Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир

Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир

 

Институтнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Талабалар турар жойида бири-биридан қизиқарли тадбирлар ўтказиш анъанага айланган. Шулардан бири “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида жорий йилнинг 25 сентябръ куниСанъатшунослик факультети Музейшунослик кафедраси томонидан уюштирилди.

 

Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир

 

Шу куни кафедра профессор-ўқитувчилари “Art-терапия ва аукцион” деб номланган тадбир ташкил қилдилар.

 

Ҳозирги кунга келиб бутун жаҳон музейлари олдида "XXI аср музейи қандай бўлиши ва ташрифчиларни қандай жалб қилиши керак", - деган муаммоли масала кўндаланг турибди.

 

 

Музей ашёларини эндиликда нафақат моддий жиҳатдан намойиш этиш, балки уларни замонавий технологияларёрдамида турли услубларда тарғиб этиш имкони туғилди.

Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир

 

Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир

 

Бугунги музейлар кечаги экспозициялардаги бир хиллик, ўзгармас кўргазмалар ва зерикарли экскурсиялардан воз кечиб, ташрифчиларга манзур бўладиган янги йўналишларда фаолият кўрсатмоқдалар. Ёшларни маданий меросга бўлган қизиқишини янада ошириш, музейда ўтказилган вақтида қизиқарли маълумотлар билан бирга бироз дам олиш мақсадида музейшунослар томонидан “Арт-терапия” лойиҳаси ҳам амалга оширилмоқда. Яъни, кўнгилли ташрифчилар  музейда кўрган, ўзларига ёққан бирор бир санъат асарини кўзларини юмган ҳолда бўёқларда чизиб кўришади. Бу эса ташрифчиларда кулги, дам олиш ва бу ташриф узоқ вақт ёдида қолишини таъминлайди. 

 

Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир

 

Талабалар орасидан ихтиёрий равишда 8 та талаба  танлаб олинди ва улар 2 гуруҳга бўлиндилар. Ҳар бир гуруҳ биттадан ҳайвон танлаб олишди ва битта қоғозда 4 та иштирокчи биттадан деталини чизиб, бир бутун ҳайвонни кўзи юмуқ холда чизиш топшириғини олишди.

 

Иштирокчилар томонидан чизиб бўлинган асар баҳоланиши учун талабалар иштирокида аукцион ўтказилди. “От” асари 2 000 сўмга, “Туя” асари 3 000 сўмга сотилди. Асар соҳиблари ўзлари сотиб олган асарларини санъатшунослик нуқтаи-назаридан таҳлил қилиб беришди.

Тадбир сўнгида 2 та гуруҳ эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Тадбир ноанъанавийлиги ва қизиқарлилиги билан иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

 

Тадбирда Музейшунослик кафедрасининг мудири, катта ўқитувчи  Камола Нишонова ҳамда Чарос Ғаниева, Муниса  Муҳаммедова, Бахтиер Ходжаев иштирок этдилар.

 

 

 

                                                

Маънавият, маърифат ва 

иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Август 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter