Талабалар турар жойида Тиллар ва адабиёт кафедраси томонидан “Одамийлик сабоқлари” мавзусида ўтказилган “Талабалар оқшоми” тадбири

Талабалар турар жойида Тиллар ва адабиёт кафедраси томонидан “Одамийлик сабоқлари” мавзусида ўтказилган “Талабалар оқшоми” тадбири

2015 йил 2 октябрь куни институт “Талабалар турар жойи”да Тиллар ва адабиёт кафедраси томонидан “Одамийлик сабоқлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Ушбу тадбирга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш хизмати ходимлари тиббиёт фанлари номзоди А.Нурмаматов, тиббиёт фанлари номзоди И.Гайбуллаев, Ўзбекистон телевидениеси ходими, шоир Яҳё Тоға ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, шоир Нурулло Остонов  таклиф этилди.

 

Талабалар турар жойида Тиллар ва адабиёт кафедраси томонидан “Одамийлик сабоқлари” мавзусида ўтказилган “Талабалар оқшоми” тадбири

 

“Тиллар ва адабиёт” кафедраси мудири ф.ф.д.Л.Раупова талабаларга меҳмонларни таништириб, уларга сўз берди. Меҳмонлар маънавий-маърифий, тарбиявий-ахлоқий масалалар, соғлом турмуш тарзи, одамийлик сабоқлари юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Улар ўз ҳаёти ва ижоди мисолида қизиқарли маълумотлар келтиришди. Ижодларидан парчалар, шеърлар, асарларининг яратилиш тарихи ҳақида мушоҳада юритдилар. Самимий суҳбат қизиқарли савол-жавоблар, баҳс-мунозараларга уланиб кетди.


Иқтидорли талабалар учрашувдан илҳомланиб, ўз ижодларидан намуналар ўқиб беришди, истеъдодли шоирлар томонидан зарур маслаҳатлар олишди. Улар талабаларга ҳозирги кундаги шеъриятимиз муаммолари ва унда кўтарилаётган долзарб мавзулар, ўзбек ва жаҳон адабиёти ютуқлари ҳақида қизиқарли эътирофларни кайд этишди. Шунингдек, ташриф буюрган меҳмонлар мазкур муаммолар, одамийлик мулки сабоқлари бўйича давра суҳбатини институт миқёсида кенгрок муҳокама этишлари мумкинлигини айтишди. Талабалар адабиёт, тиббиёт ва санъатнинг ёш авлод камолотида нақадар юксак ўрин эгаллашини ҳис этишди ва мазкур оқшомдан маънавий баҳра олдилар.

 

Талабалар турар жойида Тиллар ва адабиёт кафедраси томонидан “Одамийлик сабоқлари” мавзусида ўтказилган “Талабалар оқшоми” тадбири

 

Тадбир сўнгида талабалар ўз ижод намуналаридан тақдим этдилар.  Эсдалик учун суратга тушдилар. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан кафедра профессор-ўқитувчилари ва ташриф буюрган меҳмонларга мазмунли тадбир учун миннатдорчилик билдирилди.
 Тадбирда институтмаънавият бўлими бошлиғи О.Ҳакимова, Тиллар ва адабиёт кафедраси мудири ф.ф.д.Л.Р.Раупова, доц.Г.Тошниёзова, катта ўқитувчи Д.Иноятова, ўқитувчилар Д.Умарова, Ф.Тоирова, Г.Азизова, С.Сапаева, Г.Кобилова, Б.Джамалутдинова, лаборант Ш.Суярова ҳамда “Талабалар турар жойи” барча талабалари иштирок этдилар.

 

Талабалар турар жойида Тиллар ва адабиёт кафедраси томонидан “Одамийлик сабоқлари” мавзусида ўтказилган “Талабалар оқшоми” тадбири

 


 
 


ф.ф.д.Л.Р.Раупова 

Тиллар ва адабиёт кафедраси мудири
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter