Талабалар турар жойи “Талабалар оқшоми”доирасида “Драма театри актёрлари - меҳмонимиз” мавзусида маънавий-маърифий дастур

Институтнинг талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” доирасида маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот ишларининг таъсирчанлигини янада ошириш, талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида институтнинг “Театр безаги рангтасвир” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан мавзусида маънавий-маърифий дастур ташкил этилди.

  Талабалар турар жойи “Талабалар оқшоми”доирасида  “Драма театри актёрлари - меҳмонимиз” мавзусида   маънавий-маърифий дастур


“Театр безаги рангтасвир” кафедраси “Талабалар оқшоми”га Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актриса Доно Бобохонова ва Ўзбекистон драма театри актрисаси Изрохат Муродоваларни таклиф этишди.

Учрашувни кафедра мудири Аслиддин Ортиқов олиб борди ва сўзни меҳмонларга берди.
Тадбирда йиғилганларга халқнинг севимли актрисаси Доно Бобохонова санъат йўлига кириб келиши, актрисалик ҳаёти тўғрисида қизиқарли маълумотлар берди.

  Талабалар турар жойи “Талабалар оқшоми”доирасида  “Драма театри актёрлари - меҳмонимиз” мавзусида   маънавий-маърифий дастур


Ўзбекистон драма театри актрисаси Изрохат Муродова санъаткорнинг дунёқараши, фикр-ўйлари, орзу-армонлари ҳақида қизиқарли суҳбат уюштирилди. Учрашувда ташриф буюрган азиз меҳмонлар қизғин суҳбатлари, кенг дунёқарашли фикрлари билан файз қўшдилар ва тадбир давомида ўзларининг ҳаётий-ижодий йўллари, билим ва тажрибалари, оқилона фикрлари орқали талабалар билан қизғин суҳбат олиб бордилар.
Учрашувда Ўзбекистон санъат арбоби, профессор Ш.Абдумаликов ҳам сўзга чиқди: “Ҳозирги кунда талабалар савиясини, билим даражасини оширишда ижодий учрашувлар, малакали, ўз касбининг етук ижодкорлари билан суҳбатлар ва тадбирларнинг аҳамияти катта деб ўйлайман. Шу боисдан кафедрамиз профессор-ўқитувчилари томонидан мунтазам равишда бундай тадбирлар ўтказилиб келинади. Бунга институт анъанасига айланган “Талабалар оқшоми”ни мисол қилиб келтириш мумкин. Бу бизнинг кафедра томонидан талабаларга маънавий-маърифий суҳбат, бундай суҳбатлар ўйлайманки, Сизларга руҳан куч-ғайрат бағишлайди. Сизлар ўзларингизга маънавий таасуротларни олдингиз деб ҳисоблайман”.

  Талабалар турар жойи “Талабалар оқшоми”доирасида  “Драма театри актёрлари - меҳмонимиз” мавзусида   маънавий-маърифий дастур


Т.Фадеева – катта ўқитувчи: Хақиқатдан ҳам ушбу маънавий ва ижодий кечамиз маълумотларга бой, талабалар онгини янада озиқлантирувчи, дунёқарашини ривожлантирувчи тадбир бўлди, деб айта оламан. Қизғин суҳбатлар, Сизларнинг фаоллигингиз, тинмай саволлар билан мурожаат этганликларингиз-буларнинг барчаси бизни хурсанд қилди. Ҳатто, менинг ҳам ўз билимимга янада билим қўшилди, десам хато бўлмайди. Айниқса, тадбирдаги Ўзбекистон санъат арбоби Г.Р.Брим тўғрисида билдирилган фикрлар нафақат талабалар, балки профессор-ўқитувчиларнинг ҳам кўнглида ёрқин таасуротларни қолдирди. Бунинг учун меҳмонларга ўз номимдан, талабалар номидан миннатдорчилик билдиришга рухсат этасиз.
Ушбу ижодий учрашув жуда ҳам қизиқарли бўлиб ўтди. Талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга аниқ ва батафсил маълумотлар олдилар.
Учрашувни кафедра мудири- Ортиқов А., Ўзбекистон санъат арбоби, профессор Абдумаликов Ш. Профессор-Ибрагимов Б., доцент- Оринов А. Доцент-Машарипов Э., катта ўқитувчи-Фадеева Т., ўқитувчи-Бозоров Ф.лар ташкил этдилар ва иштирок этдилар

  Талабалар турар жойи “Талабалар оқшоми”доирасида  “Драма театри актёрлари - меҳмонимиз” мавзусида   маънавий-маърифий дастур


Кафедра мудири А.Ортиқов

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Май 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter