“Олий таълим муасасасининг энг яхши педогоги” танловининг институт босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида жорий 2015 йил 1 июнь куни ўтказилган “Олий таълим муасасасининг энг яхши педогоги” танловининг институт босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими

“Олий таълим муасасасининг энг яхши педогоги” танловининг институт босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими


Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида жорий йилнинг 1 июнь куни “Олий таълим муасасасининг энг яхши педогоги” танловининг институт босқичида ғолиб бўлган профессор-ўқитувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тақдирлаш маросимини институт ректори Аминов Ҳасан Рашидович очиб берди ва танловда ғолиб деб топилган педогогларни яна бир бор табриклаб, республика босқичида ҳам бугунгудек ғолибликка эришишларини тилаб қолди.

“Олий таълим муасасасининг энг яхши педогоги” танловининг институт босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими


Танлов Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 февралдаги “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” танлови тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақидаги қарори асосида таълим соҳалари бўйича уч номинацияда ўтказилди. Танловда иштирок этиш учун институт бўйича 21 та талабгордан ҳужжат келиб тушган бўлиб, улар икки босқичда синовдан ўтдилар. Ҳайъат тавсиясига кўра “Мутахассислиги бўйича энг яхши педагог” номинациясида Худойберганов Рустам – 1 ўрин,

“Олий таълим муасасасининг энг яхши педогоги” танловининг институт босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими


Раҳметов Собир – 2 ўрин, Ерметов Рустам – 3 ўрин, “Энг яхши педагог-тадқиқотчи” номинациясида Нишонова Камола– 1 ўрин, Муҳамедова Муниса -2 ўрин, Маҳмудова Малика – 3 ўринга, “Инновация ва ахборот–технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог” номинациясида Касимов Ойбек – 1 ўрин, Пирматов Серик – 2 ўрин, Исломов Феруз – 3 ўринни эгаллашди.

Ғолиблар диплом ва пул мукофоти билан тақдирланди.

“Олий таълим муасасасининг энг яхши педогоги” танловининг институт босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими


Тадбир доирасида иқтидорли ёш хонандалар Акбар Деҳқонов, Искандар Бахтиёровлар ўз санъатларини намойиш этиб, йиғилганларни қутладилар. Шунингдек, институт кўргазмалар залида танлов иштирокчилари ижодий ишларидан кўргазма ташкил этилди.

Маънавият бўлими

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Февраль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter