“Реклама ва амалий графика” кафедраси.

1. Мустаев Агзам Равилович 1959 йил 26 февральда туғилган.

2. 1987 йилда Тошкент театр ва рассомчилик институтини тугатган.
3. Кафедра мудирининг қабул кунлари: душанба, чоршанба, шанба.
4. “Реклама ва амалий графика” кафедраси 1997 йил институт ажралиб чиққандан буён фаолият юритиб келмоқда.
5. Кафедра мудири А.Р.Мустаев 2011 йилдан буён кафедра мудири лавозимида фаолият юритиб келади.

 

Кафедрада қуйдаги фанлар ўқитилади:
Реклама ва амалий графика бўлими: Лойиҳалаш, Дизайнда замонавий ашёлар, Графика техникалари, Рангшунослик, Композиция асослари, Бадиий муҳаррирлик, Полиграфия маҳсулотларини ишлаб чиқариш, Чизматасвир, Рангтасвир, Материалшунослик, Ғилоф конструкцияси, Хуснихат, Мутахассислик бўйича объектлар тарихи, Реклама ва амалий графика дизайни асослари, Ашёда ишлаш, Реклама асослари, Реклама маркетинги, Бадиий фото асослари.
Компьютер графикаси ва бадиий фото бўлими: Лойиҳалаш, Фото техника ва технология, Фотоаппаратура ва оптика, Композиция асослари, Бадиий муҳаррирлик, Полиграфия маҳсулотларини ишлаб чиқариш, Материалшунослик, Рангшунослик, Реклама асослари, Мутахассислик бўйича объектлар тарихи, Бадиий фотони компьютерда лойиҳалаш, Дизайн методологияси асослари, Ёритиш ускуналари, Ашёда ишлаш, Чизматасвир, Рангтасвир, Бадиий фотокомпозиция, Хуснихат.

 


Кафедра профессор-ўқитувчиларининг Ф.И.Ш. ва илмий даражаси:
1. Мустаев Агзам Равилович – Каф.муд., ўқитувчи
2. Аюпов Рихсибой Умарович – Доцент
3. Хаитов Патхулла Пайзиевич – Доцент
4. Файзиев Хасан Сайфутдинович – Доцент
5. Мурсалимов Дилюс Мингадаевич – Доцент
6. Пирматов Серик - Доцент
7. Ниязов Ботир Рашидович – Ўқитувчи
8. Матмуродов Куранбой Машариповиш – Ўқитувчи
9. Жумаев Жасур Алимбойевич –Ўқитувчи
Ўриндошлар:
1. Шукуров Ғайратулла Самикович – Ўқитувчи
2. Султонова Наргиза Бахтихозиева – Ўқитувчи
3. Дадамухамедов Бобир Фасихитдинович - Ўқитувчи

 

 

Кафедра профессор-ўқитувчилари қуйидаги илмий-тадқиқот ишларини олиб боришмоқда:
1. Кафедра доценти Аюпов Рихсибой Умарович “Амалий безак санъатида ишлатиладиган ашёлар” номли ўқув қўлланмани, бундан ташқари реклама ва дизайн соҳасининг “Атамалар” луғатини тайёрлаш борасида изланишлар олиб бормоқда.
2. Кафедра доценти П.П.Хаитов “Битирув малакавий иши” номли ўқув услубий қўлланмани нашрга тайёрламоқда. У 16.03.2015 да Республика Ёш Томошабинлар театрида “Дунё графикаси” номли кўргазмада ўз асарлари билан қатнашиб, муносиб ўринларни эгаллади.
3. Доцент Д.М.Мурсалимов томонидан жорий йилда Литография фанидан каталог яратилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирги вақтда каталог учун иллюстрация материалларини тўплаш билан шуғулланмоқда.
4. Доцент Пирматов Серик “Типография” номли ўқув қўлланма устида иш олиб бормоқда. Бу йили у 2015 йил 25-27 март кунлари бўлиб ўтган “Аутизм: инновационные решения и стратегия действий” номли 2-халқаро илмий амалий конференциясида “Современные стратегические подходы к развитию личности детей с аутизмом” мавзусида, М.В.Ломоносова номли МГУнинг Тошкент филиалида 2015 йил 15-16 апрел куни “Наука просвещение и культура в системе непрерывного образования: проблемы и решения по реализации” номли илмий-амалий конференциясида “Актуальные задачи традиции “Учитель-ученик” в формировании у молодёжи художественного вкуса” мавзусида мақолалари билан иштирок этди.
5. Жорий йилда Қ.Матмуродов томонидан “Ғилоф конструкцияси” номли ўқув қўлланма яратилиши режалаштирилган ва у ўз илмий изланишлари билан ушбу ўқув қўлланмани бойитиб бормоқда.
6. Сомон санъати устаси, кафедрамизнинг фидойи педагогларидан бири Ж.Жумаев 2015 йилда “Мультипликация санъатида технологик ифодавий воситаларнинг кўлами ва ўзига хослиги” мавзусидаги мақоласи билан институтимизда бўлиб ўтган Республика илмий-амалий конференциясида, “Сомон санъати” мавзусидаги мақолам билан “Санъат – ёшлар нигоҳида” номли Республика илмий-амалий конференцияларида қатнашди.

 

 

10. Кафедра томонидан ўтказилиб келинаётган тадбирлар тўғрисида

Институтимизда ва Ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ўртасида имзоланган шартномага асосан кафедрамиз педагоглари томонидан жорий йилда касб-ҳунар коллежи ўқувчилари учун турли мавзуларда маҳорат дарслари ва учрашувлар ташкил этилди.
1. Учтепа тумани Миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежининг 50 дан ортиқ ўқувчилари учун 2015 й. 18.03. куни “Реклама дизайни, бадиий фото ва сомон санъати, унинг тарихи, дизайн соҳасида композициялар яратиш, ашёда ишлаш, соҳага бадиий ижодий ёндашиш” мавзусида кичик маҳорат дарслари ўтказилди. Маҳорат дарслари кафедра мудири А.Р.Мустаев ва ўқитувчи Ж.Жумаевлар томонидан олиб борилди.

 

 

 

2. Доцент П.П.Хаитов 2015 й. 14.05. куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани Республика Дизайн коллежининг 25 нафар ўқувчилари билан биргаликда ижодий учрашув ташкиллаштирилди. Бу ижодий учрашувда коллеж ўқувчиларига “Литография” санъати хусусида маълумотлар берилди.

 

 

 

3. Кафедрамиз доцентлари Х.Файзиев ва Р.Аюповлар 2015 й. 05.05. куни Тошкент шаҳар Юунсобод Дизайн касб-ҳунар коллежининг 42-гуруҳ ўқувчилари билан биргаликда ижодий учрашув ташкиллаштирилди. Бу ижодий учрашувда коллеж ўқувчиларига реклама ва амалий графика дизайни, компьютер графикаси ва бадиий фото йўналишининг тарихи, кафедранинг ривожига ҳисса қўшган ижодкор-рассомлар ҳақида қисқача тушунчалар бериб ўтилди.
4. Кафедра доцентлари С.Пирматов ва Д.Мурсалимов 2015 й. 22.05. куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани Республика Дизайн коллежининг 50 нафар ўқувчилари билан биргаликда ижодий учрашув ташкиллаштирилди. Бу ижодий учрашувда коллеж ўқувчиларига “Акварель” ва “Разработка логотипа с использованием шрифта” мавзулари хусусида маълумотлар берилди.

 

 

 

 

Кафедра мудири: А.Мустаев

 

Ўқитувчилар ҳақида маълумот.

 

1. Доцент Д.Мурсалимов-1948 йилда туғилган. Миллати татар. 1974- йилда Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтини “Графика-рассомлиги” йўналишини тугатган. У педагоглик фаолиятини 1974 йилда бошлаган. Кўпгина танловларда қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаган. Касб-ҳунар ўқувчилари учун 2010 йилда “Живопись” номли ўқув қўлланма чиқарган. 16.03.2015 да Республика Ёш Томошабинлар театрида “Дунё графикаси” номли кўргазмада ташкил этилган бўлиб, энг сара асарлари билан ушбу кўргазмада ҳам муносиб тарзда қатнашди. Д.Мурсалимов ўз ижодий фаолияти давомида яратган асарларини жамлаган ҳолда “Акварель” номли каталогни яратди.

 

2. Доцент Р.Аюпов-1978 йилда Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтининг “Амалий безак санъат” мутахассислигини тугатди. Аюпов Рихсибой Умарович биринчилардан бўлиб, амалий графика кафедраси талабаларига таълим жараёнида мойбўёқ билан бирга компьютер технологияларини қўллашни йўлга қўйди. Ижод аҳлига хос инсон бўлгани сабабли юртимиз манзаралари, тарихий ёдгорликларимиз, ўлкамиз мадҳини ўз асарларида куйлаб келмоқда. Шу билан бирга у Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон халқлар тарихи музейи, ТУРКВОнинг мустақиликка оид заллари, Аграр унверситети музейи, Сирожиддинов номидаги коллеж музейи экспозицияларининг безаклари муаллифидир. Танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ “Турон иқбол” нашириёти томонидан 2009/2010 йилда Дизайн йўналишида таҳсил олаётган коллеж ўқувчилари учун “Дизайнда лойиҳалаш” номли ўқув қўлланмаси нашрдан чиқди.

 

3. Доцент П.П.Хаитов-1947 йилда тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. 1974 йилда Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтини “Амалий санъат рассоми” мутахассислигини тугатди. Кўплаб кўргазмалар муаллифидир. 2014-2015 ўқув йилида кўплаб Республика миқёсида ўтказилган тадбирлар, танловлар ва кўргазмаларда қатнашиб, муносиб ўринларни эгаллади. Жумладан:
А) Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 23 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Республика кўргазмасида” (22.08.2014 дан 15.09.2014) қатнашиб, фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.


Б) Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қуватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” Республика танловида қатнашиб, 2-ўрин ғолиби бўлдим.

С) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Бадиий Академияси билан ҳамкорликда Ватан ҳимоячилари кунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 23 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Менинг армиям-менинг фахрим” номли энг яхши ижодий иш кўрик танловида фаол иштироки учун Фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

 

4. Доцент Х.С.Файзиев-1941йил 5 мартда Тошкент шаҳрида туғилган. 1975 йилда Москва Давлат Киноматография олий мактабининг “Фильм кинооператори” йўналишини тугатди. 2014 йил 6-12 октябр кунлари бўлиб ўтган VII-Халқаро фото биенналесида қатнашди. 2015 йил 6 март куни Тошкент Фотолар Уйида бўлиб ўтган “Эски давр қиёфасидаги аёл сиймоси” (оилавий альбом) номли кўргазмадаги иштироки учун фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаси билан мукофотланди. 2015 йилнинг 1-14 апрел кунлари Тошкент Фотолар Уйида бўлиб ўтган “Биргаликда куламиз” деб номланган кўргазмада иштирок этди. 2011 йилда “Фото тарихи” номли ўқув қўлланмани 1,2,3 қисмларини яратди.

 

5. Доцент С.С.Пирматов-1987 йилда М.Уйғур номли Тошкент Давлат санъат институтининг “Графика. Саноат графикаси ва упаковкаси” йўналишини тугатган.


У 2001 йилда “Шуҳрат” медали билан мукофотланган. 2015 йилда Пирматов Серик “Йилнинг энг яхши педагоги” номинацияси бўйича институт раҳбарияти томонидан мукофотланди. Бундан ташқари кўплаб логотиплар муаллифидир. Кўпгина мақолалари билан турли хил конференцияларда қатнашган.


А) 2014 йил 4-5 декабр кунлари ўтказилган “Конституция Республики Узбекистан-образование и воспитание молодёжи” 3-илмий амалий конфренциясида “Роль Конституции Республики Узбекистан в подготовке высококвалифицированных специалистов” мавзусида;
Б) 2015 йил 25-27 март кунлари бўлиб ўтган “Аутизм: инновационные решения и стратегия действий” номли 2-халқаро илмий амалий конференциясида “Современные стратегические подходы к развитию личности детей с аутизмом” мавзусида;
С) М.В.Ломоносова номли МГУнинг Тошкент филиалида 2015 йил 15-16 апрел куни “Наука просвещение и культура в системе непрерывного образования: проблемы и решения по реализации” номли илмий-амалий конференциясида “Актуальные задачи традиции “Учитель-ученик” в формировании у молодёжи художественного вкуса” мавзусида мақолалари билан иштирок этди.

 

6. Ўқитувчи Қ.Матмуродов-1965 йилнинг 18 апрелида Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида дунёга келди. 1993 йилда М.Уйғур номли Тошкент Давлат санъат институтининг “Амалий санъат рассоми” мутахассислигини тугатди. Ўз педагоглик фаолиятини айнан шу институтда ўқув устаси лавозими билан бошлади. 2011 йида “Халқаро “ IRCICA” (АИСЕКО) Тасвирий ва халқ амалий санъати фестивали кўргазмаси”да “ Графика ва миниатюра ижодий асарлари” учун Уммон султонлигининг Маскат шаҳрида ўтказилган конкурсда 1-ўрин ғолиби бўлган. Қурбонбой “Саҳна безакчилиги” бўйича ҳам бир қатор ютуқларга эришган.


7. Ўқитувчи Ж.Жумаев-1984 йил 24 декабрда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида таваллуд топган. 2014 йилда К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Мультфильм ва компьютер мультипликацияси” мутахассислигини тамомлаб, ҳозирги вақтда айнан шу институтнинг “Реклама ва амалий графика” кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишламоқда. Ж.Жумаев имконияти чекланганига қарамай бир қатор ютуқларга эришиб келмоқда. Жумладан, “Келажак овози” танлови ғолиби, “Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали, “Базар-арт” кўргазма ярмаркасининг ҳамда Ўзбекистон Бадиий Академияси томонидан ўтказилган “Озод юртнинг обод пойтахти”, “Ватанни улуғлар навқирон авлод”, “Баркамол авлод юрт келажаги”, “Темурийлар даври ренессанси”, “Тасвирий саъат +5” ҳафталиги каби танлов-кўргазмаларининг фахрли иштирокчиси. 2011 йилда Президент соврини учун “Ташаббус” кўрик-танлови, “Баркамол авлод юрт келажаги”, “Темурийлар даври ренессанси”, “Тасвирий санъат +5” ҳафталиги каби танлов-кўргазмаларининг фахрли иштирокчиси. 2011 йилда Президент соврини учун “Ташаббус” кўрик- танловининг республика босқичида “Менинг юртим – менинг ифтихорим” номинацияси ғолиби. 2012 йил “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан, 2015 йилда эса “Жасорат” медаллари ва 50 дан ортиқ фахрий ёрлиқ ва дипломлар билан мукофотланган.

 

Кафедра педагогларининг ижодларидан намуналар:


Кафедра мудири: А.Мустаев 2014-2015 ўқув йилида “Шарқ миниатюралари” мавзусида ижодий ишлар яратди.

 

 

 



1. Кафедра доценти: Р.Аюпов “Куз жилоси” ва “Чорбоғ” сериясидир.

 

 

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Август 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter