Ёшлар мода ҳафталиги ишчи гуруҳининг йиғилиши

Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгашининг мажлиси № 40 – сонли Баёни 45-бандида кўрсатиб ўтилган Ёш либос дизайнерларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёшлар  мода ҳафталиги”ни ўтказиш бўйича навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

 

 

 

 

“Либос дизайн ва газламаларнинг бадиий ечими” кафедрасида мутахассис ўқитувчилар иштирокида ҳафталик доирасида ўтказиладиган модалар намойишига тақдим этиладиган ўқувчи ва ёш модельерларнинг ижодий ишлари кўриб чиқилди.

 

 

 

 

Унда асосан замонавий либослар моделлари, эскизлари ва лойиҳалари муҳокама қилинди.

Кафедра мудири Феруза Атаханова йиғилганларга байрамда намойиш этиладиган либосларнинг олдига қўйиладиган талаблар ҳақида тушунтириш берди. Сўнг танлаб олинган намуналарни ишчи гуруҳига тақдим этиш ва танловга қўйиш масалалари ҳал этилди.

 

 

 

 

Таъкидландики, мазкур тадбир республикамизнинг қатор вилоятлари намояндаларининг иштирок этиши билан томошабинларнинг диққатини жалб этади ва шу маънода ҳар бир иштирокчидан маълум масъулият талаб этилади. Йиғилганлар тадбир билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилишди.

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Октябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter