“Санъатда шакл талқини” мавзусида давра суҳбати

2015 йил 27 февраль куни институтнинг талабалар турар жойида Ҳайкалтарошлик кафедраси мудири ва кафедранинг етакчи профессор-ўқитувчилари ҳамда кафедра қошида тузилган “Азамат ва азаматлар” ижодий гуруҳи томонидан “Талабалар оқшоми” доирасида “Санъатда шакл талқини” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатини Ҳайкалтарошлик кафедрасининг малакали ўқитувчиси Азамат Ҳотамов олиб бордилар. Амалий санъат факультетидаги Ҳайкалтарошлик кафедрасининг бугунги кундаги самарали фаолияти борасида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Ижодкор талабалардан иборат “Азамат ва азаматлар” ижодий гуруҳи томонидан “Санъатда шакл талқини” юзасидан ҳайкалтарошлик ва графика санъати ҳамда улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, замонавий ҳайкалтарошлик услублари ва бугунги кундаги аҳамияти, ёшлар орасида бу санъат турига қизиқишнинг ортганлиги тўғрисида сўз юритилди.

Шунингдек, таниқли ижодкор Азамат Ҳотамов ўзи яратган ҳайкалтарошлик ва графика асарларини талабаларга намойиш этиб, шу асарларнинг ҳар бирига тўхталиб ўтди ва яратиш жараёнида юзага келган турли қизиқарли вокеа-ҳодисаларни сўзлаб берди.

Суҳбат жараёнида талабалар профессор-ўқитувчиларга мавзуга доир ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоблар олишди. Мазкур давра суҳбати қизғин тарзда якунига етди ва талабаларда катта таассурот қолдирди.

Давра суҳбатида талабалар турар жойидаги жами 80 дан зиёд талаба-ёшлар иштирок этди.


Амалий санъат факультети
ўқув ишлари бўйича декан
ўринбосари Б.Дадамухамедов

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter