“Шу азиз Ватан-барчамизники” мавзусида ўтказилган тадбир

Институтда профессор-ўқитувчилар ва талаба ёшларнинг таниқли шоир, ёзувчи, санъат намоёндалари иштирокида доимий учрашувларни ташкил этиш ва шу орқали уларнинг маънавий дунёсини бойитиб бориш мақсадида қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 11 май куни “Шу азиз Ватан-барчамизники” мавзусида Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, журналист-шоир Ў.Мирзаёров, “Ўзбекнаво” Эстрада бирлашмасидан Мухлис Бердиев, Тошкент Кимё-технология институти доценти Х.Ёрқулов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Толиб Ҳожиевлар иштирокида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди.

Институт Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Д.Раҳматуллаева учрашувни кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда истиқлол шарофати билан ёшларга яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиш, тинчликни асраш, унинг қадрига етиш, ота-боболаримиздан қолган бебаҳо маънавий меросни кўз қорачиғидай асраш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини алоҳида таъкидлади ва тадбир иштирокчиларини таклиф этилган мутахассис ва меҳмонлар билан таништирди.

Сўнгра сўз навбати Тошкент кимё технологиялар институти доценти Х.Ёрқуловга берилди. Х.Ёрқулов ўзининг маърузасида она-Ватан қадри, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик осойишталикни асраб-авайлашда барча бирдек масъуллиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг ҳар бир нутқи ва маърузалари, мақола ва асарларида юксак маънавият келажак пойдевори эканлиги қайта-қайта таъкидланаёт-гани бежиз эмаслигига урғу берди.
Бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган маънавий-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, эришилган ютуқлар, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, таълим-тарбия бўйича олиб борилаётган ишлар бунга мисолдир, деб таъкидлади.

Х.Ёрқулов ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ёшларни бошқа давлатларда кечаётган нохуш воқеалардан воқиф этиш эмас, балки ўз тинчлигимизнинг қадрига етиш, уни ҳар қандай таҳдидлардан асраб-авайлаш эканлигини таъкидлади. Ҳар қандай уруш бегуноҳ аҳолининг қийинчиликлари ва изтироблари билан тугайди, лекин бу каби тартибсизликларга айрим кимсалар фақат моддий манфаат топиш учунгина қўл урадилар. Ватанимизнинг мустақилликка эришиш йўлидаги ота-боболаримизнинг машаққатлари ва қийинчиликлари ҳақида гапириб, мамлакатимизда ўтган 24 йил давомида барча соҳаларда амалга оширилган ишлар, туб ислоҳотлар моҳияти ҳақида ўз мулоҳазаларини баён этди. Бу улуғвор ишлар замирида эса юртимизда хукм сураётган тинчлик, тотувлик, ҳамжиҳатлик, тенглик каби буюк қадриятларимиз ётганлигини айтиб, талабаларга институтда ўқиш давомида ўтган ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланишни, яратилган шарт-шароитларнинг қадрига етиш, ёшларда шукроналик туйғуларини шакллантириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди. Жонажон Ўзбекистонимизни асраш, унинг тинчлигини барқарорлаштириш эса ёшларимизнинг қўлида эканлигини унутмаслигимиз лозим, дея ўз маърузасини якунлади.

Шундан сўнг бирин-кетин сўзга чиққан меҳмонлар, Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида шахдам қадамлар билан босиб ўтилган нурли ва шонли йўллари, айниқса, маънавий-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, эришилган ютуқлар, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш ҳамда таълим-тарбия бўйича олиб борилаётган ишларни ўз маъруза ва чиқишларида кенг ёритиб бердилар.

Талаба-ёшлар янгидан қурилаётган ва янгиланаётган шаҳар-у қишлоқлар, кенг ва равон кўчалар, яратилаётган боғу-роғлар,.. буларни барчасининг қадрига етиб, бу каби имкониятлардан оқилона фойдаланиб, илм чўққиларини эгаллаш, замон, давр, ёшликнинг қадрига етишлари тўғрисидаги фикрларини билдирдилар.

Ўзбекистондаги театрларнинг нафақат мамлакатимиз, балки Ўрта Осиё минтақасидаги ўрни, ривожи, халқимизнинг бой маданий мероси ва анъаналарини асраб – авайлаш, юртдошларимиз, айниқса ёш авлодни миллий ва умумбашарий қадриятлар, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида камол топтириш, ёш истеъдодларни тарбиялаш борасидаги улкан хизматлари ҳақида гапириб ўтдилар.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Толиб Ҳожиев ижодкорлар учун яратилаётган шароитлар, уларнинг қадр-қиммати давлат ва халқ олдида нақадар баландлиги ҳақида тўлқинланиб сўзлади. Театр ва кинодаги муҳит, ижод қилаётган забардаст актёрлар ва унинг бугунги кундаги фаолияти ҳақида сўзлаб берди.

Бундай учрашувлар албатта, шеърсиз-қўшиқсиз ўтмайди. Журналист ва шоир Ўктам Мирзаёр она-Ватанни, тинчликни тараннум этувчи янги ёзилган шеърларидан ўқиб берди. Ёшларнинг севимли эстрада хонандаси Мухлис Бердиев машҳур қўшиқларидан ижро қилиб, барча йиғилганларнинг қалбига қувонч, илҳом бахш этди.

Тадбирда талабалар фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволлар билан келган меҳмонларга мурожаат қилдилар ва ўз навбатида ўзларининг саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олдилар. Тадбир ёшларни Ватанга садоқатли, уни асраб-авайлаш ва мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий эътиқод ва қарашларга эга бўлган, миллий менталитетимизга ёт зарарли таъсирларга қарши туришга қодир ёшлардан бўлиб етишишларига қаратилди.


Маънавият, маърифат ва
иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter