«Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси» Республика кўрик-танлови ҳудудий  босқичи

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-451-сонли Қарори” ҳамда Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг 2008 йил 3 июлдаги 07-26-48-сон йиғилиши баёни қарорининг 10-банди, шунингдек, Республика Маънавият тарғиботи марказининг 2013 йил 15 сентябрдаги 01/04-619-сонли хатига асосан “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” Республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичи Тошкент Давлат педагогика университетида бўлиб ўтди.

 

«Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси» Республика кўрик-танлови ҳудудий  босқичи

 

Институт (1-босқичи) босқичида  1-ўринни эгаллаган Амалий санъат факультетининг Чизматасвир кафедраси катта ўқитувчиси Ортиқали Қозоқов Олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилаётган мазкур  танловда  “Ёш авлодни миллий қадриятлар, юртсеварлик, Ватанпарварлик руҳини  тараннум этиш орқали тарбиялаш” мавзусида  тақдимот қилиб,  томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди.

 

«Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси» Республика кўрик-танлови ҳудудий  босқичи

 

«Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси» Республика кўрик-танлови ҳудудий  босқичи

 

Танлов жараёнида берилган саволлар ва таклифларга иштирокчи томонидан муносиб жавоблар берилди.                                                                              

«Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси» Республика кўрик-танлови ҳудудий  босқичи

 

 

Нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан танловда иштирокчиларнинг  ижод намуналари, лойиҳалари, материаллари  “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” республика кўрик-танловининг Низомига мувофиқ равишда кўриб чиқилди ва баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳоланди.

 

Кўрик-танлов якунида Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига мувофиқ Ортиқали Қозоқов “Энг ватанпарвар тарғиботчи” номинацияси ғолиби деб топилди.

Кўрик-танлов якунида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

Маросимда ҳакамлар ҳайъати раиси барчани яна бир бор табриклаб, миллий маънавиятимизнинг ноёб ва бетакрорлигини асраб-авайлаб ёшлар қалби ва онгига етказишлари, анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини фуқароларимизга сингдириш каби маъулиятли ишларида муваффақият тилади.   

 

«Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси» Республика кўрик-танлови ҳудудий  босқичи

 

  

О.Ҳакимова 

Маънавият, маърифат ва иқтидорли 

ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Октябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter