Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон билан “Эзгуликка элтувчи йўл” мавзусида ўтказилган ижодий учрашув

 

 

Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирокида Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон билан “Эзгуликка элтувчи йўл” мавзусида ўтказилган ижодий учрашув

 

Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон билан “Эзгуликка элтувчи йўл” мавзусида ўтказилган ижодий учрашув

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 9 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3652-сон қарори  ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 319-сонли буйруғига асосан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 26 апрель куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси катта мажлислар залида Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон билан “Эзгуликка элтувчи йўл” мавзусида ижодий учрашув бўлиб ўтди. 

 

Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон билан “Эзгуликка элтувчи йўл” мавзусида ўтказилган ижодий учрашув

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Нодир Жонузоқ тадбирни кириш сўзи билан очиб, талаба - ёшлар ўртасида китоб мутолаасига бўлган муносабатини юксалтириш борасида кўпгина амалий тадбирлар ўтказиб келинаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

 

Шундан сўнг Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджонкитобнинг инсон маънавиятига таъсир элтувчи ягона йўл эканлигини таъкидлаб, бу борада  Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳнамолигида халқимиз маънавияти ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, тафаккурини кенгайтириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг мутолаага қизиқишини ва китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани алоҳида эътироф этди.

Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон билан “Эзгуликка элтувчи йўл” мавзусида ўтказилган ижодий учрашув

 

 

Шундан сўнг шоирнинг ҳаёт йўли ва бугунги ижоди борасида талабаларнинг  фикр-мулоҳазалари, ўзларини қизиқтирган саволлар тингланди.

 

Санъатшунослик факультети 3 курс талабаси Ж.Исматуллаев  китобхонлик маданияти,  шахсий кутубхонасида сақланаётган ўзбек ва жаҳон адабиёти жавоҳирлари тўғрисидаги маълумотларини айтиб ўтди.

 

Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон билан “Эзгуликка элтувчи йўл” мавзусида ўтказилган ижодий учрашув

 

Шунингдек, профессор-ўқитувчилар (Б.Сангиров, Х.Хасанов) ва талабалар (С.Эгамбердиев, А.Темиров, Н.Абдураззоқова) китоб мутолааси, шоирнинг ижоди ва бугунги кундаги ёзувчиларнинг ижодлари ҳақида ўз-фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

 

Тадбир сўнггида институт фаол талабалари томонидан Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджонга гулдаста тақдим этилди..

 

Тадбирда Маънавият маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Б. Сангиров, Тасвирий санъат факультети Маънавий ишлар бўйича декан ўринбосари С. Расулмухамедова, Дизайн факультети Маънавий ишлар бўйича декан ўринбосари А.Хаитов, Санъатшунослик факультети Маънавий ишлар бўйича декан ўринбосари Х. Хасанов, "Музейшунослик" кафедраси ўқитувчиси Ч. Ғаниева институт Ёшлар иттифоқи БТ аъзолари ва профессор-ўқитувчилар ҳамда 70 нафар талаба-ёшлар иштирок этди.

 

        

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси Л.Жабборова

 

 

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Май 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter