“Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

“Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича


2015 йил 19-23 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 5-июндаги 07-07/1-76-сонли мажлиси баёни асосида Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли ва ижтимоий фаол ёшларнинг “Талабалар фестивали”да институтимизнинг бир қанча талаба-ёшлари фаол иштирок этишди. Хусусан: фестивал доирасида ташкил этилган қуйидаги лойиҳаларда талабаларимиз асосий иштирокчи сифатида қатнашдилар:
1. "Uz доменини ривожлантиришда ёшларнинг ўрни" мавзусидаги давра суҳбатида “Санъатшунослик” факультети 1-босқич талабаси Галимова Гузаля Ринатовна;
2. "Ўзбекистонда баркамол авлодни тарбиялаш масалалари" мавзусидаги анжуманда “Санъатшунослик” факультети 1-босқич талабаси Хуррамова Ситора Фахриддин қизи;
3. Олий таълим муассасалари ва иқтидорли ёшларнинг инновацион кўргазмасида “Дизайн” факультети 1-босқич талабаси Хожиев Улуғбек;
Шунингдек, “Камолот” ЁИҲ Тошкент шаҳар Кенгашининг 2015 йил 11июндаги 02-17/96-сонли хати асосида фестивал доирасида ташкил этиладиган оммавий-маданий тадбирларда томошабин сифатида иштирок этувчи талабалар рўйхати шакллантирилди ва уларнинг иштироки таъминланди.

Фестивал 19 июнь куни Республикамизнинг барча вилоятларидан келган талаба-ёшларни муносиб кутиб олиш тадбирлари билан бошланди.

Иштирокчилар Камолотнинг Марказий Кенгаш биносида кутиб олиниб, Мустақиллик майдонига саёҳат ва “Мустақиллик ва эзгулик монументи” пойига гул қўйиш маросимлари амалга оширилди. Соат 17:30 – 18:30 да “Ёшлар ижод саройи”да “Олий таълим муассасалари ва иқтидорли ёшларнинг инновацион кўргазмаси” намойиши ва соат 19-00да фестивалнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ҳам белгиланган тартибда талабаларимиз иштирок этишди.

Шунингдек, фестивалнинг асосий кунларида Тошкент темир йўл муҳандислари институтида "Ўзбекистонда баркамол авлодни тарбиялаш масалалари" мавзусидаги анжуман, Тошкент молия институтида фестивал доирасида ташкил этилган “Мунозара” Республика турнирининг саралаш, чорак финал босқичи, Тошкентдаги Сингапур-менежментни ривожлантириш институтида ярим финал ва финал босқич ўйинлари, давлат ҳокимияти органлари вакиллари билан учрашув, “Uz доменини ривожлантиришда ёшларнинг ўрни" мавзусидаги давра суҳбатлари, Тошкентдаги Сингапур-менежментни ривожлантириш институтида “Маҳорат дарслари”, Ёшлар ижод саройида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ва “Камолот кубоги”нинг финал ўйинлари “Футбол-шоу”, Ўзбек Миллий академик драма театрида “Замондан олис кетма” спектакли намойиши, Тошкент шаҳридаги диққатга сазовор жойларга саёҳат тадбирлари бўлиб ўтди.

Фестиваль 23 июнь куни “Туркистон санъат саройи”да фестиваль доирасида ташкил этилган лойиҳалар иштирокчилари ва ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими билан якунланди.

Фестивал доирасида ташкил этилган барча тадбирларда талабаларимиз фаол иштирок этишди. Шунингдек, Камолот фаолларимиз Хоразм вилоятидан келган иштирокчиларга беш кун давомида йўл бошчилик қилишди.

2015 йил 23-июнь. “Пахтакор” марказий стадионида “Талабалар фестивали” доирасида ташкил этилган Республика олий таълим муссасалари талабалари ўртасидаги футбол бўйича “Камолот кубоги-2015” мусобақасининг финал босқичини кузатиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун 300 нафар талаба-ёшлар, Камолот фаоллари, институт раҳбарияти, гуруҳ раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилар бошчилигида иштирок этишди.

“Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича
“Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича
“Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича
“Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича
“Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича


Б.Маъруфбоев “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти етакчиси

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Июнь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter