Институтда “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Бадиий Академиясининг 2015 йил 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.03.2015 йилдаги “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги Р-4437-Фармойиши ижросини таъминлаш юзасидан қабул қилинган У-78-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида

БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Бадиий Академиясининг 2015 йил 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.03.2015 йилдаги № Р-4437 Фармойиши ижросини таъминлаш тўғрисида”ги У-78-сонли буйруғи институтда ижро учун қабул қилинсин.
2. Институтда 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрамини юқори савияда ўтказиш юзасидан Ишчи гуруҳи 1-иловага, “Тадбирлар режаси” 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Маънавий, маърифий ишлар проректори Д.Раҳматуллаева, факультет деканлари ва кафедра мудирларига:
- Институтда “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг ўз муддатида бажарилишини таъминлаш;
- бажарилган ишлар юзасидан ахборотлар умумлаштириш учун маънавият ва маърифат бўлимига бир кун муддатда топшириш юклатилсин.
4. Мазкур буйруқ ижро назоратини ўз зиммамда қолдираман.

АСОС: Ўзбекистон Бадиий Академиясининг 2015 йил 27 марда У-78-сонли буйруғи


Таклиф киритди:

Маънавият ва маърифат
ишлари бўйича проректор Д.Раҳматуллаева



Камолиддин Беҳзод номидаги Милиий рассомлик ва дизайн институтида 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш бўйича тузилган Ишчи гуруҳи таркиби


Институтда “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Май 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter