Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги Алишер Мирзаевнинг “Каллахоналик йигитча” номли китоби тақдимоти

Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги Алишер Мирзаевнинг “Каллахоналик йигитча” номли китоби тақдимоти


Институтда 2015 йил 7 апрель куни Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, “Дастгоҳли ранг тасвир кафедраси” профессори Алишер Мирзаевнинг “Каллахоналик йигитча” номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаев, Фалсафа фанлари доктори, профессор Тилаб Маҳмудов, таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Деҳқонбой Хусанов, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги Акмал Икромжонов, институт ректори Хасан Аминов, Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Дилфуза Раҳматуллаева, факультет деканлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этдилар.

Тадбирни институт маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Д.Раҳматуллаева очиб берди. Алишер Мирзаевни ушбу кун билан табриклаб, ижодкорга муваффақиятлар тилади ва ёзилган роман ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Шундан сўнг тадбирда иштирок этаётган ижодкорларни таништирди.

Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги Алишер Мирзаевнинг “Каллахоналик йигитча” номли китоби тақдимоти


Институт ректори Х.Аминов сўзга чиқиб, бугунги кунни институтимизда бир байрам сифатида қабул қилишимиз ва А.Мирзаев каби ҳар томонлама истеъдодли, буюк инсон билан бир даргоҳда фаолият юритаётганимиз катта бахт эканлиги ҳақида гапириб ўтди. Шундан сўнг бевосита романга тўхталиб ушбу роман жуда равон ва ҳамма учун тушунарли, табиий ёзилганлигини таъкидлаб, ижодкорни ушбу муваффақият билан табриклади.

Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги Алишер Мирзаевнинг “Каллахоналик йигитча” номли китоби тақдимоти


“Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаев сўзга чиқиб, “Рассомлар орасида санъатнинг бошқа соҳаларида ўзини кўрсатган ва ижод қилиб келаётган ижодкорларнинг кўплигини биламан, лекин шундай бўлсада Ўзбекистонда айнан ёзувчилик билан шуғулланган яъни, роман ёзган рассом А.Мирзаевдир. У ҳар томонлама истеъдодли, нафақат рассомлик балки ҳар қандай ишни алоҳида эътибор билан бажаришининг гувоҳи бўлганман. Бевосита ижодкор томонидан яратилган “Каллахоналик йигитча” деб номланган роман маданий ҳаётимизда муҳим аҳамиятга эга дея оламан. Гапимнинг исботи сифатида ушбу асар 2014 йилнинг энг яхши насрий асари сифатида тан олинганлигини айтиб ўтишим мумкин”. Ш.Ризаев роман ҳақида бир қанча фикрларини билдириб ўтди ва А.Мирзаевга барча ишларида омадлар тилади.

Тадбир давомида тақдимотга таклиф этилган барча меҳмонлар таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Деҳқонбой Хусанов, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги Акмал Икромжонов, институт илмий котиби Холбуви Акбаровалар сўзга чиқиб роман ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтишди, ушбу асар гўзаллик дунёсида яшаётган инсон қарашлари билан кўриб ёзилганлиги, асарда туйғу, ҳайрат, муҳаббат каби ҳислар яққол сезилиб туриши романнинг табиийлигига асос бўлганлиги ҳақида гапириб ўтишди ва А.Мирзаевнинг ёзувчилик фаолиятига муваффақиятлар тилаб, романнинг янги қисмларини кутиб қолишларини айтиб ўтишди.

Тадбир сўнгида А.Мирзаев сўзга чиқиб, ушбу асар ёзилиши ҳақида ва айнан рақамлардан қочиб кўпроқ бадииятга урғу беришга ҳаракат қилганлиги ҳақида гапириб ўтди. Барча тадбир иштирокчиларига ва юқорида роман ҳақида билдирилган фикр мулоҳазалар учун миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек тадбирда А.Мирзаевнинг шогирдлари ҳам сўзга чиқиб, устозни табрикладилар ва эзгу тилаклар тилаб қолдилар.

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter