Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман

Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман

 

2015 йил 23 октябрь куни Миллий рассомлик ва дизайн институти “Тиллар ва адабиёт” кафедраси аъзолари маъсуллигида “Youth’s look to Аrt” мавзусида иқтидорли талабалар иштирокида инглиз тилида илмий конференция ўтказилди. Тадбирни ўтказишдан мақсад вазифаларнинг ижросига қаратилган эди. Илмий конференцияда институтнинг илмий ишлар бўйича проректори А.Ҳошимов, илмий бўлим илмий тадқиқот ишлари муҳандиси А.Раҳматуллаева, Амалий санъат факультети декани С.Саидова, Санъатшунослик факультети декан муовини Ю.Нарзиева, Тасвирий санъат декан муовини Н.Султонова, ички мониторинг бўлим бошлиғи Б.Юсупов, ўқув-услубий бўлим методисти Г.Қобиловалар ҳамда Ўзбекистон Давлат консерваторияси “Инглиз ва хорижий тиллар” кафедраси ўқитувчилари Н.Толипова ва З.Қурбоновалар, шунингдек, Миллий рассомлик ва дизайн институти “Тиллар ва адабиёт” кафедрасининг барча ўқитувчилари иштирок этишди.

 

Конференцияни институт илмий ишлар бўйича проректори А.Ҳашимов очиб ўзининг нутқида конференциядан кўзланган мақсад ва Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунини ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш доирасида чет тилларга ўқитишнинг комплекс тизими, яъни уйғун камол топган, ўқимишли, замонавий фикрловчи ёш авлодни шакллантиришга, республиканинг жаҳон ҳамжамиятига янада интеграциялашувига йўналтирилган тизим яратилганлигини таъкидлади.

 

Шундан сўнг “Тиллар ва адабиёт” кафедраси мудири, филология фанлари доктори Л.Р.Раупова ҳам ўз нутқида бугунги кунда хорижий тилларни ўқитиш ва уларга бўлаётган муносабат, келажак авлодни комил инсон даражасида тарбиялашда ҳамда тараққий этган давлатлар қаторига қўшилишда инглиз тилини ўрганишнинг роли ҳақида гапирди. Шу билан бирга, чет тилларни ўрганишни ташкил қилишнинг амалдаги тизимини таҳлил этиш шуни кўрсатмоқдаки, таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлар замон талабларига, хусусан, илғор ахборот ва медиа-технологиялардан фойдаланиш борасидаги тизимининг барча босқичларида чет тилларни узлуксиз ўрганишни ташкил қилиш, шунингдек, ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда замонавий ўқув-услубий материаллар билан таъминлашни янада такомилаштирилишини тақозо этишини қайд этиб ўтди.

Кафедра мудири Л.Р.Раупованинг нутқидан сўнг, кафедра ўқитувчиси С.Хорунова конференция мазмун моҳияти, талаб ва шартлари бўйича иштирокчиларга инглиз тилида қисқача изоҳ берди: Good afternoon, dear teachers, students, guests and participants of the conference. Today we begin the first English conference named “Youth’s look to Art”. The aim of organizing this conference is to developstudents’ English elocution and also enrich their speech with the terms belonging to their field. The task of this conference is present new ideas in Art. And the audience of conference can get more information about Fine and Applied Arts, Art criticism and Design. You are welcome!

 

“Youth’s look to Art” мавзуига бағишланган конференция очиқ деб эълон қилинди.

 

Конференциянинг биринчи иштирокчиси, Корея мамлакатида таҳсил олиб келган, ҳозирда институт тасвирий санъат факультети  магистранти Х.Қаюмова ўзининг Корея маданияти тили ва анъаналарига бағишланган “My Life In Korea” мавзусидаги тақдимот ва маърузасини тақдим этди.

 

Талабалар томонидан маърузачига қуйидаги саволлар берилди:

- Did you speak English or Korean language to your friends?

- Do you want to study in our Institute or in South Korea? саволлари  берилди. Маърузачи томонидан саволларга тўлиқ жавоб берилди.

 

Конференциянинг иккинчи иштирокчиси институт тасвирий санъат факультети магистранти К.Эгамова “The famous Uzbek painter Shukhrat Abdumalikov” номли маъруза ва тақдимотини тақдим этди. Ушбу магистрантга қуйидаги савол берилди:

- What it means the pomegranate in the middle of the picture? Маърузачи саволга тўлиқ жавоб берди.

 

Кейинги иштирокчи амалий санъат факультети талабаси Д.Собирова “Dyeing” мавзусидаги тақдимотини намойиш этди.

Конференциянинг галдаги иштирокчиси санъатшунослик факультети  талабаси Г. Имомова “Amedeo Modigliani” мавзусидаги тақдимотини намойиш этди.

 

Яна бир иштирокчи санъатшунослик факультети талабаси М.Мавлонова “Impressionist - Camille Pissarro” мавзусидаги такдимотини намойиш этди.

Кейинги иштирокчи санъатшунослик факультети талабаси Г.Куранбоева  “Great Britain” мавзусидаги тақдимотини намойиш этди. Ушбу маърузачига қуйидаги савол берилди:

 

- Саn you give some information about soldiers in red and black clothes in Britain? How are they called? Маърузачи томонидан саволга тўлиқ жавоб берилди.

Амалий санъат факультетидан қатнашган иштирокчиси 4-курс талабаси М.Абдужабборова “Advertising and applied graphics” мавзуидаги тақдимот ва маърузасини тақдим этди. Ушбу талабага қуйидаги савол берилди:  -   Why we need advertising?

 

- Which advertising is important? TV or Internet advertising? каби саволлар берилди ҳамда маърузачи томонидан саволларга тўлиқ жавоб берилди.

Конференциянинг кейинги иштирокчиси тасвирий санъат факультети талабаси   А.Султанова “Сlode Monet” мавзусидаги тақдимот ва маърузасини намойиш этди. Маърузачига талабалар томонидан қуйидаги савол берилди:

 

- What kind of color was used in the last picture? Берилган саволга маърузачи томонидан тўлиқ жавоб  берилди.

Яна бир иштирокчи санъатшунослик факультети талабаси   А.Эгамов “Hellenic Republic” мавзусидаги тақдимот ва маърузасини намойиш этди.

Галдаги иштирокчи дизайн факультети талабаси Н.Шомурадова “Uzbek traditional clothes” мавзусидаги тақдимот ва маърузасини намойиш этди. Ушбу талабанинг мавзусига оид қуйидаги саволлар берилди:

- What region clothes are presented? Did you create clothes yourself? Маърузачи томонидан саволларга тўлиқ жавоб берилди.

Конференциянинг яна бир иштирокчиси тасвирий санъат факультети талабаси З.Сабирова “People’s interests” мавзусидаги тақдимот ва маърузасини намойиш этди.

Тасвирий санъат факультетидан қатнашган иштирокчи магистранти   А.Ермамаева “The famous Uzbek painter Javlon Umarbekov” мавзусидаги тақдимот ва маърузасини намойиш этди.

Кейинги иштирокчи санъатшунослик факультети  3-курс талабаси А.Ниёзова “Alisher Navoi is the great Uzbek writer” мавзусидаги тақдимот ва маърузасини намойиш этди.

Конференция якунида иштирокчиларга кўтаринки руҳ ва маънавий ҳордиқ бериш мақсадида тасвирий санъат факультети талабалари томонидан инглиз тилидаги саҳна кўриниши намойиш этилди. Конференция баҳс мунозара, жонли мулоқот шаклида қизиқарли якунланди. Конференция якунида Ўзбекистон давлат консерваторияси “Инглиз ва хорижий тиллар” кафедраси ўқитувчиси Т.А.Толипова конференция хақидаги ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. У конференция жуда яхши ташкил қилинганлиги, талабаларнинг инглиз тилида равон сўзлашлари ҳамда келажакда икки институт ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш мақсадида ушбу конференцияга Ўзбекистон Давлат консерваторияси талабаларини ҳам жалб қилиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаб ўтди.

Конференция охирида анжуман ташкилотчилари, меҳмонлар ҳамда фаол қатнашган талабалар фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Июнь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter