Британия Кенгаши раиси ва аъзолари ташрифи

2015 йил 19 февраль куни Британия Кенгаши, Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси ва Ўзбекистон Давлат санъат музейи билан ҳамкорликда ташкил этилган ҳайкалтарош, рассом Генри Мур кўргазма дастури доирасида Британия Кенгаши раиси ва аъзолари, Генри Мур фондининг асосчиси Дэвид Митчинсон ҳамда Григорий Неш институтга ташриф буюришди.

Британия Кенгаши раиси ва аъзолари ташрифи


Делегация институтда намойиш қилинган ҳайкалтарош, рассом Генри Мур ҳаёти ва ижодига бағишланган 80га яқин графика ва литография асарларидан иборат кўргазма билан танишди ва профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг санъат асарларига юқори баҳо берди.

Британия Кенгаши раиси ва аъзолари ташрифи


Тадбир давомида институтда намойиш этилган кўргазмадаги асарлар муаллифлари орасидан ғолиблар аниқланди ва уларга Дэвид Митчинсон томонидан эсдалик совғалар топширилди. Дэвид Митчинсон ҳамда институт Тасвирий санъат факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўртасида Генри Мурнинг ҳаёти ва ижоди ҳамда унинг ижодий ишлари мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Британия Кенгаши раиси ва аъзолари ташрифи


Тадбирдан сўнг делегация институтнинг ҳайкалтарошлик устахоналарида бўлишди ва талабаларнинг ижодий ишларини кўздан кечиришди ҳамда институт ҳайкалтарош профессор-ўқитувчиларга қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди.

Британия Кенгаши раиси ва аъзолари ташрифи

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter