозори коньюнктурасини ўрганиш, қабул кўрсаткичларига таклифни истеъмолчиларнинг битирувчиларга бўлган реал буюртмалари асосида шакллантириш, қабул, талабалар контингенти, битирувчиларни ишга жойлаштириш тўғрисидаги республика маълумотлар базасини ташкил этишга доир ҳужжатларни ўз вақтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этиш;  

 

14. Пулли таълим хизматларини ташкил этиш ҳисобига бозор иқтисодиёти шароитида олий таълим муассасасининг рақобатбардошлилигини ошириш, молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, профессор-ўқитувчилар, ходимлар таркибини ижтимоий ҳимоя қилишга кўмаклашиш;

 

15. Битирувчини ишга тақсимлашда истеъмолчилар ва мутахассислик кафедраларининг ёш мутахассис тўғрисидаги тавсия ва таклифларини мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда эътиборга олинишига эришиш.

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Август 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter