ЎЗБЕКИСТОНДА ЭСТЕТИК БИЛИМЛАР РИВОЖИ ВА МАДАНИЙ ТАРАҚҚИЁТ

2014 йил 12 март куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети, Ўзбекистон давлат ва санъат институти ва Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамкорлигида “Ўзбекистонда эстетик билимлар ривожи ва маданий тараққиёт” номли республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

ЎЗБЕКИСТОНДА ЭСТЕТИК БИЛИМЛАР РИВОЖИ ВА МАДАНИЙ ТАРАҚҚИЁТ


Анжуман Камолиддин Беҳзод номли Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари яратган либослар намойиши билан бошланди. Ўзбек миллий либослардаги қизларнинг подиумдаги енгил ҳаракатлари барчани мафтун этди. Худди шу институтнинг ижодкор талабалари томонидан ишланган асарлар кўргазмаси намойиши ҳам бўлиб ўтди.

Сўнг Миллий Университетнинг анжуманлар залида “Ўзбекистонда эстетик билимлар ривожи ва маданий тараққиёт” номли республика илмий-амалий конференцияси бошланди. Унда институт проректорлари, профессор-ўқитувчилар, бир қатор тадқиқотчи-изланувчилар, талабалар ўзларининг мавзуга доир илмий нутқлари билан иштирок этдилар. Тадбирни Миллий Университет проректори Ҳусанов Б.Э. ўзининг “Эстетика фанини ўқитишга инновацион ёндошишнинг зарурияти” маърузаси билан бошлаб берди. Сўнг Г.Холиқулова, Д. Раҳматуллаева, Э. Юлдашев, Д. Суннатов, Д. Қурбоноваларнинг маданият ва санъат соҳасидаги нутқлари тингланди ва меҳмонларнинг кўплаб саволларига жавоб берилди. Маърузаларда миллий эстетикамизнинг ўзига хос жиҳатлари, жамият равнақида эстетик билимларнинг зарурияти ва ўрни, инсон эстетик дунёқарашининг ривожида театр ва кино санъатининг аҳамияти ҳамда замонавий бадиий таълимдаги анъанавий ёндашув ва ижодий изланишларга доир долзарб масалалар илмий таҳлил қилинган. Анжуман сўнгида бир қатор иштирокчилар жамоат ишларида фаол иштирок этганлари учун сертификат билан тақдирланди. Конференция иштирокчиларига маърузалар чоп этилган тўплам тарқатилди.

ЎЗБЕКИСТОНДА ЭСТЕТИК БИЛИМЛАР РИВОЖИ ВА МАДАНИЙ ТАРАҚҚИЁТ


Тадбир сўнгида Ўзбекистон Давлат Санъат ва Маданият институти томонидан конфереция иштирокчилари учун концерт дастури намойиш этилди.
Илмий-амалий анжуман сермазмун ва самарали бўлди.

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Октябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter