“Тиллар ва адабиёт” кафедраси профессор-ўқитувчиларининг ёши улуғ кексалардан  хабар олганлиги тўғрисидаги ҲИСОБОТИ

 

Ёши улуғ инсонлардан хабар олиш ўзбек халқига хос фазилатлардан бири бўлиб, кексаларгаҳурмат миллий қадриятлар сифатида улуғланиши шубҳасиз.

 

Институтда «Наврўз» умумхалқ байрамини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасига кўра, институт бош биноси жойлашган “Байналминал” маҳалласида истиқомат қилувчи меҳр-мурувватга муҳтож етим-есирлар, ёлғиз қариялар ва ногиронлар аҳволидан хабар олиш, уй ишларида ёрдам кўрсатилади.

 

Жумладан,  жорий йилнинг 17 март куни институтнинг “Тиллар ва адабиёт” кафедрасининг профессор-ўқитувчилари Байналминал маҳалласида яшовчи Хорунжина Елена Владимировнанинг  уйига ташриф буюриб, Наврўз байрами билан муборакбод этдилар. Институт раҳбарияти, хусусан, маънавият бўлими ходимларининг табрикларини етказдилар. Елена Владимировна кафедра профессор-ўқитувчилари билан самимий суҳбатлашиб, ўз ижоди, шунинг билан бирга ҳаётий тажрибалари хақида сўзлаб бердилар. Уй эгаси ўқитувчиларнинг ташрифидан жуда мамнун бўлиб, эътибор ва эҳтиромдан чексиз миннатдорлиги, қалби меҳр-муҳаббатга тўла  ўзбек халқига ўз ташаккурини билдирди. Учрашувда кафедра мудири Ф.Тоирова, доцент Г.Тошниёзова, катта ўқитувчи Д.Иноятова, ўқитувчи Г.Азизовалар иштирок этдилар.

 

 “Тиллар ва адабиёт” кафедраси профессор-ўқитувчиларининг ёши улуғ кексалардан  хабар олганлиги тўғрисидаги ҲИСОБОТИ

 

 “Тиллар ва адабиёт” кафедраси профессор-ўқитувчиларининг ёши улуғ кексалардан  хабар олганлиги тўғрисидаги ҲИСОБОТИ

 

Ф.Тоирова

“Тиллар ва адабиёт” кафедра мудири

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter