“Tasviriy san'at tarixi va nazariyasi" kafеdrasi

“ТАСВИРИЙ САНЪАТ ТАРИХИ ВА НАЗАРИЯСИ” КАФЕДРАСИ





КАФЕДРА МУДИРИ
Курбанов Сухроб Абдуллоевич
28.03.1989



Кафедрада ўқитувчи лавозимида 2012 йилдан ишлаб келмоқда. 2014-2015 ўқув йилдан кафедра мудири лавозимида иш бошлади. Бакалаврият босқичи рус гуруҳи талабаларига “История искусств Узбекистана” ва “Хайкалтарошлик” фанларидан дарс бериб келмоқда. Қатор илмий мақола ҳамда ўқув адабиётлар муаллифи. “Эго” илмий-экспериментал ёшлар анжумани координаторларидан бири. Илмий мақолалари билан илмий анжуманларда мунтазам иштирок этиб келади. ЎзБА “Санъат” журналида рассом сифатида ҳам фаолият юритиб келмода.

КАФЕДРА ТАРИХИ


Кафедра 1964-1965 ўқув йилларида собиқ Островский номидаги Театр ва рассомлик институти таркибида ташкил топган. Дастлабки йилларда-академиклардан Г.А.Пугаченкова, Р.Х.Тоқтош, профессорлардан Л.И.Ремпель, Э.В.Ртвеладзе, А.Р.Умаров каби Республикамизнинг етук санъатшунослари талабаларга санъат тарихи ва назарияси фанидан сабоқ берган. Кейинчалик уларнинг сафига проф. Л.В.Шостко, доц., с.ф.н. Б.Турғунов, проф., с.ф.д. А.А.Хакимов каби олимлар келиб қўшилди.

Кафедрада сезиларли ўзгаришлар 1997 йилдан – Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ташкил этилгандан кейин бошланди. Бу даврда санъатшунослардан с.ф.н. Н.Ойдинов, с.ф.н. Н.Абдуллаев, с.ф.д. Н.Ахмедова, с.ф.д. К.Акиловалар фаолият кўрсатишди.
Кафедрада 5150200-санъатшунослик (турлари бўйича) таълим йўналиши бўйича олий маълумотли бакалавр ва магистратура босқичида 5A150203 санъат назарияси ва тарихи (турлари бўйича) мутахассислиги бўйича санъатшунос-танқидчилар тайёрланади. Бакалавриат босқичида талабалар миллий ва жаҳон тасвирий ва амалий санъати ҳамда бошқа санъат турларини ривожланишини, тажрибасини, ҳозирги жамиятдаги мавқеини ўрганиш ва ўзлаштиришга йўналтирилади.

Дунёқараш характеридаги тизимли билимга эга бўлишига алоҳида эътибор берилади. Санъат тарихи ва назарияси бўйича специфик билимлар тизими босқичма – босқич ўргатилиб борилади.


Магистратура


Кафедрада 5А150203-Санъат назарияси ва тарихи (турлари бўйича) олий маълумотли магистр даражасидаги мутахассислар тайёрланади. Касбий фаолият соҳалари; бадиий маданият ва санъат марказлари, тасвирий санъат галереялари, кўргазма заллари, илмий-тадқиқот институтлари, маданий-маърифий муассасалар, нашриётларнинг бадиий таҳририятлари, радио ва телевидение соҳалари учун санъатшунос-танқидчилар тайёрланади. Улар ҳаётий фаолиятларида бадиий танқидчилик, илмий-тадқиқот ва илмий педагогик фаолият билан ҳам шуғулланадилар.


КАФЕДРА ФАОЛИЯТИ

 

 



Ҳозирги кунда фаолият юритаётган кафедра профессор-ўқитувчилари рўйхати.
Кафедрада қуйидаги тажрибали проф-ўқитувчилар фаолият юритади. А.А.Ҳакимов - с.ф.д, академик, проф.; Н.Р.Аҳмедова-с.ф.д, проф.в.б.; К.Б.Акилова-с.ф.д, проф.в.б.; Э.В.Гюлъ-с.ф.д. доц.; Д.М.Қодирова-с.ф.д., проф.в.б.; Р.С.Фатхуллаев-с.ф.н., доц.; И.Р.Абдураҳмонов-с.ф.н. доц.; доц, З.Ж.Алиева-с.ф.н., Ш.С.Ғуломова-доц.; Ш.Абдуллаева-с.ф.н., катта ўқитувчилардан Т.Б.Аҳмедов, Е.Б.Филатова, Ш.Н.Абдуллаев Н.А.Аҳмадалиева, ёш иқтидорли ўқитувчилардан: Д.Алимкулова, Б.Ю.Сангиров, Б.Н.Нодир, Д.Ч. Бекмировалар шулар жумласидандир.



Кафедрада қуйидаги фанлар ўтилади:
Бакалавриат



Қадимги дунё санъати тарихи
Умумсанъат тарихи
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги санъати тарихи (РЦ)*
Шарқ санъати тарихи
Ўзбекистон санъат тарихи
Амалий безак санъати тарихи
Ўзбек халқ амалий санъати тарихи
Тақриз ва таҳрир
Бадиий танқид тарихи ва назарияси
Шарқ китоботи ва миниатюраси
Театр, кино ва мусиқа санъати
Тасвирий санъатда афсона ва ривоятлар
Тасвирий санъатда бадиий мактаблар
Шарқ афсона ва ривоятлари
Костюм тарихи
Санъатшунослик асослари
Нотиқлик санъати
Халқаро муносабатлар ва маданий алоқалар
Ҳайкалтарошлик тарихи

Магистратура



Марказий Осиё тасвирий санъати тарихи
Жаҳон бадиий жараёнларининг назарияси ва амалиёти
Илмий тадқиқот усуллари ва уларнинг таҳлили
Замонавий жаҳон санъатшунослиги ва унинг долзарб масалалари
Замонавий жаҳон тасвирий санъатининг бадиий оқимлари
ХХ аср Марказий Осиё амалий санъати тарихи
Фотосанъати тарихи
Тасвирий санъат эволюцион жараёни концепциялари
Мутахассисликни ўқитиш методикаси
Махсус фанларни ўқитиш методикаси


Ҳозирги кунга келиб кафедрада қуйидаги профессор-ўқитувчилар фаолият юритади:



 

Ҳакимов Акбар Абдуллаевич

 


Санъатшунослик фанлари доктори, профессор, ЎзБА академиги. Айни пайтда кафедрада ўриндошлик асосида фаолият кўрсатади. Бакалавриат босқичи талабаларига “Бадиий танқид тарихи ва назарияси”, “Ўзбекистон амалий санъати тарихи” каби фанлардан ўзбек ва рус гуруҳларига сабоқ беради. Мунтазам равишда вақтли матбуотда чиқишлар қилади. 3-курс санъатшунос талабалар билан ҳар йили “Эго” илмий-экспериментал анжумани лойиҳа муаллифи. Бу йилдан унинг доираси кенгайиб, халқаро майдонга чиқди. Ўзбекистонда кўплаб санъатшунослар академик А.А.Ҳакимов раҳбарлигида номзодлик ва докторлик диссертацияларини ҳимоя қилганлар.



 

Аҳмедова Нигора Раҳимовна


Санъатшунослик фанлари доктори, профессор. Кафедрада профессор лавозимида ишлаб келмоқда. Бакалавриат босқичи талабаларига “Умумсанъати тарихи”, магистратура босқичи талабаларига “ХХ аср Марказий Осиё тасвирий санъат тарихи”, “Замонавий жаҳон тасвирий санъатида бадиий оқимлар”, “Замонавий жаҳон санъатшунослиги ва унинг долзарб муаммолари” фанларидан дарс бериб келмоқда. Айни пайтда уч нафар талабанинг малакавий битирув ишларига раҳбарлик қилмоқда. Турли доирадаги Республика ва халқаро анжуман иштирокчиси.



 

Акилова Камола Балтабаевна


Санъатшунослик фанлари доктори, профессор. Кафедрада профессор лавозимида ишлаб келмоқда. Магистратура босқичи талабаларига “ХХ аср Марказий Осиё амалий санъати тарихи”, “Санъатда аллегория ва рамзийлик” фанларидан дарс бериб келмоқда.
Шунингдек, турли доирадаги Республика ва Халқаро илмий анжуман ва фестиваллар иштирокчиси.



Гюл Элмира Фатхябаяновна


Санъатшунослик фанлари доктори, доцент. Кафедрада жорий ўқув йилидан бошлаб ўриндош сифатида доцент лавозимида ишлаб келмоқда.
Бакалавриат босқичи талабаларига “Мифы и легенды в изобразительном искусстве”, “История искусства Узбекистана”, “История искусства зарубежного востока” фанларидан дарс бериб келмоқда. Турли доирадаги Республика ва халқаро илмий анжуманлар иштирокчиси.



 

Аҳмедов Тўлқин Болтабоевич

 


Кафедрада 1997 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Ҳозирда асосий штатда, катта ўқитувчи лавозимида фаолият олиб бормоқда.
Бакалавриат босқичи талабаларига “Шарқ афсона ва ривоятлари”, “Ўзбекистон санъати тарихи” фанларидан сабоқ бериб келмоқда. Матбуотда ўз мақолалари билан чиқишлар қилиш билан бирга “Ёш санъатшунослар” тўгарагини бошқариб келади. Айни пайтда бадиий ашёлар технологияси фанидан ўқув қўлланма тайёрламоқда.



 

Филатова Елена Борисовна


Кафедрада 2002 йилдан буён катта ўқитувчи лавозимида педагогик фаолият кўрсатмоқда. Бакалавриат босқичи рус гуруҳлари талабаларига “Всеобщая история искусств”, “Введение в ИЗО”, “История искусства Узбекистана” фанларидан дарс бериб келмоқда.
Ўқитилаётган ҳар бир фан учун муаллифлик ўқув-услубий мажмуалар ишлаб чиқилди. Институт кутубхонаси учун мутахассислик ўқув дарсликлар “Всеобщая история искусств” (Қадимги даврдан ХВИИИ асргача бўлган давр) электрон вариантида тайёрланди. Ҳар йили битирувчи ёш рассомлари учун тақризлар ёзиб боради.



 

Ғуломова Шоира Сайпиевна


Кафедрада доцент лавозимида 2001 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда “МДҲ санъати” ва “Санъатшунослик асослари” фанидан дарс бериб келмоқда. 4-курс Санъатшунослик гуруҳига мураббий этиб тайинланган.



 

Абдуллаев Шуҳрат Неъматович


Кафедрада катта ўқитувчи лавозимида 2012 йилдан ишлаб келмоқда. Бакалавриат босқичи талабаларига дарс бериб келмоқда.
Кўргазмаларда ва рассомлар билан ижодий учрашувларда мунтазам иштирок этиб келади. Айни пайтда Ўзбекистон санъати тарихи фанидан ўқув қўлланма тайёрламоқда.



 

Абдураҳмонов Иброҳим Раҳимович

 


Санъатшунослик фанлари номзоди, доцент. Кафедрада доцент лавозимида 2010 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда Айни пайтда талабаларга “Тасвирий санъатда афсона ва ривоятлар”, “Театр, кино ва мусиқа санъати тарихи” фанларидан дарс бериб келади. Шу кунларда бакалавриат босқичи талабалари учун “Тасвирий санъатда афсона ва ривоятлар” фанидан ўқув қўлланмани якунлаш арафасида. ЎзФА Санъатшунослик институти тасвирий ва амалий безак санъати бўлими мустақил тадқиқотчиси. Докторлик диссертацияси мавзуси “Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатида диний-кулът ва мифо эпик мавзулар” деб номланади. Илмий раҳбар ЎзБА академиги с.ф.д., профессор А.А.Ҳакимов.

ЁШ ИҚТИДОРЛИ ИЖОДКОР ЎҚИТУВЧИЛАР:




 

Бинафша Нодир.


Кафедрада ўқитувчи лавозимида 2012 йилдан ишлаб келмоқда Бакалавриат босқичи «Амалий безак санъат тарихи» фанидан дарс бериб келмоқда.
“САНЪАТ” журнали маъсул котиби.



 

Аҳмадалиева Назокат


2013 йилдан кафедрада катта ўқитувчи лавозимида фаолият юритиб келмоқда. “Шарқ санъати” фанидан дарс беради.



 

Сангиров Ботир Юсупович


Кафедрада 2011 ўқув йилидан “Умумсанъат тарихи” ва “Ўзбекистон санъати тарихи” фанларидан бакалавр босқичи талабаларига дарс бериб келмоқда. “Умумсанъат тарихи” ва “Ўзбекистон санъати тарихи” фанларидан ўқув методологик мажмуа ишлаб чиққан.
“Камолот” ЁИҲ Бошланғич ташкилоти етакчиси. 2011-2012 йилда республика миқёсида ўтказилган конференцияларда 7 та тезис, 3 та мақоласи эълон қилинган. Докторлик диссертацияси устида иш олиб бормоқда.



 

Сакина Муҳамеджонова

 

Катта илмий ходим

 


Айни пайтда Сакина Муҳамеджонова кафедрада катта илмий ходим сифатида илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Республикамизда илк бор реклама санъати тарихи тараққиёт босқичлари ва ҳозирги ҳолати юзасидан махсус тадқиқот ўтказилмоқда. Илмий раҳбари – Санъатшунослик фанлари доктори, профессор, Акилова Камола Балтабаевна. Матбуотда мунтазам равишда илмий мақолалари билан қатнашиб келади. Бир қатор илмий анжуманлар иштирокчиси.


КАФЕДРА ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТОМОНИДАН НАШР ЭТИЛГАН ИЛМИЙ ИШЛАР

 




Кафедранинг 2014-2015 ўқув йилидаги илмий мақолалари рўйхати.
Курбонов С.А. “Creative youth of Uzbekistan” Uzbekistan-Korea art XXI century китобида мақола,. 52-55 бетлар.
Курбонов С.А. “Проблемы формирования творческого потенциала национального искусства” (Ландшафт современного искусства Узбекистана. Сборник. АН РУз.ИИ). 48-53 бетлар.
Курбонов С.А. “Ўзбекистон тасвирий санъатида янги номлар” Санъат. 2/`2012, 25-26 бетлар.
Хакимов А.А. “Art of Uzbekistan XXI century”.Uzbekistan-Korea art XXI century китобида 16-31 бетлар.
Хакимов А.А., Алиева С.Ш. “Ўзбекистон кулолчилиги мажозлари: ўзига хослик ва анъанавийлик ” Санъат. 2/`2012, 29-33 бетлар.
Ахмедова Н.Р. “Аркадияда ким бўлган эди” Санъат. 2/`2012, 32-33 бетлар.
Элмира Г.Л. “Лақай кашталари”. Санъат. 2G/2012. 8-11 бетлар.
Абдураҳмонов И.Р. “Своеобразие узбекско-корейских культурных взаимоотношений”. Uzbekistan-Korea art XXI century китобида мақола 38-42 бетлар.
Абдураҳмонов И.Р. “Поклик ва ҳосилдорлик тимосли”. Санъат. 4/`2012 нашрга брилган.
Абдураҳмонов И.Р., Курбонов С.А. Ўзбекистон-Украина маданий алоқаларининг ўзига хослиги. Украина Санъат академиясининг 95 йиллик юбилейига бағишланган.
Сангиров Б.Ю. “Interpretation of national traditions in modern Uzbek theatre” Uzbekistan-Korea art XXI century китобида 2012-йил, 56-57 бетлар.
Ахмедов Т.Б. “Саҳнага ҳамоҳанг ранглар”. Театр. 2012 йил 4-сони, 42-43 бетлар.
Ахмедов Т.Б. “Мусаввир Мусаввара” Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси 2012 йил, 8 март, № 10 41-49
Ахмедов Т.Б. “Rassom va san'atshunoslar ijodida Vatan madxi” Mustahkam oila yiliga bag’ishlab maqola to’plamiga topshirilgan.
Ахмедов Т.Б. Rassomlikka qo’yilgan ilk hadam”. O’zbеkiston adabiyoti va san'ati gazеtasiga nashrga bеrilgan.
Фатхуллаев Р. Параллели и своеобразия искусства Узбекистана и Китая // Ж. MOZIYDAN SADO. - №1-2. – Ташкент, 2011. – С.29-34. Статья на узбекском, русском и английском языках.
Фатхуллаев Р. Керамика Узбекистана. Опыт систематизации // Ж. Мир музея. - №1. – Москва, 2011. – С.54-57. Статья на русском языке.
Фатхуллаев Р. Охранный ключ: документ о защите музейных предметов // Материалы международной научной конференции «Ислам в России и за её переделами: история, общество, культура», посвященной 100-летию со дня кончины шейха Батал-хаджи Белхароева. 22-23 октября. – СПб.; Магас, 2011. – 348-356. Статья на русском языке.
Алимкулова Д. Гулистон журнали: 2012/3 Рангтасвир: Замон ошган анъаналар 36-37 бетлар.





















Талабалар илмий экспериментал анжумани “ЭГО”


“Эго” лойиҳасининг асосий ғояси – бўлажак санъатшунос ва бадиий танқидчиларда санъатга холисона баҳо бериш, мустақил фикрлаш қобилиятини намоён этади ҳамда шакллантиради. Барча анжуманлар мавзуларини танланиши уларнинг долзарблиги билан белгиланади. Унда ўзига хос, ноъанавий таҳлилий ёндошув мезон сифатида қабул қилинган. Маърузаларнинг объекти сифатида асосан замонавий бадиий жараён танлаб олинган.
2006 йилдан бери ўтказилиб келаётган анжуманлари уларнинг юқори даражадаги долзарблигини ва ноъанавийлигини кўрсатади.
“Эго I. Кимга ошиқ бўлди Нарцисс”
“Его II. Артскоп. Ж.Умарбеков ижоди”
“Его III. И.Бродскийнинг Бўшлиқ эстетикаси”
“Его IV. Замонавий санъат: ҳунардан фалсафагача”
“Его V. Ойжамол: Ўзбекистон замонавий санъатида янги тамойиллар ҳақида”
“Его VI. Тошкент ва Ўзбекистон вилоятлари маданияти”
“Его VII. Тошкент Биенналеси изидан”
“Его VIII. Аристотел сигири”
“Его IX. Ўзбекистон санъатида гедонизм эстетикаси”
“Его Х. Ўзбекистон санъатида мимесис тушунчаси инсонлар тақдири кўзгусида”
“Его ХI. Ўзбекистон замонавий санъатида мажоз тушунчаси”
“Эго ХII. Ўзбекистон санъатида Шарқ ва Ғарб анъаналари”

“ЭГО ХII. ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИДА ШАРҚ ВА ҒАРБ АНЪАНАЛАРИ”

 






6 – декабр куни соат 10 : 00 да Фото уйида ЭГО ХII лойиҳаси икки институт орасида ўрнатилган битимга биноан Халқаро миқиёсидаги анжуман бўлиб ўтди. Тасвирий ва амалий санъат соҳаларида юксак малакали мутахассисларни таёрлаш ҳамиша муҳим аҳамиятга эга бўлиб келган. Санъатшунослик фанлари доктори, академик., профессор А.А.Ҳакимов томонидан лойиҳалаштирилган ЭГО конференцияси 2006 йилдан буён Тошкентда ўтказилиб келинмоқда. ЭГОда ёш санъатшунослар иштирок этиб лойиҳада, санъатнинг долзарб масалаларини кўриб, ўрганиб чиқишади. 6 декабр куни бўлиб ўтган ЭГО ХII халқаро ўзбек Корея ижодий лойиҳа доирасидаги “Ўзбекистон санъатида Шарқ ва Ғарб анъаналари” мавзусидаги илмий экспериментал санъатшунослар анжумани анъанавий тарзда бўлиб ўтди. Бу анжумандан мақсад ёш санъатшуносларни билим савияларини ошириб ҳалқаро миқиёсидаги анжуманларда иштирок этиш учун ўзлари билган рассомлар ва ҳайкалтарошларни санъат асарларни таҳлил этишди ва ўзларини маҳоратларини кўрсата бера олишди. Бу лойиҳада учта координаторлар ва ўн битта талаба иштирок этишди. Координаторлар: Санъатшунослик фанлари номзоди., З.Х.Насирова, С.А.Қурбонов, Бинафша Нодирлар ўз талабалари билан иштирок этишиб қатнашчилар орасидан ҳакамлар ҳайъати А.А.Ҳакимов, Х.Р.Аминов, А.В.Нур, Т.М.Маҳмудовлар учта истеъдодли талабаларни танлаб олишди. Бу талабалар 2013 йил баҳор ойида Кореяда бўлиб ўтадиган анжуманда иштирок этиш учун танлаб олинди.
“ЭГО” ХIII илмий - экспериментал анжумани
2013 йил 24 апрел куни Ўзбекистон Бадиий Академияси томонидан ташкил этилаётган “Тасвирий санъат+5” тадбирида навбатдаги анъанавий “ЭГО” (лойиҳа раҳбари с.ф.д, ЎзБА академиги А.Ҳакимов) илмий-экспериментал анжумани ўрин олган. Мазкур анжуманда Санъатшунослик факультети “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” кафедраси 3 курс талабаларининг барчаси жалб қилинган. Анжуман мавзуси “Ўзбекистон санъати: анъана ва замонавийлик” деб номланади. Мазкур тадбир учта йўналишга бўлинган ва ҳар бир йўналишига координатор тайинланган.
1. “Ўзбекистон амалий санъати” (координатор З.Носирова)
2. “Ўзбекистон тасвирий санъати ва дизайн” (координатор Б.Нодир),
3. “Ўзбекистонда бадиий таълим тизими” (координатор С.Қурбонов)
ҳозирда учала йўналишлар бўйича талабалар маърузалар тайёрламоқда. Анжуманга курсдаги барча талабалар жалб этилган ва мавзулар ҳам бўлиб берилган. Тайёргарлик жараёни давомида 23 та талаба маърузасидан 10 та энг яхши маъруза танлаб олинади ва улар анжуманда иштирок этади. Анжуманда инглиз тилида ҳам маърузалар тақдимоти кўзда тутилган. Иштирокчилар томошабинлар учун Power Point дастури асосида тақдимот ўтказади.
Талабалар “тақдимот” анжумани
2-босқич санъатшунослар талабалари томонидан ҳар йили баҳорнинг биринчи куни маълум бир йўналишда тақдимот экспериментал лойиҳаси ўтказилади. Лойиҳа 2011 йилда асос солинган. Раҳбари – И.Абдураҳмонов

2014-2015 ЎҚУВ ЙИЛИДАН БОШЛАБ КАФЕДРА ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ИЛМИЙ СЕМИНАРЛАРИ



Санъатшунослик фанлари доктори, академик профессор, А.Хакимов томонидан 2014 йилнинг октябр ойида илмий семинар бўлиб, ўтди. Унда кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари ва магистратура ва бакалавр талабалари иштирок этишди. Ушбу семинарда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Илмий семинар ҳар ойда профессор-ўқитувчилар томонидан ўтказилади.




 





“Келажак ҳақида хотиралар”. 2011йил. Б.Жалолов график асарлари тақдимоти.

 





“Санъатшунос устозлар” етакчи санъатшунос олимлар илмий фаолиятининг асосий қирралари тақдимоти. 2012.





“Тасвирий санъатда диний-культ ва мифо-эпик образлар”. 2013йилl 1 март куни Ўзбекистон Бадиий Академияси Тошкент Фотолар уйида бўлиб ўтди.





Иқтидорли талабалар.

 

Кафедрада иқтидорли талабалар мавжуд:

 


Қурбонова Адиба – Алишер Навоий номидаги давлат стипендияси соҳиби. Ҳозирда 2-курс магистратура босқичи талабаси. Ўз билими ва салоҳияти ва одоб-аҳлоқи билан ажралиб туради. Рус, инглиз тилларини мукаммал билади. Ва турли конференцияларда иштирок этган, тўпламларда мақолалари чоп этилган. Ҳозирги кунда талаба яна илмий ишлари устида ишламоқда.




Раҳматуллаева Асалхон – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси соҳиби. Ҳозирда 2-курс магистратура босқичи талабаси. Ўз билими, салоҳияти ва одоб-аҳлоқи билан талабалар орасида ажралиб туради. Рус, инглиз, француз тилларини мукаммал билади. Турли конференция, илмий-семинарларда иштирок этган, тўпламларда мақолалари чоп этилган. Талаба ҳозирги кунда яна илмий ишлар устида ишламоқда


ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ, ФАН ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЎРТАСИДА ИННОВАЦИОН КОРПОРАТИВ ҲАМКОРЛИК

 


Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter