"Informatika va menejment kafedrasi" kafedrasi

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Информатика ва менежмент” кафедраси 2003 йилда ташкил топган.
Кафедра мудири техника фанлари номзоди, доцент Закирова Сайёра Абдулхаковна. 1970 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1992 йил Тошкент Давлат Техника Университетини тамомлаган.

 


Кафедра профессор-ўқитувчиларининг таркиби
№ Профессор-ўқитувчиларнинг Ф.И.Ш. Лавозими
1 Закирова С.А. кафедра мудири Доцент, техника фанлари номзоди
2 Умаров А.С профессор, иқтисод фанлари номзоди

3 Аскархаджаева К.У катта ўқитувчи, биология фанлари номзоди
4 Зуннунова У.Ғ. катта ўқитувчи

5 Мухитдинова Н. катта ўқитувчи
6 Мухамедов У. ўқитувчи
7 Мирзаева Н.А. катта ўқитувчи
8 Қодиров Р.Р. ўқитувчи
9 Мадрахимов А. ўқитувчи
10 Қайтаров Х.Ш. катта ўқитувчи
11 Хусанов О. катта ўқитувчи
12 Бекмирова Д.Ч катта ўқитувчи
13 Қорабоева М. катта ўқитувчи
14 Қодиров Қ катта ўқитувчи
15 Қайимов М.Ш. доцент
16 Умирзоков Р.Р. катта ўқитувчи

 

 

“Информатика ва менежмент” кафедраси профессор–ўқитувчиларининг вазифаси талабаларда ижодий ва маънавий баркамолликни, иқтисодий онгини шакллантириши ҳамда замонавий ахборот технологиялари бўйича билимларини такомиллаштириш, экологик тафаккурни идрок этишни тарбиялашдан иборат.


Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ўқитиладиган фанлар
№ Фаннинг номи
1 Иқтисодиёт назарияси
2 Информатика ва ахборот технологияси
3 Компьютер графикаси
4 Экология
5 Солиқлар ва солиққа тортиш
6 Перспектива
7 Олий математика
8 Чизма геометрия ва техник расм
9 Кичик бизнес ва тадбиркорлик
10 Солиқлар ва солиққа тортиш
11 ЗТБК, ХФХ
12 Менежмент (санъат бўйича)
13 Ахборот тизимлари
14 Таълимда ахборот технологиялари

 

Кафедрамизда ўтиладиган ҳар бир фан юзасидан (Фаннинг намунавий ўқув дастури, фаннинг ишчи ўқув дастури, фанни ўқитиш технологияси, маърузалар мазмуни, семинар машғулотлари, мустақил ишлар мазмуни, ЖН, ОН, ЯН бўйича назорат саволлари, Тестлар, Глоссарий, Мустақил ўрганиш учун тавсия этиладиган мавзулар рўйхати) ўқув–услубий мажмуаси тайёрланган.

 

 

 

 

Кафедра профессор–ўқитувчилари 2014 йил 4-5 декабр кунлари Ломоносов номидаги Москва Давлат Университетининг Тошкент филиалида бўлиб ўтган анъанавий илмий–амалий конференцияда ўз мақолалари билан қатнашдилар. Тошкент Давлат Шарқшунослик институтида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 22 йиллигига бағишланган илмий анжуманда кафедра аъзолари ўз мақолалари билан иштирок этдилар.


2-3 феврал кунлари “Международные Плехановские чтения” илмий назарий анжуманида, 2015 йил 2 апрелда “Ўзбекистонда молиявий секторнинг ролини ошириш ва унда илғор хориж тажрибасидан фойдаланиш” мавзусидаги илмий-амалий конференция, 2014 йил 4-5 май кунлари Ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизими раҳбарларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтида бўлиб ўтган анъанавий илмий–амалий конференцияда кафедра аъзолари ўз илмий мақолалари билан қатнашдилар.


А.С.Умаров “Педагогик технология тамойиллари асосида тарбия жараёнини лойиҳалаш орқали ёш авлодни миллий, умуминсоний кадриятлар асосида тарбиялаш” номли илмий лойиҳани бошқариб бормоқда. Лойиҳа асосида ТОУҚБЮ томонидан ўтказилган “Республика таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни табиий-илмий фанларни ўқитиш жараёнига тадбиқ этиш муаммолари” мавзусидаги республика илмий-амалий анжуманида “Педагогик технология тамойиллари асосида тарбия жараёни лойиҳаларини тузиш” номли мақола нашр этилди.

 

 

 

 

Маънавий–маърифий ва тарбиявий ишлар
Кафедра аъзолари институтда ўтказилган барча тадбирларда фаол қатнашиб келмоқда. Ярим йил давомида ҳар ҳафта талабалар билан режа асосида маънавият соати дарслари олиб борилган дарсларда қатнашилди. Оммавий тадбирларда кафедра аъзолари ва талабалар билан иштирок этдилар.


Кафедрадаги профессор–ўқитувчилар институт ётоқҳонасида ва асосий бинода мунтазам равишда режа асосида навбатчилик қилиб бормоқдалар.


Октябр ойида 1 октябр – устоз ва мураббийлар куни муносабати билан профессор-ўқитувчиларимиз олийгоҳ тадбирларида қатнашдилар. 3 октябр 2014 йил кафедра аъзолари томонидан институт ётоқҳонасида “Соғлом турмуш тарзи ва шакллантириш” мавзусига бағишланган давра суҳбати уюштирилди.


30 январ куни “Ўзбекистон экологик ҳаракати ёшлар нигоҳида” мавзусида ТДТУда ўтказилган экологик тадбирда институт талабалари билан иштирок этилди.


Ўтказилган барча тадбирлар ва ойлик ҳисоботлар ва бошқа расмий ҳужжатлар ижроси юзасидан маьлумотлар ўз вақтида маьнавият бўлимига топширилди.


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 11 июлдаги “Олий таълим муассасалари профессор–ўқитувчиларининг ахборот–коммуникация технологиялари ва чет тилларини ўрганишларини ташкил этиш тўғрисида”ги 250 – сонли буйруғининг ижросига асосан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида профессор-ўқитувчилар учун “Ахборот-коммуникация технологиялари” курси ташкил этилди. 25.09.2014 йилда ДФ ва 27.09.2014 йилда ТСФ, АСФ ва СФ факультетлари профессор–ўқитувчилари учун кириш тестлари ўтказилди ва натижалари ўқув ишлари проректор ва факультет деканларига билдиришнома асосида берилди. “Ахборот-коммуникация технологиялари” курсини профессор-ўқитувчилар учун тасдиқланган жадвал асосида ўқитиш жараёни ташкил этилди. Машғулотлар кафедра ўқитувчилари томонидан олиб борилди.


Кафедра иш режасига мувофиқ “Талабалар оқшоми” тадбири режасида белгиланган “Фавқулоддаги вазиятда инсоннинг ҳатти-ҳаракати” мавзусидаги семинар 15 май куни каттта ўқитувчи Х.Қайтаров томонидан ўтказилди. Семинар давомида турли хил мисоллар орқали зилзила, сув тошқини, ёнғин ва бошқа табиий офатлар инсоният бошига турли хил хавф-хатарларни олиб келишини тушунтирилди.


2014 йил 8 октябр куни МРДИда Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртларида талабалар иштирокида информацион технологиялардан фойдаланиш тартиблари интернет тармоғидаги салбий ва ёшлар маънавиятига зид бўлган сайтлар, ўйинлар, маълумотлар ва материаллар, уларнинг салбий оқибатлари бўйича тадбир ўтказилди.


Тадбирда “Менежмент ва информатика” кафедраси доценти, т.ф.н. С.А.Закирова “Информацион технологиялардан фойдаланиш тартиблари” мавзусида маъруза ўқиди.

 

 

 

 

  

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-916-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг 2010 йил 29 мартдаги 20-сон мажлиси баёни 1.17 бандида белгиланган топшириқлар асосида 2010 йил 17 апрелдаги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъат йиғилишининг 3/2-сон ҳамда 2010 йил 25 декабрдаги 13/2-сон қарорларига асосан инновацион ҳамкорликни йўлга қўйиш ва таълим турлари ўртасидаги интеграция жараёнини кучайтириш мақсадида кафедра томонидан учта корхона билан инновацион ҳамкорликни ташкил қилинди.

 

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter