Ҳашар

Ҳашар


"Соғлом бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, халқимизга хос бағрикенглик, ўзаро ҳамжиҳатлик, саховатлилик ва меҳр-оқибат каби эзгу фазилатларни янада юксалтириш, умумхалкқ байрамлари арафасида таълим муассасалари ҳудудлари, маҳаллалар, кўчалар ва аҳоли яшаш жойлари атрофларини ободонлаштириш, санитария-эпидемиологик ҳолатни яхшилаш мақсадида институтнинг барча ўқув бинолари ва ТТЖида хашар ўтказилди. Ҳашарда институтнинг 205 нафар профессор – ўқитувчилари ва ишчи – ходимлари ҳамда 800 нафардан ортиқ талабалар қатнашишди.

Ҳашар


Институт худудларига ҳомий ташкилотлар ва институтнинг профессор – ўқитувчилари ҳомийлигида 250 дона атиргул 25 дона сосна дарахти, 18 доан маживар дарахти, 6 дона туяли дарахти ва 10 дона мевали дарахт кўчатлари экилди, 75 дона дарахтларда оқлаш ва буташ ишлари олиб борилди, кўча ҳамда йўлаклар тартибга келтирилди ва оқланди, 5,1 тонна маиший чиқиндилар чиқариб ташланди. Миробод тумани Мироншох кўчасида жойлашган ўқув биносини ўраб турган ғишт девор тозаланиб алифлаб чиқилди.

Ҳашар


Институтнинг ўқув бинолари, ўқув лабаратория ва аудитория хоналари эшик ва деразалари, доска, стол, стул мебеллар ва бошқа жихозлар тозаланиб санитария-эпидемиологик ҳолати яхшиланди.

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Октябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter