Институтда “Тиллар ва адабиёт” кафедраси томонидан “Тил – миллат кўзгуси”  номли ўтказилган байрам тадбири

2015 йил 22 октябрь куни институтда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куннинг 26 йиллиги нишонланди. Байрам тадбири Санъатшунослик, Амалий санъат, Тасвирий санъат ва Дизайн факультети талабаларининг иштирокида бўлиб ўтди. Ушбу тантана “Тил – миллат кўзгуси” шиори остида тайёрланди. 

 

Институтда “Тиллар ва адабиёт” кафедраси томонидан “Тил – миллат кўзгуси”  номли ўтказилган байрам тадбири

 

Институтда “Тиллар ва адабиёт” кафедраси томонидан “Тил – миллат кўзгуси”  номли ўтказилган байрам тадбири

 

Тил байрамига бағишланган тадбирни институт Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар   билан ишлаш бўлими бошлиғи Ҳакимова Озода Омонуллаевна: Инсон гўзаллиги, маънавиятнинг буюк мероси, ҳатто, олам барқарорлигининг асоси ҳам - тилдир. Шу сабабли, онадек азиз она тилимизни асраб-авайлаш, эъзозлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир. Дарҳақиқат, 21 октябрь тарих хотираларида ўчмас из қолдириб, истиқлол йўлидаги дастлабки ва муҳим қадам бўлди. Шундан буён ҳар йили бу байрам тантанали равишда нишонланиб келинмоқда, - деган  кириш сўзи билан очиб, маъруза учун сўзни “Тиллар ва адабиёт” кафедраси мудири, филология фанлари доктори Раупова Лайло  Раҳимовнага берди.

Бизга маълумки, Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат вакиллари истиқомат қилади. Улар миллати, ирқи ва динидан қатъий назар, тенг ҳуқуққа эгадирлар. Бу эса бизнинг Қомусимиз бўлган Ўзбекистон Республикасининг Коституциясида ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақидаги Қонунида ҳам аниқ белгилаб қўйилганлиги қувонарли ҳолдир.

 

Институтда “Тиллар ва адабиёт” кафедраси томонидан “Тил – миллат кўзгуси”  номли ўтказилган байрам тадбири

 

Тадбирда Она тилимизнинг гўзал жозибаси, унинг миллат кўзгуси сифатида жамиятдаги ўрни, Давлат тили мақоми тўғрисида қизиқарли маълумотлар берилди. “Тиллар ва адабиёт” кафедраси ўқитувчиси Дилфуза Умарова раҳбарлигида талабалар Она тилимиз тўғрисида шеърлар, ғазаллар ўқишди ва миллий рақсларни ижро этдилар. Тадбир учун талабалар томонидан кичик саҳна кўриниши ҳам тайёрланди. Саҳна кўринишида чет элдан келган меҳмонлар ўзбек халқини “Ўзбек тили”га Давлат тили мақоми берилган кун билан самимий қутлаб, табрик сўзлари айтилган жараён намойиш этилди.

Кечада Санъатшунослик факультети талабалари томонидан “Ўзбек тили тарихи ва тилшунослик”ка оид саволлар асосида “Қизиқарли викторина” уюштирилди ҳамда саволларга тўғри жавоб берган фаол талабаларга эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

Бу тадбир ҳар бир томошабинга манзур бўлиб, уларнинг қалбидан ўрин эгаллади.

 

Тадбир сўнгида кеча иштирокчилари ва ташкилотчилар эсдалик учун суратга тушишди.

 

Ушбу байрам тадбирида  Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи О.А.Ҳакимова; санъатшунослик факультети декан муовини Ю.Ибрагимова; Амалий санъат факультети декани С.Ж.Саидова; тасвирий санъат факультети декани муовини Н.Султонова; ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари ф.ф.доктори Л.Р.Раупова, катта ўқитувчилар Г.Тошниёзова, Д.Иноятова, ўқитувчилар Д.Умарова, Ф.Тоирова, Г.Азизова ва С.Сапаева, Г.Қобилова, Б.Джамалитдинова  иштирок этдилар.

 

Институтда “Тиллар ва адабиёт” кафедраси томонидан “Тил – миллат кўзгуси”  номли ўтказилган байрам тадбири

  

Маънавият, маърифат

ва иқтидорли ёшлар

билан ишлаш бўлими

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Октябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter