«Биз – соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” акцияси ўтказилади

«Биз – соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” акцияси жорий йилнинг май ойидан бошлаб декабрь ойига қадар Ўзбекистоннинг барча вилоятларида жойлашган таълим муассасалари ва маҳаллаларида ташкил этилади. Лойиҳа «Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ташаббуси билан ташкил этилмоқда, деб хабар берди 12news.uz. Жорий йилнинг 11-15 ва 17-21 апрель кунлари ўтказилади.

«Биз – соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” акцияси ўтказилади


Лойиҳанинг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сонли «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш, ёшларнинг тиббий маданиятини ошириш, ёшлар орасида ОИВ/ОИТС касаллиги, тамаки ва алкоголь маҳсулотлари, гиёҳванд моддалар истеъмол қилиши, ёшлар орасида йод танқислиги, камқонлик ва сил касаллигининг олдини олиш, миллат генофондини сақлаш ва яхшилаш учун зарур шароитлар яратишга қаратилган давлат дастурларини қўллаб-қувватлаш, ёш авлод соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот ишларини амалга оширишдир.

Соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир. Республиканинг барча ҳудудларида барпо этилаётган спорт иншоотлари, ёшлар марказлари ҳар томонлама етук, баркамол ёш авлодни тарбиялашга хизмат қилмоқда. Ёшларни жисмоний ва маънавий соғлом, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган шахслар сифатида тарбиялаш учун Ўзбекистонда яратилаётган кенг имкониятлар ва шароитлар, уларнинг эзгу интилишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилаётган эътиборнинг ёрқин тасдиғи бўлмоқда.

«Биз – соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” акцияси доирасида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган «Камолот” ёшлар оромгоҳида жорий йилнинг 11-15 ва 17-21 апрель кунлари республиканинг ҳар бир туман(шаҳар)ларидан шакллантирилган тарғибот гуруҳлари учун тренингларни ва информацион мини-сессияларни жойларда ташкил этиш маҳорат дарслари, «тенгдош-тенгдошга” тамойили, ёшлар аудиторияси билан ишлаш, соғлом турмуш тарзи мавзуларига доир бўлган ўқув-семинарлар ўтказилади.
Машғулотлар якунида барча иштирокчилар махсус сертификатлар билан тақдирланадилар ва ўз ҳудудларида жойлашган таълим муассасалари ҳамда маҳаллалардаги тенгдошларига, тренинг давомида олган билимларини етказиб, барча туман(шаҳар)ларда кўнгилли фаол ёшлар тарғибот гуруҳларини шакллантирадилар.
Акция ҳамкорлари – Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта махсус таълими, Халқ таълими вазирликлари ҳамда «Маҳалла” хария жамоат фондидир.

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Июнь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter