Тошкент Фотосуратлар уйида “Туйғулар дунёси” деб номланган кўргазма очилди

Тошкент Фотосуратлар уйида “Туйғулар дунёси” деб номланган кўргазма очилди 

 

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар жараёнида ижод аҳлининг самарали фаолият кўрсатиши учун барча зарур шарт-шароитни яратиш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият қаратилаётгани таъкидланди. 

 

Аслиддин Калонов Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти доценти. У китоб графикаси композицияси фани бўйича кўплаб ўқув қўлланмалар муаллифидир. 

 

Тошкент Фотосуратлар уйида “Туйғулар дунёси” деб номланган кўргазма очилди

 

Кўргазмадан жой олган асарлар классик рангтасвир усулида яратилган. Томошабин рассом билан биргаликда Афросиёб тепаликларидаги баҳор нафасини ҳис этади, ёмғирли куннинг нам ҳавосидан роҳат олади, кузги олтинранг дарахт баргларнинг товланишидан завқланади. 

 

– Асарларимда туйғулар фалсафаси, бетакрор табиатимиз манзараларини ифодалашга ҳаракат қилганман, – дейди А.Калонов. – Юртимизда санъатнинг барча йўналиши каби тасвирий санъат соҳасида фаолият олиб бораётган мусаввирларнинг эркин ижод қилиши учун зарур имкониятлар яратилгани, доимий рағбат ва эътибор кўрсатилаётгани бизга чексиз илҳом бағишлайди. 

 

Тошкент Фотосуратлар уйида “Туйғулар дунёси” деб номланган кўргазма очилди

 

 

Кўргазмадан рассомнинг бир юз элликдан ортиқ ижодий иши ўрин олган. Улар орасида «Нурота чизмаси», «Умид шамоли», «Анъаналар тикланиши», «Олтин куз», «Бахт тумори», «Боғдаги сўнгги олма» каби асарлар туркуми томошабинлар эътиборини тортмоқда. 

 

Тошкент Фотосуратлар уйида “Туйғулар дунёси” деб номланган кўргазма очилди

 


 
Шаҳноза Маматуропова,
Сарвар Ўрмонов (сурат),
ЎзА. 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter