“Ўзбекистон замонавий санъати: анъана ва инновациялар” Республика илмий-амалий конференцияси

“Ўзбекистон замонавий санъати: анъана ва инновациялар”                       Республика илмий-амалий конференцияси


16 апрель 2015 йил институтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015-йил 11-февралдаги 56-ф-сонли Фармойиши билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси”га асосан “Ўзбекистон замонавий санъати: анъана ва инновациялар” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани ташкил қилинди.

“Ўзбекистон замонавий санъати: анъана ва инновациялар”                       Республика илмий-амалий конференцияси


Ўзбекистон Республикасида тасвирий санъатни янада ривожлантириш мақсадида бир қатор қонунлар, меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, амалиётга тадбиқ этиб келинмоқда. Ўзбекистонда санъатнинг барча турлари юксак ривожланиб, нафақат қўшни давлатлар, балки жаҳон санъати ривожига ҳам ўзига хос хусусиятлари билан салмоқли ҳисса қўшган. Бугунги кунда бизгача етиб келган анъаналарни замонавий санъатда қўлланилиши, уни янгича замон руҳидаги талқини ёш ижодкорлар ижодида кўплаб кузатилмоқда.

Ўзбекистон замонавий санъати ва унинг жамият ривожидаги ролини кенг тарғиб қилиш, соҳа бўйича таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга сингдириш мазкур олий таълим муасасаси зиммасидаги масъулиятли вазифалардан биридир. Мазкур вазифаларни самарали амалга оширишда илмий-амалий конференцияларнинг ўрни беқиёсдир.

“Ўзбекистон замонавий санъати: анъана ва инновациялар”                       Республика илмий-амалий конференцияси


Конференция ялпи мажлисида Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси А.В.Нуридинов, институт ректори Х.Р.Аминов, Ўзбекистон Бадиий Академиясининг ҳақиқий аъзолари, Ўзбекистон халқ рассомлари А.Т.Мирзаев, С.А.Абдуллаев, санъатшунослик доктори А.А.Ҳакимов, санъатшунослик доктори К.Б.Акилова, халқ рассоми Н.Холматовлар сўзга чиқдилар.

“Ўзбекистон замонавий санъати: анъана ва инновациялар”                       Республика илмий-амалий конференцияси


Ялпи йиғилишдан сўнг, конференция қуйидаги шўъбаларда иш олиб борди:
1. Замонавий бадиий таълим: истиқбол ва муаммолар.
2. Дизайн: тарихий тажриба ва янги технологиялар.
3. Музей ишининг назарияси ва амалиёти.
4. Бадиий ижод ва ижтимоий тараққиёт.
Шўъбаларда 120 га яқин илмий маърузалар тақдимоти бўлди, уларда Ўзбекистон замонавий санъатида анъана ва инновациялар, замонавий таълим муаммолари, музейларнинг ижтимоий ҳаётдаги роли, юртимизда замонавий бадиий таълим, дизайн, музей назарияси ва тарихи, бадиий ижод ва ижтимоий тараққиёт, тасвирий санъатда анъналар, янги йўналишлар ва инновациялар, соҳада эришилаётган ютуқлари ва муаммолари ҳамда истиқболи, шунингдек, санъат ривожида амалга оширилаётган хайрли ишлар ўз аксини топган.

“Ўзбекистон замонавий санъати: анъана ва инновациялар”                       Республика илмий-амалий конференцияси


Конференция материаллари тўплами нашр этилди ва барча иштирокчиларга тақдим этилди. Мазкур тўплам материалларидан нафақат санъат, балки барча соҳа вакиллари фойдаланишлари мумкин.

“Ўзбекистон замонавий санъати: анъана ва инновациялар”                       Республика илмий-амалий конференцияси


Шўъбалар йиғилиши якунида хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди ва фаол иштирокчилар Сертификат билан тақдирланди.

“Ўзбекистон замонавий санъати: анъана ва инновациялар”                       Республика илмий-амалий конференцияси
“Ўзбекистон замонавий санъати: анъана ва инновациялар”                       Республика илмий-амалий конференцияси

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Май 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter