Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус-2015” кўрик-танловининг “Энг яхши ҳунарманд” йўналиши бўйича Республика босқичи иштирокчиларининг институтга ташрифи юзасидан

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус-2015” кўрик-танловининг “Энг яхши ҳунарманд” йўналиши бўйича Республика босқичи иштирокчиларининг институтга ташрифи юзасидан


Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 23.05.2015 йилдаги 87-02-1973-сонли хатига асосан, мазкур кўрик-танлов муносабати билан 29 май куни “Туркистон” саройида бўлиб ўтаган кўргазмага институтдан 50 нафар талаба ташриф буюрди. Кўргазмада Санъатшунослик факультети “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” кафедраси ўқитувчиси Ахмедов Тўлқин, Алимкулова Дилзода раҳбарлигида 23 нафар талаба, Тасвирий санъат факультети “Дастгохли рангтасвир” кафедраси ўқитувчиси Нуриддинов Бахтиёр, Бозоров Фурқат раҳбарлигида 23 нафар талаба иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус-2015” кўрик-танловининг “Энг яхши ҳунарманд” йўналиши бўйича Республика босқичи иштирокчиларининг институтга ташрифи юзасидан


Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 25.05.2015 йилдаги 11/Ad-012716 сонли хатига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус-2015” кўрик-танловининг “Энг яхши ҳунарманд” йўналиши бўйича Республика босқичи иштирокчилари ҳисобланган 14 нафар ҳунармандларни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига ташриф буюриши ва талабалар билан учрашуви режалаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус-2015” кўрик-танловининг “Энг яхши ҳунарманд” йўналиши бўйича Республика босқичи иштирокчиларининг институтга ташрифи юзасидан


Меҳмонларни институт маънавият ва маърифат ишлари проректори Д.Н.Раҳматуллаева кутиб олди ва институтга ташрифи билан қутлади.

29 май куни ҳунармандларни “Туркистон” саройидан институтга қадар институт тўғрисида батафсил маълумот бериб бориши учун Санъатшунослик факультети “Музейшунослик” йўналиши 2-курс талабаси Каримова Шахноза қатнашди. Ўқув юрти бўйлаб экскурсия ташкил этилиб, институтнинг Меҳмонлар “Ҳайкалтарошлик” ва “Бадиий кулолчилик ва меъморий ёдгорликларни таъмирлаш”, “Миниатюра ва китоб графикаси” кафедраларини ҳамда талабалар томонидан олиб борилаётган ишлар билан танишиб чиқдилар. Шундан сўнг “Маънавият маркази”да талабалар ва раҳбарият билан учрашув уюштирилди. Учрашувда, маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлим бошлиғи О.О.Хакимова, Тасвирий санъат факультети “Миниатюра ва китоб графикаси” кафедраси ўқитувчиси Ходжиметов Бекзод ва ҳунармандчиликка бевосита алоқадор кафедра талабалари қатнашдилар.
Меҳмонлар институтда ташкил этилган кўргазмани мароқ билан томоша қилдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус-2015” кўрик-танловининг “Энг яхши ҳунарманд” йўналиши бўйича Республика босқичи иштирокчиларининг институтга ташрифи юзасидан


Учрашув юқори савияда ўтказилди. Ҳунармандлар билан қизиқарли суҳбат олиб борилди. Ўзбекистон савдо-саноат палатасидан Каипназаров Ажиниёз меҳмонлар билан таништириб, бугунги меҳмонлар туман, вилоят ва шаҳар босқичларида иштирок этиб, республика босқичида иштирок этаётганликлари тўғрисида гапириб ўтди.

Шундан сўнг юртимизнинг барча ҳудудларидан келган ҳунармандлар ўз фаолияти бўйича иштирокчиларга гапириб бердилар. Талабалар томонидан берилган саволларга тадбир меҳмонлари томонидан жавоб берилди.

Учрашув сўнгида меҳмонлар институт талабаларининг ижодий ишларига катта баҳо бериб, бугунги учрашув уларда катта таассурот қолдирганлиги бўйича ўз фикрларини изҳор қилдилар.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан институт раҳбариятига миннатдорчилик билдирилди.

Маънавият, маърифат ва иқтидорли
ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи О.Ҳакимова





Bosh ruknlar

Taqvim

«    Февраль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter